1 Chronicles 1
Одам Атодан Иброҳимгача бўлган насллар
Одам Атодан Нуҳ ўғилларигача бўлган насллар
1Одам Атодан Шис туғилди, Шиснинг насли қуйидагилардир: Энўш, 2Хенан, Махалиёл, Ёред, 3Ханўх ▼▼ Ханўх — шарқ ёзма адабиётида Идрис пайғамбар деб эътироф этилган.
, Матушалоҳ, Ламак 4ва Нуҳ. Нуҳнинг Сом, Хом ва Ёфас деган уч ўғли бор эди ▼▼ …ва Нуҳ. Нуҳнинг Сом, Хом ва Ёфас деган уч ўғли бор эди — қадимий юнонча таржимадан (яна Ибтидо 6:10 га қаранг). Ибронийча матнда …Нуҳ, Сом, Хом ва Ёфас.
. Ёфасдан келиб чиққан халқлар
5Ёфас насли: Гўмер, Магўг, Модай, Ёвон, Тувал, Мешех, Тирос ва улардан келиб чиққан халқлар. 6Гўмер насли: Ашканоз, Рифат ▼▼ Рифат — ибронийча матнда бу исмнинг бошқа варианти Дифат. Унинг Рифат деган шакли Ибтидо 10:3 дан олинган.
, Тўхармо ва улардан келиб чиққан халқлар. 7Ёвон насли: Элишох, Таршиш, Кит, Рўдон ва улардан келиб чиққан халқлар. Хомдан келиб чиққан халқлар
8Хом насли: Куш ▼▼ Куш — Мисрдан жанубда ўрнашган халқнинг бобокалони эди. Ибронийча матндаги бу сўз одатда Ҳабашистон деб таржима қилинади. Қадимги Ҳабашистон ҳудуди ҳозирги Судан ва Эфиопия мамлакатларининг баъзи қисмларини ўз ичига олган.
, Мизра ▼▼ Мизра — Миср халқининг бобокалони эди. Ибронийча матндаги бу сўз одатда Миср деб таржима қилинади.
, Фут, Канъон ва улардан келиб чиққан халқлар. 9Куш насли: Саво, Хавила, Сабто, Рамо, Сабтахо ва улардан келиб чиққан халқлар. Рамо насли: Шава, Дедон ва улардан келиб чиққан халқлар. 10Кушнинг наслида яна Нимрўд дегани ҳам бор эди. Нимрўд ер юзидаги биринчи буюк жангчи эди. 11Мизра насли: Луд, Оном, Лахов, Нафтух, 12Патрўс, Каслув, Хафтўр ва улардан келиб чиққан халқлар. Каслувдан Филист халқи келиб чиқди ▼▼ Каслувдан Филист халқи келиб чиқди — ибронийча матндан. Эски Аҳднинг баъзи жойларида, Филист халқи Хафтўрдан келиб чиққан, деб ёзилган (Еремиё 47:4, Амос 9:7 га қаранг). Шу боис, баъзи таржималарда Каслув ўрнига Хафтўр сўзи ишлатилиб Хафтўрдан Филист халқи келиб чиқди деб айтилган. Оятдан кўриниб турибдики, Каслув ва Хафтўр қондош халқлар бўлган. Филистлар Каслув халқи истиқомат қилган ерлардан келиб чиқиб, кейинчалик Хафтўрда, яъни ҳозирги Крит оролида ўрнашган бўлишлари мумкин. Каслув халқи ҳақида деярли ҳеч қандай маълумот сақланиб қолмаган.
. 13Канъон насли: Канъоннинг тўнғич ўғли Сидон, Хет ва улардан келиб чиққан халқлар. 14Канъондан Ёбус, Амор, Гиргош, 15Хив, Оруқ, Син, 16Арвод, Замар ва Хомат халқлари ҳам келиб чиқди. Сомдан келиб чиққан халқлар
17Сом насли: Элам, Ошур, Арпахшод, Луд, Орам ва улардан келиб чиққан халқлар. Орам насли: Уз, Хул, Гетер, Мешех ▼▼ …Орам ва улардан келиб чиққан халқлар. Орам насли: Уз, Хул, Гетер, Мешех… — битта иброний қўлёзмасидан ва қадимий юнонча таржиманинг баъзи қўлёзмаларидан (яна Ибтидо 10:23 га қаранг). Ибронийча матнда …Орам, Уз, Хул, Гетер, Мешех….
ва улардан келиб чиққан халқлар. 18Арпахшоднинг Шилах деган ўғли бор эди. Шилахнинг Ибир ▼▼ Ибир — эҳтимол, иброний сўзи шу сўздан ҳосил бўлган. Иброний сўзи миллат маъносида дастлаб Иброҳимга ва унинг наслига нисбатан қўлланилган (Ибтидо 10:21, 14:13, 39:14,17, 40:15, 41:12 ва 43:32 га қаранг).
деган ўғли бор эди. 19Ибир икки ўғил кўрди: биринчисининг исмини Палах қўйди, чунки унинг даврида дунё бўлиниб кетди ▼▼ …Палах…даврида дунё бўлиниб кетди — ибронийчада Палах исмининг маъноси — бўлиниб кетди. Бу гапда Худо инсониятни турли миллат ва тилларга бўлгани, уларни бутун ер юзи бўйлаб тарқатиб юборгани назарда тутилган бўлиши мумкин (Ибтидо 11:1-9 га қаранг). Палах сўзининг ўзаги бўлган ибронийча феъл Забур 54:10 да ишлатилган. Ўша оятда сано ижодкори Худодан душманларнинг гапини чалкаштиришни (яъни бўлиб ташлашни) сўраган.
. Иккинчисининг исми Ёхтон эди. 20Ёхтоннинг насли: Элмўдод, Шалаф, Хазормават, Ёрах, 21Ҳадорам, Узол, Дикла, 22Обал ▼▼ Обал — ибронийча матнда бу исмнинг бошқа варианти Эбал. Унинг Обал деган шакли Ибтидо 10:28 дан олинган.
, Абумайл, Шава, 23Офир, Хавила, Йўвов ва улардан келиб чиққан халқлар. Ёхтоннинг насли мана шулар эди. 24Сомдан Иброҳимгача бўлган насллар қуйидагича эди: Сом, Арпахшод, Шилах, 25Ибир, Палах, Раву, 26Саруғ, Нахўр, Тераҳ, 27Ибром, яъни Иброҳим. Иброҳимнинг насли
28Иброҳимнинг ўғиллари Исҳоқ ва Исмоилдир. 29Уларнинг насл–насаби қуйидагичадир:Исмоилнинг тўнғич ўғли — Наваёт, кейингилари — Кедар, Адбал, Мивсом, 30Мишмо, Думах, Массо, Ҳадад, Темо, 31Ятур, Нофиш ва Кедемах. Мана шулар Исмоилнинг ўғилларидир.32Чўри ▼
▼ чўри — ибронийча матнда бу сўзнинг маъноси қуйидагича: чўри бўлган аёллар қонуний хотин бўлмасалар–да, хўжайинлари улар билан жинсий алоқада бўлишган. Қадимги пайтларда бу аёлларнинг жиддий қонуний ҳуқуқлари бўлиб, хўжайинлари уларнинг эрлари сифатида бўлган.
Хатуро Иброҳимга туғиб берган ўғиллар — Зимрон, Ёхшон, Мидон, Мидиён, Йишбоқ ва Шувах. Ёхшоннинг Шава ва Дедон деган ўғиллари бор эди. 33Мидиённинг Эфах, Ифар, Ханўх, Авидо ва Элдах деган ўғиллари бор эди. Мана шуларнинг ҳаммаси Хатуронинг авлодларидир.34Иброҳим ўғли Исҳоқнинг Эсов билан Ёқуб ▼
▼ Ёқуб — ибронийча матнда Исроил, Ёқубнинг яна бир исми (Ибтидо 32:27-28 га қаранг).
деган ўғиллари бор эди.Эсовнинг насли
35Эсовнинг ўғиллари — Элифаз, Рувел, Ёуш, Ялом ва Кўрах. 36Элифазнинг ўғиллари — Темон, Ўмар, Зафў ▼▼ Зафў — ибронийча матнда бу исмнинг бошқа варианти Зафи. Унинг Зафў деган шакли Ибтидо 36:11 дан олинган.
, Гатам, Ханаз ва Тимна исмли чўриси туққан ўғли Омолек ▼▼ …ва Тимна исмли чўриси туққан ўғли Омолек — қадимий юнонча таржиманинг баъзи қўлёзмаларидан (яна Ибтидо 36:12 га қаранг). Ибронийча матнда …Тимно ва Омолек.
. 37Рувелнинг ўғиллари — Нахат, Зерах, Шаммох ва Миззо. Эдомнинг туб аҳолиси
38Сеир ▼▼ Сеир — Эдом халқининг бобокалони (Ибтидо 36:20-21 га қаранг). Бу халқ Ўлик денгизнинг жанубида ўрнашган. Эдом юртининг яна бир номи Сеир эди.
ўғиллари — Лўтон, Шўвал, Зибўн, Анаҳ, Дишон, Эзер ва Дишан. 39Лўтоннинг ўғиллари — Хўри билан Хўмам. Лўтоннинг Тимна деган синглиси ҳам бор эди. 40Шўвалнинг ўғиллари — Элиён, Монахат, Эбал, Шафо ▼▼ Шафо — ибронийча матнда бу исмнинг бошқа варианти Шафи. Унинг Шафо деган шакли Ибтидо 36:23 дан олинган.
ва Ўнам. Зибўннинг ўғиллари — Оё билан Анаҳ. 41Анаҳнинг ўғли — Дишон. Дишоннинг ўғиллари — Хамдон ▼▼ Хамдон — ибронийча матнда бу исмнинг бошқа варианти Хамрон. Унинг Хамдон деган шакли Ибтидо 36:26 дан олинган.
, Эшбон, Йитрон ва Херон. 42Эзернинг ўғиллари — Билхан, Завон ва Оқон ▼▼ Оқон — ибронийча матнда бу исмнинг бошқа варианти Яқон. Унинг Оқон деган шакли Ибтидо 36:27 дан олинган.
. Дишаннинг ўғиллари — Уз ва Орон. Эдом шоҳлари ва йўлбошчилари
43Ҳали Исроилда шоҳлар бўлмасдан олдин ҳам, Эдомда шоҳлар ҳукмронлик қилган эди. Бу шоҳлар қуйидагилардир:Бавўр ўғли Белах. У Динхаба шаҳридан эди.44Белах вафот этгач, унинг ўрнига Зерах ўғли Йўвов шоҳ бўлди. У Бозрах шаҳридан эди.
45Йўвов вафот этгандан кейин, унинг ўрнига Хушом шоҳ бўлди. У Темон юртидан эди.
46Хушом вафот этгач, унинг ўрнига Бадад ўғли Ҳадад шоҳ бўлди. У Обит шаҳридан эди. Ҳадад Мўаб юртида Мидиён лашкарини қириб ташлаган эди.
47Ҳадад вафот этгандан кейин, унинг ўрнига Самло шоҳ бўлди. У Масрихо шаҳридан эди.
48Самло вафот этгандан кейин, унинг ўрнига Шовул шоҳ бўлди. У Фурот дарёси ▼
▼ Фурот дарёси — ибронийча матнда дарё, Фурот дарёси назарда тутилган бўлиши мумкин.
бўйидаги Рехобўт шаҳридан эди.49Шовул вафот этгандан кейин, унинг ўрнига Ахбор ўғли Баалханон шоҳ бўлди.
50Баалханон вафот этгандан кейин, унинг ўрнига Ҳадад шоҳ бўлди. У Поғу ▼
▼ Поғу — ибронийча матнда бу номнинг бошқа варианти Поғий. Унинг Поғу деган шакли Ибтидо 36:39 дан олинган.
шаҳридан эди. Ҳададнинг хотини Махитавал эди, Махитавалнинг отаси — Матрид, бобоси Мезахаб эди. 51Охири Ҳадад ҳам оламдан ўтди.Эдом йўлбошчилари қуйидагилар эди: Тимно, Элво ▼
▼ Элво — ибронийча матнда бу исмнинг бошқа варианти Элиё. Унинг Элво деган шакли Ибтидо 36:40 дан олинган.
, Етет, 52Охолибом, Элох, Пинон, 53Ханаз, Темон, Мивзар, 54Махдиёл ва Иром. Эдом йўлбошчилари ана шулардан иборатдир.
Copyright information for
UznUzbC