1 Chronicles 7
Иссахор насли
1Иссахорнинг Тўло, Пувах, Ёшув ва Шимрон деган тўртта ўғли бор эди. 2Тўлонинг олтита ўғли бор эди: Уззи, Рафиё, Ёриёл, Яхмай, Йибсам ва Шомуил. Улар ўз хонадонларининг уруғбошилари эдилар. Шоҳ Довуд даврида Тўлонинг насабномасида 22.600 нафар жангчи қайд этилган эди. 3Уззининг Йизрахиё деган ўғли бор эди. Йизрахиёнинг тўртта ўғли бўлиб, исмлари Микойил, Ободиё, Йўэл ва Ишшиё эди. Йизрахиё ва унинг ўғиллари уруғбошилар эди. 4Уларнинг хотинлари ва болалари ниҳоятда кўп бўлгани учун насабномасига кўра, жанг қилишга қодир 36.000 одами бор эди. 5Иссахор қабиласининг насабномасида ҳаммаси бўлиб 87.000 нафар жангчи қайд этилган эди.Бенямин насли
6Беняминнинг Белах, Бохир ва Ёдиёл деган уч ўғли бор эди. 7Белахнинг Эзбўн, Уззи, Узиёл, Яримўт ва Ири деган бешта ўғли бор эди. Уларнинг бешови ҳам уруғбошилар бўлиб, насабномасида 22.034 нафар баҳодир жангчи қайд этилган эди. 8Бохирнинг Зомиро, Йўш, Элиазар, Элийўнай, Омри, Ёримўт, Абиё, Онотўт ва Элимат деган ўғиллари бор эди. Буларнинг ҳаммаси Бохирнинг ўғиллари эди. 9Уларнинг насабномасида уруғбошилардан ташқари 22.200 нафар жангчи қайд этилган эди. 10Ёдиёлнинг Билхан деган битта ўғли, Билханнинг эса Ёуш, Бенямин, Эҳуд, Ханано, Затон, Таршиш ва Охишар деган етти ўғли бор эди. 11Уларнинг ҳаммаси уруғбошилар бўлиб, насабномасига кўра, жанг қилишга тайёр 17.200 нафар одами бор эди. 12Шупим ва Хупим халқлари — Ирдан, Хушим халқи эса Охердан келиб чиққанди.Нафтали насли
13Нафталининг Яхзиёл, Гўно, Изар ва Шиллем ▼▼ Шиллем — ибронийча матнда бу исмнинг бошқа варианти Шаллум. Унинг Шиллем деган шакли Ибтидо 46:24 дан олинган (яна Саҳрода 26:49 га қаранг).
деган тўртта ўғли бор эди. Улар Билхахнинг ▼▼ Билхах — Ёқубнинг хотини Роҳиланинг чўриси (Ибтидо 30:1-7, 46:23-25 га қаранг).
наслидан эди. Манаше насли
14– 15Орамлик чўриси ▼▼ чўри — 1:32 изоҳига қаранг.
Манашега Осриёл ва Мохир исмли икки ўғил туғиб берди. Залофход Манашенинг авлодидан бўлиб, фақат қизлар кўрган эди. Мохир Гиладнинг отаси эди, у Махо исмли бир қизга уйланганди. Махо Хупим ва Шупимнинг синглиси эди. 16Махо Мохирга икки ўғил туғиб берди. Уларнинг исмини Параш ва Шараш қўйдилар. Параш Улом ва Раҳем исмли икки ўғил кўрди. 17Уломнинг Бадон деган ўғли бор эди. Манаше невараси Мохир ўғли Гиладнинг насли мана шулардан иборатдир. 18Гиладнинг синглиси Хамалека Ишхўд, Абуазар ва Махло исмли учта ўғилни туғди. 19Шамидонинг Охиён, Шакам, Лихи ва Ониём деган ўғиллари бор эди. Эфрайим насли
20Эфрайимнинг Шуталах деган ўғли бор эди. Шуталахдан Барид туғилди, Бариддан — Тахат, Тахатдан — Эладах, Эладахдан — Тахат, 21Тахатдан — Забад, Забаддан Шуталах туғилдилар. Эфрайимнинг Шуталахдан ташқари яна Эйзар ва Элад исмли икки ўғли ҳам бор эди. Улар Гат шаҳрининг туб аҳолисига қарашли чорвани ўғирламоқчи бўлганларида, Гатликлар уларни ўлдирган эдилар. 22Уларнинг отаси Эфрайим кўп кунлар аза тутди. Қариндошлари унга тасалли бергани келдилар. 23Эфрайим хотини билан яна қовушган эди, хотини ҳомиладор бўлиб, ўғил туғди. Эфрайим: “Уйимда бахтсизлик юз берган эди”, деб ўғлининг исмини Бариё ▼▼ Бариё — бу исм ибронийчадаги бахтсизлик сўзига оҳангдош.
қўйди. 24Эфрайимнинг Шеро деган бир қизи бор эди. Шеро Тепадаги Байт–Хўрон ва Пастдаги Байт–Хўрон шаҳарларини ҳамда Узан–Шеро шаҳрини қурди. 25Эфрайимнинг Рефах исмли бир ўғли ҳам бор эди. Рефахдан Рашаф туғилди, Рашафдан — Телах, Телахдан — Тахан, 26Тахандан — Ладен, Ладендан — Омиҳуд, Омиҳуддан — Элишама, 27Элишамадан — Нун, Нундан Ёшуа туғилдилар. 28Эфрайим насли жанубдаги Байтил шаҳри, шарқдаги Нарон шаҳри ва ғарбдаги Гезер шаҳригача чўзилган ҳудудни қўлга киритиб, ўша ерга ўрнашиб олган эди. Уларнинг ҳудудига ўша шаҳарлар атрофидаги барча қишлоқлар, Шакам ва Оя шаҳарлари ҳамда уларнинг атрофидаги қишлоқлар кирган эди. 29Манаше қабиласи Байт–Шан, Танах, Магидў ва Дўр шаҳарлари ва ўша шаҳарлар атрофидаги қишлоқларда ўрнашиб олган эди. Бу жойларда Ёқубнинг ▼▼ Ёқуб — ибронийча матнда Исроил, Ёқубнинг яна бир исми (Ибтидо 32:27-28 га қаранг).
ўғли Юсуф авлодлари яшаган эди. Ошер насли
30Ошернинг ўғиллари қуйидагилардир: Йимнах, Йишво, Йишви ва Бариё. Ошернинг Серах исмли бир қизи ҳам бор эди. 31Бариёнинг Хабер ва Малхиёл исмли икки ўғли бўлиб, Малхиёл Бирзайит шаҳрини қурган эди. 32Хабернинг Яфлет, Шўмер ва Хўтам исмли уч ўғли ва Шува исмли бир қизи бор эди. 33Яфлетнинг ўғиллари — Пўсах, Бимхал ва Ошвот. 34Шўмернинг ▼▼ Шўмер — ибронийча матнда бу исмнинг бошқа варианти Шамер. Унинг Шўмер деган шакли шу бобнинг 32–оятидан олинган.
ўғиллари — Охи, Рохгах, Хуббо ва Орам. 35Шўмернинг укаси Хўтамнинг ▼▼ Хўтам — ибронийча матнда бу исмнинг бошқа варианти Халем. Унинг Хўтам деган шакли шу бобнинг 32–оятидан олинган.
ўғиллари — Зўфах, Йимно, Шалаш ва Амал. 36Зўфахнинг ўғиллари — Сувах, Харнатар, Шувол, Бери, Йимра, 37Базер, Хўд, Шаммо, Шилшо, Йитрон ва Бера. 38Этернинг ўғиллари — Яфунах, Фиспа ва Орро. 39Уллонинг ўғиллари — Орах, Ханниёл ва Ризиё. 40Ошер насли ана шулардан иборат бўлиб, улар уруғбошилар, машҳур баҳодир жангчилар, обрўли йўлбошчилар эдилар. Ошер қабиласининг насабномасида жанг қилишга қодир 26.000 киши қайд этилган эди.
Copyright information for
UznUzbC