‏ 1 Chronicles 13

Аҳд сандиғи Хират–Йўримдан келтирилади

1Довуд ҳар бир лашкарбошиси — мингбоши ва юзбошилари билан маслаҳатлашди. 2 3Сўнг бутун Исроил жамоасига деди: “Шоҳ Шоул даврида биз Худойимизнинг Аҳд сандиғига эътиборсиз бўлиб келдик
…биз Худойимизнинг Аҳд сандиғига эътиборсиз бўлиб келдик… — ёки …биз Худонинг иродасини билишга интилмадик….
. Келинглар, Аҳд сандиғини қайтариб олиб келайлик. Бутун Исроил бўйлаб хабар жўнатиб юртдаги жамики қариндош–уруғларимизни шу ерга йиғайлик, ўз шаҳарларида яшайдиган руҳонийлару левилар ҳам олдимизга йиғилиб келишсин. Агар сиз бунга рози бўлсангиз ва бу Эгамиз Худонинг иродаси бўлса, шуни қилайлик.”
4Бутун жамоага бу таклиф маъқул тушиб, ҳамма таклифга рози бўлди.

5Шундай қилиб, Довуд Худонинг Сандиғини Хират–Йўримдан
Хират–Йўрим — Қуддусдан 15 километр шимоли–ғарбда жойлашган шаҳар. Филистлар жангда Аҳд сандиғини ўлжа қилиб олган эдилар. Улар Аҳд сандиғини Исроил халқига қайтариб юборгандан кейин, Сандиқ Хират–Йўримга олиб келинганди (1 Шоҳлар 6:13-7:2 га қаранг).
Қуддусга олиб келиш учун бутун юртдаги — Мисрдаги Шихор дарёсидан тортиб, то шимолдаги Лево–Хомат шаҳрига
Лево–Хомат шаҳри — ёки Хомат довони.
қадар бўлган жойлардаги жамики Исроил халқини тўплади.
6Улар биргаликда Худонинг Аҳд сандиғини олиб келиш учун Яҳудодаги Баалах, яъни Хират–Йўрим шаҳрига йўл олишди. Аҳд сандиғи икки каруб
икки каруб — Аҳд сандиғининг қопқоғи устидаги қанотли самовий мавжудотлар ҳайкаллари. Тўлиқроқ маълумотга эга бўлиш учун луғатдаги КАРУБ, КАРУБЛАР сўзига қаранг.
орасида тахт қурган Эгамизнинг номи билан аталган эди.
7Худонинг Сандиғи Абунадавнинг уйида эди. Сандиқ янги арава устига ортилгач, Уззох билан Охё
Уззох билан Охё — Абунадавнинг ўғиллари (2 Шоҳлар 6:3-4 га қаранг).
аравани ҳайдаб кетишди.
8Довуд ва жамики Исроил халқи Худонинг ҳузурида берилиб ўйин–кулги қилаётган эдилар. Улар лира, арфа, чилдирма, зил ва карнайлар чалиб, қўшиқлар билан бу воқеани байрам қилаётган эдилар.

9Улар Нохун
Нохун — ибронийча матнда бу исмнинг бошқа варианти Хидон. Унинг Нохун деган шакли 2 Шоҳлар 6:6 дан олинган.
деган одамнинг хирмонига етганларида, ҳўкизлар қоқилиб кетди. Уззох Сандиқни ушлаб қолмоқчи бўлиб қўлини узатди.
10Лекин Уззох Аҳд сандиғига қўл узатгани учун
…Уззох Аҳд сандиғига қўл узатгани учун… — Аҳд сандиғи муқаддас бўлиб, Худо Ўз халқи орасида эканининг рамзи эди. Аҳд сандиғига қўл теккизиш қатъиян ман этилганди (Саҳрода 4:5-6, 15 га қаранг). Довуд Худонинг кўрсатмаларига риоя қилмай (Чиқиш 25:12-15 га қаранг), Аҳд сандиғини аравага орттирганди.
, Эгамиз ундан ғазабланди. Уззохни уриб, жонини олди. Уззох ўша ерда — Худонинг олдида жон берди.
11Эгамиз Уззохни нобуд қилгани учун Довуд қаттиқ ғазабланди. Ўша кундан буён шу жой “Параз–Уззох”
“Параз–Уззох” — ибронийчадаги маъноси Уззохнинг жазоси, яъни Худо Уззохни урди.
деб айтилади.

12Довуд ўша куни Худодан қўрқиб: “Қандай қилиб Худонинг Сандиғини ўзим билан олиб кела олар эканман?” деб ўйлади. 13У Сандиқни ўзи билан Довуд қалъасига олиб бормай, уни Гатлик
Гат — Ўрта ер денгизи бўйида жойлашган бу шаҳар Филистларнинг бешта асосий шаҳридан бири эди.
Обидадомнинг уйига ташлаб кетди.
14Худонинг Сандиғи у ерда уч ой турди. Обидадомнинг хонадонига ва жамики мол–мулкига Эгамиз барака берди.
Copyright information for UznUzbC