1 Chronicles 4
Яҳудонинг насли
1Яҳудонинг Параз, Хазрон, Карми, Хур ва Шўвал деган ўғиллари бор эди. 2Шўвал ўғли Раёдан Яхат туғилди. Яхатдан Охимай ва Лўҳад туғилдилар. Булар Зорох шаҳри аҳолисининг аждодлари эдилар. 3– 4Холиб ўғли Хурнинг авлодлари Байтлаҳм шаҳрига асос солдилар ▼▼ Хурнинг авлодлари Байтлаҳм шаҳрига асос солдилар — ибронийча матнда Хур Байтлаҳмнинг отаси бўлди. Ибронийча матнда шу бобнинг бир нечта жойида “отаси бўлди” деган ибронийча иборани шаҳарга асос солди деб таржима қилса ҳам бўлади.
. Хур онаси Эфратанинг тўнғич ўғли эди. Хурнинг Этом, Панувал ва Эйзар деган ўғиллари бор эди. Этомнинг Йизрил, Йишмо ва Йидбош исмли уч ўғли ва Хазалейпўн исмли бир қизи бор эди. Панувал Гадўр шаҳрига, Эйзар эса Хуша шаҳрига асос солди. 5Тахува шаҳрига асос солган ▼▼ асос солган — шу бобнинг 3-4–оятлари изоҳига қаранг.
Ашхурнинг Хела ва Наро исмли иккита хотини бор эди. 6Наро Ашхурга тўртта ўғил туғиб берди. Уларнинг исмлари Охизам, Хафер, Таманах ва Ахаштори эди. 7Хотини Хела эса Зарет, Изхор ва Этнан исмли уч ўғилни туғиб берди. 8Кознинг Ониб ва Зобеба деган ўғиллари бор эди. Коз Харум ўғли Охархел уруғларининг бобокалони эди. 9Ябиз исмли бир одам бор эди. У биродарларига қараганда, баланд обрўга эга эди. Онаси: “Уни дард чекиб туққанман”, деб исмини Ябиз ▼▼ Ябиз — бу исм ибронийчадаги дард сўзига оҳангдош.
қўйган эди. 10Ябиз Исроил халқининг Худосига шундай деб ёлворди: “Кошкийди, Сен мени муборак қилиб, ҳудудимни кенгайтирсанг. Ёнимда бўлсанг, мени дардга йўлиқтирмай, кулфатдан сақласанг.” Худо унинг илтижоларини бажо қилди. 11Шухонинг акаси Халубдан Махир туғилди. Махирдан Эштун туғилди. 12Эштундан Байтрафа, Посиёх ва Тахинно туғилдилар. Тахинно Нахош шаҳрига асос солди ▼▼ асос солди — шу бобнинг 3-4–оятлари изоҳига қаранг. Шу бобнинг 14, 17-18–оятларида ҳам бор.
. Буларнинг авлодлари Рахада истиқомат қилардилар. 13Ханазнинг Ўтниёл билан Сараё деган икки ўғли бор эди. Ўтниёлнинг ҳам Хатат билан Миёнўтай ▼▼ …билан Миёнўтай… — қадимий юнонча таржиманинг баъзи қўлёзмаларидан, қадимий лотинча таржимадан. Ибронийча матнда бу сўзлар йўқ.
деган икки ўғли бор эди. 14Миёнўтайдан Ўфрах туғилди. Сараёдан Йўаб туғилди. Йўаб Гай–Харошим ▼▼ Гай–Харошим — ибронийчадаги маъноси ҳунармандлар водийси.
шаҳрига асос солди. У ерда яшаган одамларнинг ҳаммаси ҳунарманд эди. 15Яфунах ўғли Холиб уч ўғил кўрди. Уларнинг исмлари Иру, Элох ва Наям эди. Элохдан Ханаз туғилди. 16Ёхалилнинг Зиф, Зифо, Тираё ва Осориёл деган ўғиллари бор эди. 17– 18Эзрахнинг Этер, Мирод, Ифар ва Ёлун деган ўғиллари бор эди. Мирод фиръавннинг қизи Битиёга уйланди, улар Марям исмли бир қиз ҳамда Шаммай ва Йишбох исмли икки ўғил кўришди. Йишбох Эштамўва шаҳрига асос солди. Мирод Яҳудо қабиласидан ўзига яна бир хотин олди. Бу хотини унга Ёред, Хабер ва Ёҳутал исмли уч ўғил туғиб берди. Ёред Гадўр шаҳрига, Хабер Сўху шаҳрига ва Ёҳутал Зонўвах шаҳрига асос солдилар. 19Хўдиё Нахамнинг синглисига уйланди. Улардан Кейлахда истиқомат қилган Харм уруғи ва Эштамўвада истиқомат қилган Махо уруғлари келиб чиқди ▼▼ Улардан…келиб чиқди — ёки Кейлах ва Эштамўва Хўдиёнинг авлодлари бўлиб, Кейлах Харм уруғидан, Эштамўва эса Махо уруғидан эди.
. 20Шимоннинг Омнўн, Рина, Банханон ва Тилўн деган ўғиллари бор эди. Йишининг Зўхит ва Банзўхит деган ўғиллари бор эди. Шелонинг насли
21Яҳудонинг Шело исмли ўғли ҳам бор эди. Шелонинг насли қуйидагилардан ташкил топган эди: Леха шаҳрини қурган Ғур, Моришо шаҳрини қурган Ладо, Байт–Ашбия шаҳрида яшаган зиғир тўқувчиларнинг уруғи, 22Йўхим ва Хозеба шаҳрининг аҳолиси. Йўш ва Сораф ҳам Шелонинг наслидан келиб чиққан эдилар. Улар Мўаблик аёлларга уйланиб, Байтлаҳм шаҳрига ўрнашиб олган эдилар ▼▼ Улар…Байтлаҳм шаҳрига ўрнашиб олган эдилар — ёки Улар Мўаб ва Ёшувлаҳмда ҳукмронлик қилар эдилар.
. Бу маълумотлар қадимги ёзувлардан олинган. 23Шу наслга тегишли одамлар шоҳ саройида кулоллар сифатида хизмат қилиб, Натайим ва Гадера шаҳарларида яшашарди. Шимўннинг насли
24Шимўннинг Ямувол ▼▼ Ямувол — ибронийча матнда бу исмнинг бошқа варианти Намувол. Унинг Ямувол деган шакли Ибтидо 46:10, Чиқиш 6:15 дан олинган.
, Ёмин, Ёрив, Зўхар ▼▼ Зўхар — ибронийча матнда бу исмнинг бошқа варианти Зерах. Унинг Зўхар деган шакли Ибтидо 46:10, Чиқиш 6:15 дан олинган.
ва Шовул исмли ўғиллари бор эди. 25Шовулнинг Шаллум деган ўғли, Мивсом деган набираси ва Мишмо деган чевараси бор эди. 26Мишмонинг Хаммувол деган ўғли, Заккур исмли набираси ва Шимах деган чевараси бор эди. 27Шимах ўн олти ўғил ва олти қиз кўрди. Лекин ака–укаларининг фарзандлари кам бўлгани учун Шимўн қабиласи, Яҳудо қабиласи каби, кўпаймади. 28Шимўн насли Бершеба, Мўлодах, Хазор–Шувол, 29Билхах, Эзам, Тўлад, 30Батувал, Хўрмах, Зихлах, 31Байт–Маркобот, Хазор–Сусум, Байт–Бирий ва Шарайим шаҳарларида истиқомат қилардилар. Довуд шоҳ бўлгунга қадар, мана шу шаҳарлар Шимўн наслига қарашли эди. 32Улар яна Этом, Ойин, Риммон, Тўхан ва Ошон номли бешта шаҳарда ҳам истиқомат қилардилар. 33Жануби–ғарбдаги Баалат ▼▼ Баалат — ибронийча матнда бу номнинг бошқа варианти Баал.
шаҳригача чўзилган бу шаҳарлар ва уларнинг атрофидаги ҳамма қишлоқлар Шимўн наслига қарашли эди. Улар шу жойларда яшаб, ўз насабномалари ҳақидаги маълумотларни ёзиб қўйган эдилар. 34– 35– 36– 37– 38Қуйидагилар Шимўн наслининг уруғбошилари эди: Машував, Ямлах, Эмозиё ўғли Йўша, Йўэл ва Йўшйивиё ўғли Ёҳу. Ёҳу Сараёнинг невараси, Осиёлнинг эвараси эди. Элийўнай, Яқўво, Ёшухаё, Осоёҳ, Одил, Есимил, Бинаё ва Шифи ўғли Зизо ҳам Шимўн наслининг уруғбошилари эди. Зизо Элоннинг невараси, Ёдиёнинг эвараси, Шамаё ўғли Шимрининг чевараси эди. Уларнинг уруғлари ниҳоятда кўпайгани учун, 39улар қўй–эчкиларига яйлов ахтариб, водийнинг шарқий четида жойлашган Гадўр шаҳригача бордилар. 40У ердаги кенг, тинч ва осойишта жойлар кўм–кўк яйловларга бой эканини кўрдилар. Бу ерлар азалдан Хом наслига қарашли эди. 41Яҳудо шоҳи Ҳизқиё ҳукмронлик қилган даврда юқорида номлари рўйхат қилинган Шимўн насли Хом наслига ва улар орасида ўрнашиб олган Муним уруғига ҳужум қилдилар. Уларнинг ҳаммасини битта қолдирмай қириб ташладилар. У ерда қўйлар учун яйловлар кўп бўлгани учун уларнинг жойига ўзлари ўрнашиб олдилар. 42Сўнг Шимўн наслидан беш юз киши Йишининг Пилатиё, Нариё, Рафиё ва Узиёл исмли тўрт ўғли бошчилигида Сеир тоғларига ▼▼ Сеир тоғлари — Эдом юртига қарашли бўлган тоғли ерлар.
бориб, 43Омолек наслининг омон қолганларини қириб ташладилар. Шимўн насли бугунга қадар ▼▼ бугунга қадар — шу китоб ёзилган вақтга ишора.
ўша жойларда яшаб келяпти.
Copyright information for
UznUzbC