1 Chronicles 24
Руҳонийлар ва уларнинг вазифалари
1Ҳорун насли хизмат учун гуруҳ–гуруҳларга бўлинди. Ҳоруннинг Надов, Абиҳу, Элазар ва Итамар исмли тўрт ўғли бор эди. 2Лекин Надов билан Абиҳу оталаридан олдин, ўғил кўрмасдан вафот этганлари учун, Элазар билан Итамар руҳоний бўлдилар. 3Шоҳ Довуд Ҳорун наслини, бажарадиган вазифаларига кўра, гуруҳларга бўлди. Унга бу ишда Элазар наслидан бўлган Зодўх ва Итамар наслидан бўлган Охималек ёрдам бердилар. 4Элазар наслидаги уруғбошиларнинг сони Итамар наслиникига қараганда кўпроқ бўлгани учун, Элазар насли 16 гуруҳга, Итамар насли эса 8 гуруҳга бўлинди. 5Маъбадда Худога хизмат қиладиган малакали раҳнамоларнинг баъзилари Элазар наслидан, бошқалари эса Итамар наслидан эдилар. Шу сабабдан тарафкашликка йўл қўймаслик учун бажарадиган вазифалари уларга қуръа бўйича ▼▼ …қуръа бўйича… — 6:54 изоҳига қаранг.
бўлиб берилди. 6Элазар ва Итамар насллари учун навбатма–навбат қуръа ташланди. Левилардан бўлган котиб Натанил ўғли Шамаё қуръа натижаларини қайд этиб турди. Шоҳ, унинг аъёнлари, руҳоний Зодўх, Абуатар ўғли Охималек ҳамда руҳоний ва леви хонадонларининг уруғбошилари бунга шоҳид бўлдилар. 7Биринчи қуръа Ёҳайиривга тушди.Иккинчи қуръа Ёдаёга тушди.
8Учинчи қуръа Харимга тушди.
Тўртинчи қуръа Сайўримга тушди.
9Бешинчи қуръа Малкиёга тушди.
Олтинчи қуръа Миёминга тушди.
10Еттинчи қуръа Хаккўзга тушди.
Саккизинчи қуръа Абиёга тушди.
11Тўққизинчи қуръа Ешувага тушди.
Ўнинчи қуръа Шаханиёга тушди.
12Ўн биринчи қуръа Элиашабга тушди.
Ўн иккинчи қуръа Яхимга тушди.
13Ўн учинчи қуръа Хуппага тушди.
Ўн тўртинчи қуръа Эшебовга тушди.
14Ўн бешинчи қуръа Билдахга тушди.
Ўн олтинчи қуръа Иммарга тушди.
15Ўн еттинчи қуръа Хазирга тушди.
Ўн саккизинчи қуръа Хапизезга тушди.
16Ўн тўққизинчи қуръа Патихиёга тушди.
Йигирманчи қуръа Ёхизқиёлга тушди.
17Йигирма биринчи қуръа Ёхинга тушди.
Йигирма иккинчи қуръа Гамулга тушди.
18Йигирма учинчи қуръа Далоёга тушди.
Йигирма тўртинчи қуръа Мазиёга тушди.
19Ҳар бир гуруҳ Эгамиз уйидаги ўз вазифасини уларнинг бобокалони Ҳорун томонидан белгиланган кўрсатмалар асосида бажариши лозим эди. Бу кўрсатмаларни Ҳорунга Исроил халқининг Худоси — Эгамиз берган эди.
Леви уруғбошиларининг рўйхати
20Левидан бино бўлган бошқа уруғбошилар қуйидагилар эди:Имром наслидан — Шавувол ▼▼ Шавувол — ибронийча матнда бу исмнинг бошқа варианти Шувавол. Унинг Шавувол деган шакли 23:16 дан олинган (яна 26:24 га қаранг).
,Шавувол наслидан — Ёхидаё,
21Рахавиё наслидан — йўлбошчи Ишшиё,
22Изхор наслидан — Шалумит ▼
▼ Шалумит — ибронийча матнда бу исмнинг бошқа варианти Шалумўт. Унинг Шалумит деган шакли 23:18 дан олинган.
,Шалумит наслидан — Яхат,
23Хеврон наслидан — тўнғичи Ёриё, иккинчиси — Эмориё ▼
▼ Хеврон наслидан — тўнғичи Ёриё, иккинчиси — Эмориё… — иккита иброний қўлёзмасидан ва қадимий юнонча таржиманинг баъзи қўлёзмаларидан (яна 23:19 га қаранг). Ибронийча матнда Ёриё наслидан — иккинчиси Эмориё….
, учинчиси — Яхазиёл ва тўртинчиси — Ёхамом,24Узиёл наслидан — Михо,
Михо наслидан — Шомир,
25Михонинг укаси — Ишшиё,
Ишшиё наслидан — Закариё,
26– 27Марори наслидан — Махли, Муши ва Язиё,
Язиё наслидан — Шўҳам, Заккур ва Ибри,
28– 29Махли наслидан — Элазар ва Киш. Элазарнинг ўғиллари йўқ эди.
Киш наслидан — Ярахмал ▼
▼ …Махли наслидан…Ярахмал… — ёки …Марори наслидан — Элазар. Элазарнинг ўғиллари йўқ эди. Киш наслидан — Ярахмал….
,30Муши наслидан — Махли, Эдер ва Яримўт.
Леви насли, уруғлари бўйича, ана шулардан иборат эди. 31Улар ҳам Ҳорун насли сингари, қуръа ташлаб, бажарадиган вазифаларини аниқлаб олган эдилар. Шоҳ Довуд, Зодўх, Охималек, руҳоний ва леви хонадонларининг уруғбошилари бунга шоҳид эдилар. Катта ўғил хонадони, кичик ўғил хонадони қатори, қуръа ташлади.
Copyright information for
UznUzbC