1 Chronicles 26
Маъбад дарвозабонлари ва уларнинг вазифалари
1Маъбад дарвозасида хизмат қилиш учун қуйидаги левилар тайинланган эди:Кўрах наслидаги Осиф хонадонидан — Кори ўғли Машалмиё.2Машалмиёнинг етти ўғли бор эди: тўнғичи — Закариё, иккинчиси — Ёдиёл, учинчиси — Забадиё, тўртинчиси — Ятниёл, 3бешинчиси — Элам, олтинчиси — Ёҳуханон ва еттинчиси — Элихўнай.
4– 5Худо Обидадомни баракалаб, унга саккиз ўғил берган эди: тўнғич ўғли — Шамаё, иккинчиси — Ёҳузабад, учинчиси — Йўх, тўртинчиси — Сохор, бешинчиси — Натанил, олтинчиси — Омиёл, еттинчиси — Иссахор ва саккизинчиси — Фуллатай.
6Обидадомнинг тўнғичи Шамаёнинг ҳам ўғиллари бор эди. Улар ниҳоятда қобилиятли бўлганлари учун ўзларининг ота хонадонида уруғбошилар эдилар. 7Уларнинг исмлари Ўтнах, Рафаил, Обид ва Элзабад эди. Шамаёнинг қариндошлари Элиху билан Самахиё ҳам ниҳоятда қобилиятли эдилар. 8Обидадомнинг бу авлоди жами олтмиш икки кишини ташкил қилиб, ҳаммаси қобилиятли, ўз хизматига лаёқатли эдилар.
9Машалмиёнинг ўғиллари ва ака–укалари ўн саккиз кишини ташкил қилиб, ҳаммаси қобилиятли эдилар.
10Марори наслидан бўлган Хўсахнинг тўрт ўғли бор эди. Унинг Шимри деган ўғли йўлбошчи эди. Шимри тўнғич ўғил бўлмаса ҳам, отаси уни йўлбошчи қилган эди. 11Хўсахнинг иккинчи ўғли — Хилқиё, учинчиси — Тавалиё ва тўртинчиси Закариё эди. Хўсах хонадонининг ўн уч аъзоси Маъбад дарвозабонлари бўлиб хизмат қилар эдилар.
12Дарвозабонлар хонадонлари бўйича гуруҳларга бўлинган эдилар. Улар Эгамизнинг уйида хизмат қилаётган бошқа левилар сингари ўз вазифаларига эга эдилар. 13Ҳар бир хонадон катта–кичиклигига қарамай қуръа ташлаб ▼
▼ …қуръа ташлаб… — 6:54 изоҳига қаранг.
, қўриқлайдиган дарвозасини аниқлаб олди. 14Шарқ томондаги дарвоза учун қуръа ташланганда, қуръа Машалмиёга ▼▼ Машалмиё — ибронийча матнда бу исмнинг бошқа варианти Шаламиё. Унинг Машалмиё деган шакли шу бобнинг 2–оятидан олинган.
тушди. Сўнгра ўғли Закариё учун қуръа ташланди, унга шимол томондаги дарвоза тушди. Закариё доно маслаҳатчи эди. 15Обидадом учун қуръа ташланганда, унга жануб томондаги дарвоза тушди. Ўғиллари учун қуръа ташланганда, уларга омборхонани қўриқлаш тушди. 16Ғарб томондаги дарвоза ва юқори йўл устидаги Шаллехет дарвозаси учун қуръа ташланганда, қуръа Шупим билан Хўсахга тушди. Дарвозабонлар ўз хизматини белгиланган вақтда, кетма–кетликда узлуксиз равишда бажаришлари лозим эди. 17Шарқ томондаги дарвозада кунига олтита дарвозабон, шимол томондаги дарвозада тўртта, жануб томондаги дарвозада ҳам тўртта дарвозабон турарди. Шунингдек, иккита омборхонада иккитадан дарвозабон турарди. 18Ғарб томондаги ҳовлига келсак, йўлакда тўртта дарвозабон, ҳовлининг ичида эса иккита дарвозабон турарди. 19Кўрах ва Марори наслидан бўлган дарвозабонларга мана шу қўриқчилик вазифаси топширилган эди. Бошқа левилар ва уларнинг вазифалари
20Охиё бошчилигидаги бошқа левилар ▼▼ Охиё бошчилигидаги бошқа левилар… — ибронийча матндан. Қадимий юнонча таржимада Уларнинг леви биродарлари….
Худонинг уйидаги хазиналар ва назр қилинган ҳадялар хазиналари учун масъул эдилар. 21Гершон уруғидан бўлган Лубнах ▼▼ Лубнах — ибронийча матнда бу исмнинг бошқа варианти Ладен. Унинг Лубнах деган шакли 6:17 дан олинган (яна Чиқиш 6:17, Саҳрода 3:18 га қаранг).
Ёхиёлнинг отаси эди. Лубнахнинг наслидан бир неча уруғбошилар чиқди. 22Ёхиёлнинг ўғиллари Затом билан Йўэл Эгамизнинг уйидаги хазиналар учун масъул эдилар. 23Имром, Изхор, Хеврон ва Узиёл уруғларига ҳам вазифалар тақсимланиб берилди. 24Мусо ўғли Гершомнинг уруғидан Шавувол Маъбаднинг бош хазинабони эди. 25Гершомнинг укаси Элиазарнинг насли қуйидагилар эди: Элиазарнинг ўғли — Рахавиё, Рахавиёнинг ўғли — Ешаё, Ешаёнинг ўғли — Ёрам, Ёрамнинг ўғли — Зихри ва Зихрининг ўғли — Шалумўт. 26Шалумўт ва унинг хонадони Эгамизга назр қилинган ҳадялар хазинаси учун масъул эди. Бу хазинада шоҳ Довуднинг, уруғбошилар, мингбошилар, юзбошилар ва лашкарбошиларнинг Худога назр қилган ҳадялари сақланар эди. 27Улар жангда қўлга киритган ўлжанинг бир қисмини Эгамизнинг уйини таъминлаш учун назр қилардилар. 28Шалумўт ва унинг хонадони барча ҳадялар учун масъул эдилар. Валий Шомуил, Киш ўғли Шоул, Нар ўғли Абнур ва Зеруя ўғли Йўаб назр қилган ҳадялар ҳам уларнинг назорати остида эди. 29Изхор наслидан Хонаниё ва унинг ўғиллари Исроил халқи учун маъмурлар ва ҳакамлар қилиб тайинландилар. Улар Маъбаддан ташқарида хизмат қилишарди. 30Хеврон наслидан Хашавиё ва унинг 1700 нафар қобилиятли қариндоши ҳам маъмурлар қилиб тайинландилар. Улар Иордан дарёсининг ғарб томонидаги қабилалар учун масъул бўлиб, Эгамизнинг ва шоҳнинг хизматига оид масалаларни ечишар эди. 31Хеврон наслидаги Ёриё, насабнома маълумотига кўра, Хеврон наслининг йўлбошчиси эди. Довуд ҳукмронлигининг қирқинчи йилида насабномаларга оид барча ёзма маълумотлар кўриб чиқилган эди. Шунда Гиладдаги Язир шаҳрида Хеврон насли орасида қобилиятли одамлар борлиги аниқланди. 32Шоҳ Довуд Ёриёни ва унинг 2700 нафар қобилиятли қариндошини маъмурлар қилиб тайинлади. Улар Иордан дарёсининг шарқ томонидаги Рубен, Гад ва Манаше қабиласининг ярми учун масъул бўлиб, Худонинг ва шоҳнинг хизматига оид барча масалаларни ҳал қилишлари керак эди.
Copyright information for
UznUzbC