‏ 1 Chronicles 14

Довуднинг Қуддусдаги фаолияти

1Тир
Тир — Финикияда муҳим аҳамиятга эга бўлган шаҳар. Бу шаҳар Исроилдан шимолда, Ўрта ер денгизи бўйида жойлашган эди. Бугунги кунда бу ер Ливан мамлакатининг жанубий қисмини ташкил қилади.
шоҳи Хирам Довуд ҳузурига элчилар юборди. Улар билан Довудга саройининг қурилиши учун садр ёғочларини жўнатди, тош терувчилар ва дурадгорларни йўллади.
2Довуд энди билдики, Эгамиз уни Исроил устидан шоҳ қилиб тайинлаган экан, Ўз халқининг ҳақи–ҳурмати учун унинг шоҳлигини ниҳоятда юксалтирган экан.

3Довуд Қуддусда яна хотинлар олди, улар Довудга янада кўп ўғил–қизлар туғиб беришди. 4Довуднинг Қуддусда туғилган фарзандлари қуйидагилар эди: Шаммува, Шўвав, Натан, Сулаймон, 5Йибхар, Элишува, Элфалат, 6Нўгах, Нафах, Ёфия, 7Элишама, Элёдах
Элёдах — ибронийча матнда бу исмнинг бошқа варианти Балёдо. Унинг Элёдах деган шакли 3:8 дан ва 2 Шоҳлар 5:16 дан олинган.
ва Элифалет.

Филист халқи устидан ғалаба

8Филистлар: “Довудга мой суртилибди. У бутун Исроил халқи устидан шоҳ бўлибди” деган хабарни эшитишди. Шундан кейин барча Филист лашкари Довудни қидириб жангга отландилар. Бундан хабар топган Довуд ҳам ўз лашкари билан уларга қарши жангга отланди. 9Филистлар келиб, Рафа водийсини
Рафа водийси — Қуддусдан бир неча километр жануби–ғарбда жойлашган.
талон–тарож қила бошладилар.
10Довуд Худодан:

— Филистларга ҳужум қилайми? Уларни қўлимга берасанми? — деб сўради
…Худодан…деб сўради — шоҳ бирор муҳим қарор чиқаришдан олдин, Худонинг хоҳишини билиш учун руҳонийларга мурожаат қиларди. Бундай ҳолларда руҳонийлар Урим ва Туммим деган муқаддас нарсалардан фойдаланишарди. Тўлиқроқ маълумотга эга бўлиш учун Чиқиш 28:15 нинг иккинчи изоҳига қаранг. Худо Ўз хоҳиш–иродасини одамларга баъзан пайғамбарлар ёки тушлар орқали билдирган (1 Шоҳлар 14:36, 28:6 га қаранг).
.

— Ҳужум қил! — деб жавоб берди Эгамиз Довудга. — Уларни қўлингга бераман.

11Шундай қилиб, Довуд Баал–Перазимга бориб, у ерда Филистларни тор–мор қилди. Кейин шундай деди:

— Сув тўғондан тошиб, далани босгани сингари, Худо ғанимларимни босиб, менинг қўлим билан уларни улоқтириб юборди.

Шу сабабдан бу ерга “Баал–Перазим”
“Баал–Перазим” — ибронийчадаги маъноси тошқиндай босиб йўқ қилувчи худо.
деган ном берилди.
12Филистлар ўша ерда худоларининг тасвирларини ташлаб қочган эдилар, Довуд уларни ёндириб юборишни буюрди.

13Кўп ўтмай Филистлар водийга қайтиб келиб, у ерларни яна талон–тарож қила бошладилар. 14Довуд тағин Худонинг хоҳиш–иродасини сўради. Худо эса унга шундай жавоб берди:

— Сен уларнинг олд томонидан ҳужум қилма. Уларни айланиб ўтгин–да, мумиё дарахтлари томондан яқинлашиб бор.
15Мумиё дарахтлари тепасида Менинг қадамим товушларини эшитганинг заҳоти уларга ҳужум қил. Ўшанда Мен Филист лашкарини йўқ қилиш учун сенинг қаршингдан чиққан бўламан.

16Довуд Худо амр берганидай қилиб, Гивондан Гезер шаҳригача бўлган жойларда Филистлар лашкарини тор–мор қилди. 17Довуднинг донғи ҳамма юртларга таралди. Эгамиз ҳамма халқларни ундан қўрқадиган қилиб қўйди.
Copyright information for UznUzbC