‏ 1 Chronicles 15

Аҳд сандиғини олиб келишга тайёргарлик

1Довуд ўзи учун Довуд қалъасида уйлар барпо қилди. Худонинг Сандиғи учун ҳам жой тайёрлаб, чодир қурди. 2Кейин у шундай амр берди: “Худонинг Сандиғини фақат левилар кўтариб юрсин. Зеро, Эгамиз Ўз Сандиғини кўтариб юриш учун левиларни танлагандир. Уларни Ўзига абадий хизмат қилиш учун танлаб олгандир.”

3Довуд ўзи тайёрлаган жойга Эгамизнинг Сандиғини олиб келиш учун жамики Исроил халқини Қуддусда тўплади. 4Сўнгра қуйидаги Ҳорун наслини ва левиларни йиғди:

5Қоҳот наслидан — уруғбоши Уриёл ва у билан бирга унинг 120 нафар қариндоши,
6Марори наслидан — уруғбоши Осоёҳ ва у билан бирга 220 нафар қариндоши,
7Гершон наслидан — уруғбоши Йўэл ва у билан бирга 130 нафар қариндоши,
8Элизофон наслидан — уруғбоши Шамаё ва у билан бирга 200 нафар қариндоши,
9Хеврон наслидан — уруғбоши Элиёл ва у билан бирга 80 нафар қариндоши,
10Узиёл наслидан — уруғбоши Оминадав ва у билан бирга 112 нафар қариндоши.

11Довуд иккала руҳонийни — Зодўх билан Абуатарни, левилардан Уриёл, Осоёҳ, Йўэл, Шамаё, Элиёл ва Оминадавни чақириб, 12уларга деди: “Сизлар Леви қабиласининг уруғбошиларисиз. Шундай экан, Исроил халқининг Худоси — Эгамизнинг Сандиғини мен тайёрлаган жойга олиб кела олишингиз учун ўзларингизни ва леви биродарларингизни покланглар
…ўзларингизни ва леви биродарларингизни покланглар — диний хизматни лозим даражада бажаришга монелик қиладиган нопокликдан тозаланиш маросими назарда тутилган.
.
13Олдинги сафар Сандиқни левилар олиб келмагани учун Эгамиз Худо биздан қаттиқ ғазабланган эди
Олдинги сафар…Эгамиз Худо биздан қаттиқ ғазабланган эди — 13:7-10 оятларга ва 13:10 изоҳига қаранг.
. Ҳа, биз Ундан Сандиқни қандай олиб келишимиз кераклигини сўрамаган эдик.”

14Руҳонийлар ва левилар Исроил халқининг Худоси — Эгамизнинг Сандиғини олиб келиш учун ўзларини покладилар. 15Улар Эгамизнинг Мусо орқали берган амрига мувофиқ
…Эгамизнинг Мусо орқали берган амрига мувофиқ… — Чиқиш 25:12-15, Саҳрода 4:5-6, 15 га қаранг.
, Худонинг Сандиғини ходалар билан елкаларига ортиб, кўтариб кетдилар.

16Булардан ташқари, Довуд Леви қабиласининг уруғбошиларига, қариндошларингиз орасидан созандаларни тайинланг, деб буюрган эди. Улар арфа, лира ва зилларни чалиб, бу мусиқа асбобларининг жўрлигида шодиёна қўшиқлар айтишлари керак эди. 17Левилар Марори уруғидан қуйидаги созандаларни тайинлаган эдилар: Йўэл ўғли Хаман, Бархиё ўғли Осиф ва Қушаё ўғли Этхан. 18Уларнинг ёрдамчилари қилиб қуйидагилар тайинланган эди: Закариё, Язиёл
…Закариё, Язиёл… — баъзи иброний қўлёзмаларидан ва қадимий юнонча таржимадан (яна шу бобнинг 20–оятига қаранг). Ибронийча матнда …Закариё, Бан, Язиёл….
, Шамиромўт, Ёхиёл, Унно, Элиёб, Бинаё, Масиё, Маттитиё, Элифалеҳ, Михниё ҳамда дарвозабонлар Обидадом ва Явиёл.
19Созандалардан Хаман, Осиф ва Этхан бронза зиллар чалишлари керак эди. 20Закариё, Азиёл, Шамиромўт, Ёхиёл, Унно, Элиёб, Масиё ва Бинаё арфаларни чалишлари керак эди
…арфаларни чалишлари керак эди — ибронийча матнда …аламўтга мувофиқ арфаларни чалишлари керак эди. Ибронийчада “аламўт” сўзи мусиқий термин бўлиши мумкин.
.
21Маттитиё, Элифалеҳ, Михниё, Обидадом, Явиёл ва Озазиё эса саккиз торли лираларни чалиб, куй ижросида етакчилик қилишлари керак эди.

22Левиларнинг бошлиғи Хонаниё моҳир созанда бўлгани учун уни қўшиқчилар раҳбари қилиб тайинлаган эдилар. 23 24Аҳд сандиғини қўриқлаш учун Бархиё, Элқана, Обидадом ва Ёхиё тайинланган эдилар. Руҳонийлар Шабаниё, Ёшафат, Натанил, Эмосай, Закариё, Бинаё ва Элиазар Худонинг Сандиғи олдида карнайлар чалиб боришлари керак эди.

Аҳд сандиғи Қуддусга келтирилади

25Довуд, Исроил оқсоқоллари ва мингбошилар Эгамизнинг Аҳд сандиғини Обидадомнинг уйидан олиб келиш учун катта тантана билан кетдилар. 26Аҳд сандиғини кўтариб келаётган левиларга Худонинг Ўзи ёрдам берди. Шу сабабдан улар еттита буқа ва еттита қўйни қурбонлик қилдилар. 27Сандиқни кўтариб келаётган барча левилар, қўшиқчилар ва қўшиқчилар раҳбари Хонаниё сингари, Довуд ҳам майин зиғирдан тўқилган ридо кийиб олган эди. Довуд ридодан ташқари руҳонийларнинг муқаддас либосини
руҳонийларнинг муқаддас либоси — ибронийча матнда зиғир матосидан тикилган эфод, яъни руҳонийлар кийиб юрадиган либос.
ҳам кийган эди.
28Шундай қилиб, бутун Исроил халқи севинчли хитоблар билан, арфа ва лира куйлари ҳамда бурғу, карнай, зиллар садолари остида Эгамизнинг Аҳд сандиғини олиб келди.

29Улар Эгамизнинг Сандиғини Довуд қалъасига олиб киришаётганда, Шоулнинг қизи Михал
Михал — Довуднинг хотинларидан бири (1 Шоҳлар 18:20-27 га қаранг).
деразадан қараб турган эди. У сакраб ўйнаётган шоҳ Довудни кўрди–ю, ўз кўнглида уни паст кўрди.
Copyright information for UznUzbC