1 Chronicles 5
Рубен насли
1Рубен Ёқубнинг ▼▼ Ёқуб — ибронийча матнда Исроил, Ёқубнинг яна бир исми (Ибтидо 32:27-28 га қаранг).
тўнғич ўғли эди. Аммо у отасининг тўшагини булғагани учун ▼▼ …у отасининг тўшагини булғагани учун… — Ибтидо 35:22, 49:3-4 га қаранг.
, тўнғичлик ҳуқуқи ▼▼ тўнғичлик ҳуқуқи — қадимги Исроилда тўнғич ўғилга мероснинг катта қисми ва отасининг бутун хонадонини бошқариш ҳуқуқи берилар эди.
Юсуфнинг ўғилларига берилган эди. Шу сабабдан Рубен насабномада тўнғич сифатида рўйхатда йўқ. 2Рубеннинг укаси Яҳудо ака–укалари орасида энг кучлиси бўлиб, йўлбошчи унинг қабиласидан чиқди ▼▼ …йўлбошчи унинг қабиласидан чиқди — шоҳ Довуд назарда тутилган.
. Лекин шунга қарамай, тўнғичлик ҳуқуқи Юсуфники бўлди. 3Рубен тўрт ўғил кўрди. Уларнинг исмлари Ханўх, Паллув, Хазрон ва Карми эди. 4Йўэлнинг насли қуйидагилардан иборат эди: Йўэлнинг ўғли — Шамаё, Шамаёнинг ўғли — Гўг, Гўгнинг ўғли — Шимах, 5Шимахнинг ўғли — Михо, Михонинг ўғли — Раё, Раёнинг ўғли — Баал 6ва Баалнинг ўғли — Берах. Оссурия шоҳи Тиғлатпиласар ▼▼ Тиғлатпиласар — ибронийча матнда бу исмнинг бошқа варианти Тиғлатпилнасар (шу бобнинг 26–оятида ҳам бор). Тиғлатпиласар милоддан олдинги 745-727 йилларда Оссурияда ҳукмронлик қилган. Шу бобнинг 26–оятига ва 4 Шоҳлар 15:29 га қаранг.
Берахни асир қилиб, олиб кетган эди. Берах Рубен қабиласининг йўлбошчиси эди. 7Рубен қабиласининг қуйидаги уруғбошилари ҳам насабнома рўйхатида қайд этилган: Явиёл, Закариё 8ва Белах. Белах Азазнинг ўғли, Шеманинг невараси ва Йўэлнинг эвараси эди. Улар Арор шаҳрида ҳамда шимолдаги Наво ва Баал–Миёнга қадар чўзилган ерларда яшадилар. 9Уларнинг Гилад ўлкасидаги подаси ҳаддан ташқари кўп бўлгани учун, улар шарқдаги саҳрогача бўлган ҳамма ерларни эгаллаб олган эдилар. Бу саҳро Фурот дарёсигача чўзилган эди. 10Рубен насли шоҳ Шоул даврида Ҳожар уруғига қарши уруш очди. Уларни мағлуб қилиб, Гиладнинг шарқидаги ҳамма ерларини эгаллаб олди. Гад насли
11Гад қабиласи Башан ўлкасида, Рубен қабиласининг шимолида яшаган эди. Уларнинг ҳудуди Салко шаҳрига қадар чўзилганди. 12Йўэл Башанда йўлбошчи эди, унинг ўнг қўл ёрдамчиси Шофом эди, Янай ва Шофот уруғбошилар эдилар. 13Гад қабиласининг қолган аъзолари қуйидаги етти уруққа тегишли эди: Микойил, Машуллом, Шеба, Йўрай, Яқан, Зия ва Ибир. 14Булар Абуҳайилнинг ўғиллари бўлиб, уларнинг еттинчи авлодигача бўлган аждодлари қуйидагилар эдилар: Хури, Ёрўвах, Гилад, Микойил, Яшишай, Яхду ва Буз. 15Гўнонинг невараси, Абдил ўғли Охи бу уруғларнинг йўлбошчиси эди. 16Гад қабиласи Гиладда, Башанда ва ўша ердаги шаҳарларда ҳамда Шарондаги бутун яйловларда истиқомат қиларди. 17Бу маълумотларнинг ҳаммаси Яҳудо шоҳи Йўтом ва Исроил шоҳи Ёрубом ҳукмронлиги даврида насабномага киритилганди.Иордан шарқидаги қабилалар лашкари
18Рубен, Гад қабилалари ва Манаше қабиласи ярмининг ▼▼ Манаше қабиласи ярми — Иордан дарёсининг шарқ томонида ўрнашган қабиланинг ярми назарда тутилган (Ёшуа 13:8, 29-31 га қаранг). Қабиланинг иккинчи ярми Иордан дарёсининг ғарб томонидаги Канъон юртида ўрнашган эди (Ёшуа 22:7 га қаранг).
44.760 нафар жангга тайёр, моҳир сипоҳлари бор эди. Бу сипоҳлар камонкашлар бўлиб, қилич ва қалқон билан ҳам қуролланган эдилар. 19Улар Ҳожар уруғига, Ятур, Нофиш ва Надав қабилаларига ҳужум қилдилар. 20Жанг пайтида бу сипоҳлар Худога илтижо қилдилар. Улар Худога ишонганлари учун Худо илтижоларига жавоб бериб, Ҳожар уруғини ва барча иттифоқчиларини уларнинг қўлига бериб, мағлуб қилди. 21Улар душманнинг чорвасидан 50.000 та туя, 250.000 та қўй, 2000 та эшакни ўлжа олдилар ва 100.000 одамни асир қилдилар. 22Ғанимнинг кўпчилиги жангда қирилиб кетганди, чунки Худонинг Ўзи уларга қарши жанг қилган эди. Рубен ва Гад қабилалари ҳамда Манаше қабиласининг ярми сургунгача ▼▼ сургун — шу бобнинг 26–оятига ва ўша оятнинг изоҳига қаранг.
ўша ерларда яшаб қолдилар. Иордан шарқидаги Манаше қабиласининг ярми
23Манаше қабиласининг ярми Санир, яъни Хермон тоғидаги Баал–Хермонга қадар чўзилган Башан ўлкасида жойлашиб, кўпайди. 24Қабиланинг уруғбошилари қуйидагилар эди: Ифар, Йиши, Элиёл, Озриёл, Еремиё, Хўдавиё ва Яхдиёл. Улар баҳодир жангчилар бўлиб, ўз уруғларининг машҳур бошлиқлари эдилар.Иордан шарқидаги қабилалар сургун қилинади
25Рубен ва Гад қабилалари ҳамда Манаше қабиласининг ярми ота–боболарининг Худосига қарши гуноҳ қилдилар. Улар Худога бевафолик қилиб, Худо қириб юборган ўша юртдаги халқларнинг худоларига сиғина бошладилар. 26Шунинг учун Исроил халқининг Худоси Оссурия шоҳи Пўлни, яъни Тиғлатпиласарни юбориб, Рубен, Гад қабилаларини ва Манаше қабиласининг ярмини мағлуб қилди. Шоҳ Тиғлатпиласар уларни асир олиб, Халах, Хавор ва Хара ҳудудларига ҳамда Гозан дарёсининг бўйларига сургун қилди ▼▼ Шоҳ Тиғлатпиласар уларни…сургун қилди — бу ҳодисалар тахминан милоддан олдинги 733 йилда рўй берган. Тиғлатпиласар милоддан олдинги 745-727 йилларда Оссурияда ҳукмронлик қилган.
. Улар бугунгача ўша ерларда истиқомат қилиб келяптилар.
Copyright information for
UznUzbC