‏ 1 Chronicles 2

Ёқубнинг насли

1Ёқубнинг
Ёқуб — ибронийча матнда Исроил, Ёқубнинг яна бир исми (Ибтидо 32:27-28 га қаранг).
ўғиллари қуйидагилардир: Рубен, Шимўн, Леви, Яҳудо, Иссахор, Забулун,
2Дан, Юсуф, Бенямин, Нафтали, Гад ва Ошер.

Яҳудонинг насли

3Яҳудонинг Ғур, Ўнан ва Шело деган ўғиллари бор эди. Бу учала ўғилни унга Канъонлик Ботшува
Ботшува — ёки Шуванинг қизи.
туғиб берганди. Яҳудонинг тўнғич ўғли Ғур Эгамизнинг олдида қабиҳ ишлар қилгани учун, Эгамиз унинг жонини олди.
4Яҳудонинг келини Тамара ҳам Яҳудога Параз ва Зерах деган ўғилларни туғиб берди. Яҳудонинг ҳаммаси бўлиб беш ўғли бор эди.

5Параздан Хазрон ва Хомул исмли икки ўғил туғилди.

6Зерахнинг бешта ўғли бўлиб, уларнинг исмлари Зимри, Этхан, Хаман, Қолкўл ва Дардах
Дардах — ибронийча матнда бу исмнинг бошқа варианти Даро. Унинг Дардах деган шакли 3 Шоҳлар 4:31 дан олинган.
эди.
7Зерах авлодидан бўлган Карми исмли бир одамнинг Охун
Охун — ибронийча матнда бу исмнинг бошқа варианти Охор. Унинг Охун деган шакли Ёшуа 7:1 дан олинган. Ибронийчада Охор исмининг маъноси — кулфат (Ёшуа 7:1-26 га қаранг).
деган ўғли бор эди. Охун Эгамизга бағишланган нарсаларнинг бир нечтасини олиб, Исроил халқига кулфат келтирганди.

8Этханнинг ўғли Озариё эди.

Яҳудонинг набираси Хазрондан Довудгача бўлган насллар

9Хазроннинг учта ўғли бўлиб, исмлари Ярахмал, Рам ва Холиб
Холиб — ибронийча матнда бу исмнинг бошқа варианти Халубай. Унинг Холиб деган шакли шу бобнинг 18–оятидан олинган.
эди.

10Рамдан Оминадав туғилди, Оминадав Яҳудо йўлбошчиси Нахшўннинг отаси эди. 11Нахшўндан Салмўн туғилди, Салмўндан Бўаз туғилди, 12Бўаздан Обид туғилди ва Обиддан Эссай туғилди.

13Эссайнинг етти ўғли бўлиб, тўнғичи — Элиёб, иккинчиси — Абунадав, учинчиси — Шимо, 14тўртинчиси — Натанил, бешинчиси — Раддай, 15олтинчиси — Озим, еттинчиси Довуд эди
…еттинчиси Довуд эди — 1 Шоҳлар 16:10-13 да ёзилишича, Довуд Эссайнинг саккизинчи ўғли бўлиб, Шомуил пайғамбар Худонинг амрига кўра, унга мой суртган эди. Бу рўйхатда эса Эссайнинг фақат еттита ўғли қайд этилган. Етти рақами яҳудийлар маданиятида ҳурмат–эҳтиром рамзи бўлгани учун, бу рўйхатда Довуд еттинчи ўғил деб тилга олинган бўлиши мумкин.
.
16Уларнинг Зеруя ва Обигайл деган сингиллари бор эди. Зеруянинг учта ўғли бўлиб, уларнинг исмлари Абушай, Йўаб ва Осойил эди. 17Обигайл Исмоил қавмидан бўлган Этер билан турмуш қуриб, Эмосани туғди.

Хазроннинг насли

18Хазрон ўғли Холибнинг Озиба ва Ярийўт деган хотинлари бор эди. Озиба Холибга уч ўғил: Ешер, Шўвав ва Ардунни туғиб берди. 19Озиба оламдан ўтгач, Холиб Эфратага уйланди. Эфрата унга Хурни туғиб берди. 20Хурдан Ури туғилди, Уридан Базалил туғилди.

21Хазрон олтмиш ёшга кирганда Мохирнинг қизи — Гиладнинг синглисига уйланди. У Хазронга Сахув исмли ўғил туғиб берди. 22Сахувдан Ёвир туғилди. У Гиладдаги йигирма учта шаҳар устидан ҳукмронлик қиларди. 23Кейинчалик Гашур ва Орам халқлари Ёвир шаҳарларини
Ёвир шаҳарлари — ибронийча матнда Хавот–Ёвир, маъноси Ёвир шаҳарлари.
, шунингдек, Қанот шаҳри ва атрофидаги олтмишта қишлоқни қўлга киритишди. Бу ерларда яшаётган халқ Гиладнинг отаси Мохирнинг уруғидан эди.

24Хазрон вафот этгандан кейин, ўғли Холиб отасининг бева қолган Эфрата исмли хотинига уйланган эди. Улар Ашхур исмли ўғил кўрдилар
Хазрон вафот этгандан кейин…Улар Ашхур исмли ўғил кўрдилар — қадимий юнонча таржимадан. Ибронийча матнда Хазрон Холиб–Эфрата шаҳрида вафот этгандан кейин, унинг хотини Абиё Ашхур исмли бир ўғилни туғди. Яна шу бобнинг 19 ва 50–оятларига қаранг, бу оятларда Эфрата деган исм Холибнинг хотинига нисбатан ишлатилган.
. Ашхур Тахува шаҳрига асос солди
Ашхур Тахува шаҳрига асос солди — ибронийча матнда Ашхур Тахуванинг отаси бўлди. Ибронийча матнда шу бобнинг бир нечта жойида “отаси бўлди” деган ибронийча иборани шаҳарга асос солди деб таржима қилса ҳам бўлади.
.

Хазрон ўғли Ярахмалнинг насли

25Хазроннинг тўнғич ўғли Ярахмалдан бино бўлган ўғиллар қуйидагилардир: тўнғич ўғли Рам, сўнгра Бунах, Орен, Озим ва Охиёдир. 26Ярахмалнинг Отара исмли бошқа хотини ҳам бор эди. Отара Ўнамни туғди.

27Ярахмалнинг тўнғич ўғли Рамдан Маз, Ёмин ва Эхер бино бўлди.

28Ўнамнинг Шаммай ва Ёдо деган ўғиллари бор эди.

Шаммай Надов ва Абушур исмли ўғиллар кўрди.

29Абушурнинг Абуҳайил деган хотини бўлиб, улар Ахбон ва Мўлид деган ўғиллар кўрди.

30Надовдан Салед ва Опайим деган ўғиллар бино бўлди. Салед бефарзанд ўтиб кетди.

31Опайим — Йишининг отаси, Йиши — Шашоннинг отаси, Шашон Охлайнинг
Охлай — Шашоннинг қизи (шу бобнинг 34–оятига қаранг).
отаси эди.

32Шаммайнинг укаси Ёдонинг Этер ва Йўнатан исмли иккита ўғли бор эди. Этер бефарзанд ўтиб кетди.

33Йўнатаннинг Палаф ва Зозо исмли иккита ўғли бор эди.

Мана шуларнинг ҳаммаси Ярахмалнинг насли эди.

34Шашоннинг ўғли бўлмай, фақат қизлари бор эди, холос. Шашоннинг Ярхо исмли бир Мисрлик қули ҳам бор эди. 35Шашон қизини ўзининг қули Ярхога узатди. Улар ўғил кўришди ва исмини Аттай қўйишди.

36Аттайдан Натан туғилди, Натандан Забад туғилди, 37Забаддан Эфлол туғилди, Эфлолдан Обид туғилди, 38Обиддан Ёҳу туғилди, Ёҳудан Озариё туғилди, 39Озариёдан Халез туғилди, Халездан Эласах туғилди, 40Эласахдан Сисмай туғилди, Сисмайдан Шаллум туғилди, 41Шаллумдан Ёхамиё туғилди, Ёхамиёдан Элишама туғилди.

Хазрон ўғли Холибнинг насли

42Ярахмалнинг укаси Холиб икки ўғил кўрди, тўнғичининг исми Мешо ва кенжасининг исми Моришо эди. Мешодан Зиф туғилди, Моришодан Хеврон туғилди.

43Хеврон Кўрах, Таппух, Раҳем ва Шема исмли ўғиллар кўрди. 44Шемадан Рахам туғилди, Рахамдан Ёрихим туғилди. Шеманинг акаси Раҳем Шаммай исмли ўғил кўрди. 45Шаммайдан Моюн туғилди. Моюндан Байтзур туғилди.

46Холибнинг Эфах исмли чўриси
чўри — 1:32 изоҳига қаранг.
унга Хоронни, Мўзони ва Газезни туғиб берди. Хорон ҳам Газез исмли бир ўғил кўрди.
47Эфахнинг отаси Ёҳдойнинг Рахем, Йўтом, Гешон, Палат ва Шаф деган ўғиллари ҳам бор эди.

48Холибнинг Махо исмли бошқа бир чўриси
чўри — 1:32 изоҳига қаранг.
унга Шабар ва Тирхано исмли ўғиллар туғиб берди.
49Кейинроқ улар Шаф ва Шаво исмли яна икки ўғил кўришди. Шаф Мадманно шаҳрига, Шаво эса Махбинах ва Гивиё шаҳарларига асос солди
асос солди — шу бобнинг 24–оятига берилган иккинчи изоҳга қаранг. Асос солди ва асосчиси деган сўзлар шу бобнинг 50, 51, 52, 54–оятларида ҳам бор.
. Холибнинг Ахса исмли бир қизи ҳам бор эди.

50Мана шуларнинг ҳаммаси Холибнинг насли эди.

Холиб ўғли Хурнинг насли

Эфратанинг Холибдан туғилган тўнғич ўғли Хур уч ўғил кўрди. Биринчисининг исми Шўвал бўлиб, у Хират–Йўрим шаҳрига асос солди.
51Иккинчисининг исми Салмо бўлиб, у Байтлаҳм шаҳрига асос солди. Учинчисининг исми Хореф бўлиб, у Байт–Гадер шаҳрига асос солди.

52Хират–Йўримнинг асосчиси Шўвалдан Ҳору халқи ва Монахат шаҳрининг ярим аҳолиси бино бўлди. 53Хират–Йўрим аҳолиси Йитар уруғи, Фут уруғи, Шумот уруғи ва Мишрой уруғларидан ташкил топган эди. Зорох ва Эштойўл шаҳарларининг аҳолиси ҳам шу уруғлардан келиб чиққан.

54Натуфо, Отрўт–Байт–Йўаб ва Зорох шаҳарларининг аҳолиси ҳамда Монахат шаҳрининг ярим аҳолиси Байтлаҳмнинг асосчиси Салмо наслидан ташкил топган эди. 55Ябиз шаҳрида истиқомат қилган котибларнинг уруғлари
котибларнинг уруғлари — ёки Сўфарим уруғлари.
ҳам Салмо наслидан келиб чиққан бўлиб, улар Тиротликлар, Шиматликлар ва Сухотликлар деган ном билан юритиларди. Булар Хайин халқидан бўлган Хаммат исмли бир одамнинг авлодлари эдилар. Хаммат Рахав уруғининг бобокалони эди
Хаммат Рахав уруғининг бобокалони эди — ёки Хаммат Байтрахавнинг отаси эди.
.
Copyright information for UznUzbC