1 Chronicles 25
Маъбад созандалари ва уларнинг вазифалари
1Довуд билан леви йўлбошчилари левиларнинг Осиф, Хаман ва Ёдутун уруғларини созандалар қилиб тайинладилар. Уларнинг вазифаси лира, арфа ва зиллар чалиб, башорат қилиш эди. Созандаларнинг рўйхати ва уларнинг бажарадиган вазифаси қуйидагича эди: 2Осифнинг тўрт ўғли Заккур, Юсуф, Натаниё ва Осорилах отасининг раҳбарлиги остида бўлиб, шоҳнинг буйруғи билан башорат қилишар эди.3Ёдутуннинг олти ўғли Гадалиё, Зари, Ешаё, Шимах ▼
▼ Шимах — битта иброний қўлёзмасидан ва қадимий юнонча таржиманинг баъзи қўлёзмаларидан (яна 25:17 га қаранг). Ибронийча матнда бу исм йўқ.
, Хашавиё ва Маттитиё отасининг раҳбарлиги остида бўлиб, улар лира жўрлигида башорат қилишар, Эгамизга шукроналар ва ҳамду санолар айтишар эди.4Хаманнинг Буккиёх, Маттаниё, Узиёл, Шавувол, Яримўт, Ханониё, Хонин, Элиота, Гидалти, Ромамтизер, Ёшбахаша, Малўти, Хўтир ва Махазийўт исмли ўн тўртта ўғли бор эди. 5Буларнинг ҳаммаси шоҳ хизматида бўлган валий Хаманнинг ўғиллари эдилар. Худо Ўз ваъдасига биноан, Хаманни сийлаб, унга ўн тўртта ўғил берган эди. Унинг уч қизи ҳам бор эди. 6Ўғилларнинг ҳаммаси отасининг раҳбарлиги остида зил, арфа ва лираларни чалиб, Эгамизнинг уйида созанда бўлиб хизмат қилишар эди. Осиф, Ёдутун ва Хаман бевосита шоҳнинг буйруқларига бўйсунишарди.
7– 8– 9Бу созандалар қариндошлари билан бирга 288 кишини ташкил қилиб, Эгамизнинг ҳузурида юксак маҳорат билан мусиқа чалишар эди. Улар хонадонларига кўра, 24 гуруҳга бўлинди. Ҳар бир гуруҳ 12 кишидан ташкил топган бўлиб, бир раҳбарга эга эди. Уларнинг ҳаммаси — ёшу қари, устозу шогирд ўз вазифаларини билиб олиш учун қуръа ташлашди ▼
▼ …қуръа ташлашди — 6:54 изоҳига қаранг.
.Биринчи қуръа Осиф хонадонидаги Юсуф ва унинг гуруҳига тушди.Иккинчи қуръа Гадалиё ва унинг гуруҳига тушди.
10Учинчи қуръа Заккур ва унинг гуруҳига тушди.
11Тўртинчи қуръа Зари ▼
▼ Зари — ибронийча матнда бу исмнинг бошқа варианти Йизри. Унинг Зари деган шакли шу бобнинг 3–оятидан олинган.
ва унинг гуруҳига тушди.12Бешинчи қуръа Натаниё ва унинг гуруҳига тушди.
13Олтинчи қуръа Буккиёх ва унинг гуруҳига тушди.
14Еттинчи қуръа Осорилах ▼
▼ Осорилах — ибронийча матнда бу исмнинг бошқа варианти Ясарелах. Унинг Осорилах деган шакли шу бобнинг 2–оятидан олинган.
ва унинг гуруҳига тушди.15Саккизинчи қуръа Ешаё ва унинг гуруҳига тушди.
16Тўққизинчи қуръа Маттаниё ва унинг гуруҳига тушди.
17Ўнинчи қуръа Шимах ва унинг гуруҳига тушди.
18Ўн биринчи қуръа Узиёл ▼
▼ Узиёл — ибронийча матнда бу исмнинг бошқа варианти Озариёл. Унинг Узиёл деган шакли шу бобнинг 4–оятидан олинган.
ва унинг гуруҳига тушди.19Ўн иккинчи қуръа Хашавиё ва унинг гуруҳига тушди.
20Ўн учинчи қуръа Шавувол ▼
▼ Шавувол — ибронийча матнда бу исмнинг бошқа варианти Шувавол. Унинг Шавувол деган шакли шу бобнинг 4–оятидан олинган.
ва унинг гуруҳига тушди.21Ўн тўртинчи қуръа Маттитиё ва унинг гуруҳига тушди.
22Ўн бешинчи қуръа Яримўт ва унинг гуруҳига тушди.
23Ўн олтинчи қуръа Ханониё ва унинг гуруҳига тушди.
24Ўн еттинчи қуръа Ёшбахаша ва унинг гуруҳига тушди.
25Ўн саккизинчи қуръа Хонин ва унинг гуруҳига тушди.
26Ўн тўққизинчи қуръа Малўти ва унинг гуруҳига тушди.
27Йигирманчи қуръа Элиота ва унинг гуруҳига тушди.
28Йигирма биринчи қуръа Хўтир ва унинг гуруҳига тушди.
29Йигирма иккинчи қуръа Гидалти ва унинг гуруҳига тушди.
30Йигирма учинчи қуръа Махазийўт ва унинг гуруҳига тушди.
31Йигирма тўртинчи қуръа Ромамтизер ва унинг гуруҳига тушди.
Copyright information for
UznUzbC