‏ 1 Chronicles 27

Исроилдаги ҳарбий тузум

1Қуйида Исроил халқининг уруғбошилари, мингбошилари ва юзбошиларининг, шунингдек, уларнинг сардорлари рўйхати берилган. Бу сардорлар шоҳнинг хизматида бўлиб, ҳар йили бир ой давомида вазифасини ўтаётган ҳарбий қисмлар учун масъул эдилар. Ҳар бир қисм 24.000 одамдан ташкил топган эди.

2Биринчи ойда хизмат қиладиган қисмнинг сардори Забдиёл ўғли Ёшувам эди. 3Ёшувам Параз наслидан эди.
4Иккинчи ойда хизмат қиладиган қисмнинг сардори Охўва уруғидан бўлган Дўдў эди. Дўдўнинг ўнг қўл ёрдамчиси Михлўт эди.
5Учинчи ойда хизмат қиладиган қисмнинг сардори Бинаё эди. У руҳоний Ёҳайидонинг ўғли бўлиб, 6“Ўттиз қаҳрамон” орасидаги баҳодир жангчилардан бири эди. “Ўттиз қаҳрамон”нинг сардори ҳам ана шу Бинаё
Бинаё — 11:22-25 га қаранг.
эди. Бинаёнинг ўғли Омизабод қисмнинг бош қўмондони эди.
7Тўртинчи ойда хизмат қиладиган қисмнинг сардори Йўабнинг укаси Осойил эди. Осойилдан кейин ўғли Забадиё отасининг ўрнини эгаллади.
8Бешинчи ойда хизмат қиладиган қисмнинг сардори Шамҳут эди. У Йизро уруғидан эди.
9Олтинчи ойда хизмат қиладиган қисмнинг сардори Тахувалик Ихеш ўғли Эро эди.
10Еттинчи ойда хизмат қиладиган қисмнинг сардори Палонлик Халез эди. У Эфрайим қабиласидан эди.
11Саккизинчи ойда хизмат қиладиган қисмнинг сардори Хушалик Сибахай эди. Сибахай Зерах уруғидан эди.
12Тўққизинчи ойда хизмат қиладиган қисмнинг сардори Онотўтлик Абуазар эди. Абуазар Бенямин қабиласидан эди.
13Ўнинчи ойда хизмат қиладиган қисмнинг сардори Натуфолик Махрай эди. Махрай Зерах уруғидан эди.
14Ўн биринчи ойда хизмат қиладиган қисмнинг сардори Пиратонлик Бинаё эди. Бинаё Эфрайим қабиласидан эди.
15Ўн иккинчи ойда хизмат қиладиган қисмнинг сардори Натуфолик Халед
Халед — ибронийча матнда бу исмнинг бошқа варианти Халдай. Унинг Халед деган шакли 11:30 дан олинган.
эди. Халед Ўтниёл уруғидан эди.

Исроил қабилаларининг йўлбошчилари

16Исроил қабилаларининг йўлбошчилари қуйидагилар эди:

Рубен қабиласининг йўлбошчиси — Зихри ўғли Элиазар,
Шимўн қабиласининг йўлбошчиси — Махо ўғли Шафатиё,
17Леви қабиласининг йўлбошчиси — Камувол ўғли Хашавиё,
Ҳорун наслининг йўлбошчиси — Зодўх,
18Яҳудо қабиласининг йўлбошчиси — Довуднинг акаси Элиху,
Иссахор қабиласининг йўлбошчиси — Микойил ўғли Омри,
19Забулун қабиласининг йўлбошчиси — Ободиё ўғли Йишмаё,
Нафтали қабиласининг йўлбошчиси — Озриёл ўғли Яримўт,
20Эфрайим қабиласининг йўлбошчиси — Озазиё ўғли Хўшея,
Ғарбдаги Манаше қабиласининг ярмига йўлбошчи — Подиё ўғли Йўэл,
21Гиладдаги Манаше қабиласининг ярмига
Гиладдаги Манаше қабиласининг ярми — Гилад ўлкаси Иордан дарёсининг шарқ томонида бўлиб, Манаше қабиласининг ярми шу ерда ўрнашган эди (Ёшуа 13:8, 29-31 га қаранг). Қабиланинг иккинчи ярми Иордан дарёсининг ғарб томонидаги Канъон юртида ўрнашган эди (Ёшуа 22:7 га қаранг).
йўлбошчи — Закариё ўғли Эддо,
Бенямин қабиласининг йўлбошчиси — Абнур ўғли Ясиёл,
22Дан қабиласининг йўлбошчиси — Ерохам ўғли Озариёл.

Исроил қабилаларининг йўлбошчилари ана шулардан иборат эди.

23Довуд Исроил халқини санаб чиққанда, йигирма ёшдан пастини рўйхатга киритмаган эди, чунки Эгамиз: “Исроил халқини осмондаги юлдузлар каби кўпайтираман”, деб ваъда берган эди. 24Зеруя ўғли Йўаб халқни санашни бошлаганди–ю, лекин охирига етказмаганди
…Йўаб халқни санашни бошлаганди–ю, лекин охирига етказмаганди — 21:1-6 га қаранг.
. Халқ саналгани учун Эгамиз Исроилга ғазабини сочганди
…Эгамиз Исроилга ғазабини сочганди — 21:7-15 га қаранг.
. Шу сабабдан бу саноқнинг натижаси шоҳ Довуднинг йилномасига киритилмади.

Шоҳ мулкини бошқарувчилар

25Одил ўғли Озмобит сарой хазинабони эди.
Уззиё ўғли Йўнатан эса қолган ҳамма ердаги — шаҳарлардаги, қишлоқлардаги ва қалъалардаги хазиналар учун масъул эди.
26Халуб ўғли Эзри ерга ишлов берадиган деҳқонлар учун масъул эди.
27Рамалик Шимах узумзорлар учун масъул эди.
Шафомлик Забди шароб омборлари учун масъул эди.
28Гедерлик Баалханон Яҳудо қир этакларидаги зайтунзорлар ва шикамора–анжирзорлар
шикамора–анжир — анжирнинг қадимги Яқин Шарқда кенг тарқалган бир тури. Катталиги ёнғоқ дарахтидай, барглари эса тут баргларига ўхшаш бўлиб, йил давомида бир неча бор ҳосил берадиган серсоя дарахт.
учун масъул эди.
Йўш зайтун мойи омборлари учун масъул эди.
29Шаронлик Шитрай Шарон текислигида боқиладиган подалар учун масъул эди.
Адлай ўғли Шофот водийларда боқиладиган подалар учун масъул эди.
30Исмоил уруғидан Обил туя подалари учун масъул эди.
Миронўтлик Ёхидаё эшак подалари учун масъул эди.
31Ҳожар уруғидан Ёзиз қўй сурувлари учун масъул эди.

Ана шуларнинг ҳаммаси шоҳ Довуд мулкини назорат қилар эдилар.

Довуднинг шахсий маслаҳатчилари

32Довуднинг амакиси Йўнатан донишманд одам бўлиб, маслаҳатчи ва тафсирчи эди. Хахмўн ўғли Ёхиёл шоҳ ўғилларининг мураббийси эди. 33Охитофел шоҳнинг маслаҳатчиси эди. Орух уруғидан Хушай шоҳнинг дўсти эди. 34Охитофелдан кейин унинг ўрнига Бинаё ўғли Ёҳайидо ва Абуатар маслаҳатчи бўлди. Йўаб шоҳ қўшинининг лашкарбошиси эди.
Copyright information for UznUzbC