1 Chronicles 10
Шоҳ Шоулнинг ўлими
1Филистлар Исроил лашкари билан жанг қилди. Исроил лашкари Филистларнинг олдига тушиб қочди, кўплари Гилбова тоғида ▼▼ Гилбова тоғи — Жалила кўлидан қарийб 32 километр жануби–ғарбда жойлашган.
ҳалок бўлди. 2Филистлар Шоул билан унинг ўғиллари ортидан тушдилар. Натижада Шоулнинг ўғиллари Йўнатан, Абунадав ва Малкишува ўлдирилди. 3Шоулнинг атрофида жанг тобора авжига чиқди. Шу пайт Филист камонкашлари Шоулга қарата ўқ отдилар. Шоул яраланди. 4У қуролбардорига: — Қиличингни суғургин–да, менга санч, токи анави суннатсизлар келиб, мени хўрламасинлар, — деди. Лекин қуролбардори қўрқди, Шоулнинг айтганини қилмади. Шунда Шоул қиличини қинидан суғуриб, ўзини қилич устига ташлади. 5Қуролбардори ҳам Шоулнинг ҳалок бўлганини кўриб, ўзини қиличи устига ташлаб, ўлди. 6Шундай қилиб, Шоул, унинг учала ўғли ва бутун хонадони бир кунда ҳалок бўлишди. 7Йизрил водийсида ▼▼ Йизрил водийси — Гилбова тоғидан шимоли–шарқда жойлашган.
яшайдиган Исроил халқи ўз сипоҳларининг қочганини, Шоул билан ўғиллари ўлганини кўришди–ю, шаҳарларини ташлаб қочишди. Филистлар бу шаҳарларга келиб ўрнашиб олишди. 8Эртаси куни Филистлар ҳалок бўлганларни талон–тарож қилгани жанг майдонига келишди. Бирдан улар Гилбова тоғида Шоул билан унинг ўғилларининг жасадлари ётганини кўриб қолишди. 9Улар Шоулнинг кийимларини ечишди, бошини кесиб, қуролларини олишди. Филист юрти бўйлаб хабарчилар жўнатиб, бу хушхабарни ўз бутхоналарида эълон қилиб, халққа эшиттиришди. 10Шоулнинг қурол–аслаҳасини ўз худолари уйига қўйишди, бошини эса худо Дўғон ▼▼ худо Дўғон — Филист халқининг бош худоси (1 Шоҳлар 5:2 га қаранг).
уйининг деворига қоқиб қўйишди. 11Гиладдаги Ёбош ▼▼ Ёбош — 1 Шоҳлар 11:1-11 га қаранг.
аҳолиси Филистларнинг Шоулни нималар қилганини эшитишди. 12Шунда ҳамма жасур йигитлар Шоул билан ўғилларининг жасадларини олиб, Ёбош шаҳрига келтиришди. Суякларини Ёбошдаги эман дарахти тагига дафн қилгач, етти кун рўза тутишди ▼▼ …етти кун рўза тутишди — ўша даврдаги урф–одатларга кўра, етти кунлик рўза азадорликни билдирарди.
. 13Шундай қилиб, Шоул Эгамизга қилган садоқатсизлиги учун ҳалок бўлган эди. У Эгамизнинг сўзига итоат этмади. Бунинг устига, арвоҳ чақирувчига маслаҳат солган эди ▼▼ …арвоҳ чақирувчига маслаҳат солган эди — 1 Шоҳлар 28:3-25 га қаранг.
. 14Эгамизнинг хоҳиш–иродасини эса сўрамади. Шунинг учун Эгамиз уни ўлдириб, шоҳликни Эссай ўғли Довудга берди.
Copyright information for
UznUzbC