1 Chronicles 23
1Довуд роса кексайиб, умри охирлаб қолгач, ўғли Сулаймонни Исроил устидан шоҳ қилди.Левилар ва уларнинг вазифалари
2Довуд Исроилнинг ҳамма йўлбошчиларини, руҳонийларини ва левиларни тўплади. 3У ўттиз ва ундан юқори ёшдаги левиларни ҳисоблади. Уларнинг жами 38.000 эркак чиқди. 4Шунда Довуд айтди: “Булардан 24.000 нафари Эгамизнинг уйидаги ишлар учун масъул бўлади, 6000 нафари амалдорлар ва ҳакамлар бўлиб хизмат қилади, 54000 нафари дарвозабон бўлади, қолган 4000 нафари эса мен ясаттирган мусиқа асбобларини чалиб, Эгамизни мадҳ қилади.” 6Довуд левиларни уруғларига кўра, Гершон, Қоҳот ва Марори гуруҳларига бўлди.Гершон насли
7Гершоннинг Лубнах ▼▼ Лубнах — ибронийча матнда бу исмнинг бошқа варианти Ладен (шу бобнинг 8, 9–оятларида ҳам бор). Унинг Лубнах деган шакли 6:17 дан олинган (яна Чиқиш 6:17, Саҳрода 3:18 га қаранг).
ва Шимах деган икки ўғли бор эди.8Лубнахнинг учта ўғли бўлиб, тўнғичи Ёхиёл, ўртанчаси Затом ва кенжаси Йўэл эди.
9Улар Лубнах наслининг уруғбошилари эдилар. Шимахнинг Шалумўт, Хазиёл ва Харон исмли уч ўғли бор эди.
10– 11Кейинчалик Шимах яна тўрт ўғил кўрди, уларнинг тартиби қуйидагича эди: Яхат, Зизо, Ёуш ва Бариё. Ёуш билан Бариёнинг ўғиллари кам бўлгани учун улар битта хонадон ҳисобланардилар.
Қоҳот насли
12Қоҳотнинг тўртта ўғли бўлиб, уларнинг исмлари Имром, Изхор, Хеврон ва Узиёл эди.13Имромнинг ўғиллари Ҳорун ва Мусо эди. Ҳорун Худога бағишланган бўлиб, энг муқаддас ашёлар учун масъулият то абад унинг ва унинг насли зиммасига юкланган эди. Улар Эгамизнинг ҳузурида қурбонликлар келтиришлари, Унга хизмат қилишлари ва то абад Унинг номидан халқни дуо қилишлари керак эди. 14Худонинг одами Мусога келсак, унинг ўғиллари Леви қабиласининг бир қисми ҳисобланарди.
15Мусонинг Гершом ва Элиазар деган икки ўғли бор эди.
16Гершомнинг ўғиллари орасида Шавувол тўнғичи эди.
17Элиазарнинг тўнғич фарзанди Рахавиё эди. Элиазарнинг ундан бўлак ўғиллари бўлмаса–да, Рахавиёнинг ўғиллари ниҳоятда кўп эди.
18Қоҳотнинг иккинчи ўғли Изхор ҳам ўғиллар кўрган эди. Унинг тўнғич ўғли Шалумит эди.
19Қоҳотнинг учинчи ўғли Хеврон тўрт ўғил кўрган эди. Тўнғич ўғлининг исми Ёриё, кейингилариники Эмориё, Яхазиёл ва Ёхамом эди.
20Қоҳотнинг кенжа ўғли Узиёлнинг икки ўғли бор эди: тўнғичи Михо ва кенжаси Ишшиё.
Марори насли
21Марорининг Махли ва Муши деган иккита ўғли бор эди.Махлининг Элазар ва Киш исмли иккита ўғли бор эди. 22Элазар ўғил кўрмай ўтиб кетди. Ундан фақат қизлар туғилди. Унинг қизлари ўзларининг амакиваччалари — Кишнинг ўғилларига турмушга чиқдилар.
23Мушининг Махли, Эдер ва Ёримўт исмли уч ўғли бор эди.
24Хуллас, левиларнинг номма–ном рўйхатга киритилган авлодлари, уларнинг уруғ ва хонадонлари шулардан иборат эди. Йигирма ва ундан юқори ёшдаги левилар Эгамизнинг уйидаги хизматга тайинланган эдилар. 25Довуд шундай деган эди: “Исроил халқининг Худоси — Эгамиз Ўз халқига тинчлик ато қилди. Энди У Қуддусда абадий истиқомат қилади. 26Шундай экан, бундан буён левилар Муқаддас чодирни ёки унда ишлатиладиган ашёларни кўтариб юришлари шарт эмас.” 27Довуднинг охирги фармонига кўра, йигирма ва ундан юқори ёшдаги левилар рўйхатга олинган эдилар. 28Левиларнинг вазифаси Эгамизнинг уйидаги хизматда Ҳорун наслига ёрдам бериш эди. Бунга: ҳовли ва ён хоналарга масъул бўлиш, муқаддас ашёларни поклаш ва Эгамизнинг уйидаги ҳар қандай бошқа юмушларни бажариш вазифалари кирар эди. 29Шунингдек, левилар Эгамиз ҳузуридаги хонтахта устига қўйиладиган нонлар, дон назри учун сифатли ун, хамиртурушсиз чалпаклар, пишириб тайёрланадиган назрлар, зайтун мойи аралаштирилган назрлар, назрларнинг оғирлиги, сони ва ҳажми учун масъул эдилар. 30Ҳар куни эрталаб ва кечқурун улар Маъбадда Эгамизга шукроналар айтиб, ҳамду санолар куйлашлари керак эди. 31Шаббат кунлари, янги ой ва бошқа белгиланган байрамларда қурбонликлар куйдирилганда ҳам шукроналар айтиб, ҳамду санолар куйлаш уларнинг зиммасида эди. Эгамизнинг ҳузурида доимо хизмат қилаётган левиларнинг сони қоидага мувофиқ бўлиши шарт эди. 32Демак, левилар Учрашув чодири ▼
▼ Учрашув чодири — Муқаддас чодирнинг яна бир номи.
ва Маъбад учун масъул бўлиб, Эгамизнинг уйида хизмат қилган ўз қариндошлари — Ҳорун наслига ёрдам беришлари керак эди.
Copyright information for
UznUzbC