‏ 1 Chronicles 11

Довуд Исроил шоҳи бўлади

1Жамики Исроил халқи Хевронга
Хеврон — Қуддусдан қарийб 32 километр жануби–ғарбда жойлашган шаҳар.
— Довуднинг ҳузурига йиғилиб шундай деди:

— Биз сизнинг жигарингизмиз.
2Илгари Шоул шоҳ бўлганда ҳам, урушларда Исроил лашкарига ўзингиз бош бўлар эдингиз. Эгангиз Худо сизга: “Сен халқим Исроилнинг чўпони бўлиб, уларни боқасан, халқим Исроилга сен раҳнамолик қиласан”, деб айтган эди.

3Шундай қилиб, Довуд Хевронда Исроил оқсоқоллари билан Эгамиз олдида аҳд қилди. Исроил оқсоқоллари, Эгамизнинг Шомуил орқали берган сўзига мувофиқ, Довуднинг бошига мой суртиб, уни Исроил устидан шоҳ қилиб кўтаришди.

Довуд Қуддусни босиб олади

4Шоҳ Довуд билан ҳамма Исроил сипоҳлари Қуддусга юриш қилдилар. Ўша даврда Қуддус шаҳри Ёбус деб аталган бўлиб, у ернинг ўтроқ халқи Ёбус халқи деб аталар эди. 5Ёбус аҳолиси Довудга: “Сен бу ерга кира олмайсан”, деди. Аммо Довуд Сион қалъасига
Сион қалъаси — аслида Ёбус халқининг қалъаси, бу қалъа Қуддусдаги Сион тепалигида жойлашган эди.
бостириб кириб, қалъани эгаллади. Кейинчалик бу қалъага “Довуд қалъаси” деб ном берилди.
6Довуд: “Кимки Ёбусларга биринчи бўлиб ҳужум қилса, у лашкарбоши бўлади”, деб айтган эди. Зеруя ўғли Йўаб биринчи бўлиб ҳужум қилди ва лашкарбоши бўлди. 7Довуд қалъада яшай бошлади. Шунинг учун бу жой “Довуд қалъаси” деб ном олди. 8Довуд Қуддуснинг шарқ томонидаги Миллодан
Қуддуснинг шарқ томонидаги Милло — Қуддус шаҳри тепалик устида эди. Бу тепаликнинг шарқ томони ўпирилиб кетгани учун уни тузатиш шарт бўлган. Тепаликнинг ўпирилиб кетган жойи тупроқ билан тўлдирилган, кенгайтирилган ва мустаҳкамланган эди. Тепаликнинг бу қисми Милло деб аталарди.
бошлаб, бутун шаҳар атрофини девор билан ўраб мустаҳкамлади. Йўаб эса шаҳарнинг қолган жойларини тузатди.
9Довуд тобора кучайиб борарди, чунки Сарвари Олам унга ёр эди.

Довуднинг “Уч қаҳрамон” ва “Ўттиз қаҳрамон” деган гуруҳларидаги баҳодир жангчилар

10Қуйида шоҳ Довуднинг баҳодир жангчилари рўйхати берилган. Улар қолган Исроил халқи билан биргаликда Эгамизнинг ваъдасига мувофиқ, Довудни шоҳ деб эълон қилганлар ҳамда унинг шоҳлиги учун кучли таянч бўлганлар.

11Довудга хизмат қилган баҳодир жангчилар қуйидагилар: биринчиси — Хахмўн уруғидан Ёшувам. У “Уч
Уч — қадимий юнонча таржиманинг баъзи қўлёзмаларидан (яна 2 Шоҳлар 23:8 га қаранг). Ибронийча матнда Ўттиз. “Уч” ва “ўттиз” сўзлари ибронийчада деярли бир хил ёзилади.
қаҳрамон”нинг
“Уч қаҳрамон” — булар энг донгдор жангчилар гуруҳи эди. Улар машҳур “Ўттиз қаҳрамон” гуруҳининг махсус бир қисми бўлган.
сардори эди. У найзаси билан уч юз кишига ҳужум қилиб, ҳаммасини бир жангда ўлдирган эди.

12“Уч қаҳрамон”дан иккинчиси Охўва уруғидан Дўдў ўғли Элазар эди. 13Филистлар жанг қилиш учун Пас–Даммимда тўпланганда, Элазар Довуд билан бирга эди. У ердаги даланинг бир қисмига арпа экилган эди. Исроил лашкари қоча бошлагач, 14Элазар билан Довуд даланинг ўртасида туриб олиб, у ерни ҳимоя қилишди. Филистларни қириб ташлашди. Шу тариқа, Эгамиз уларни катта ғалабага эриштирди.

15“Ўттиз қаҳрамон”
“Ўттиз қаҳрамон” — машҳурликда иккинчи ўринда турган жангчилар гуруҳи.
гуруҳи таркибига кирган ўша учта қаҳрамон
“Ўттиз қаҳрамон” гуруҳи таркибига кирган ўша учта қаҳрамон… — ибронийча матндан сўзма–сўз таржимаси Ўттизтадан учтаси…. Баъзилар, матнда “Уч қаҳрамон”дан бошқа учта жангчига ишора қилинади, деб тушунадилар. Лекин шу бобдаги 19–оятнинг иккинчи қисмида берилган хулосада, 11-19–оятларда ўша учта жангчи тўғрисида сўз кетяпти, деган фикр айтилади.
Довуднинг ёнига — Адуллам ғори олдидаги қояга кетишди
…Адуллам ғори олдидаги қояга кетишди — Довуд Шоулнинг таъқибидан қочиб юрган пайтда бу воқеа юз берган бўлиши мумкин (1 Шоҳлар 22:1-6 га қаранг).
. Рафа водийсида
Рафа водийси — Қуддусдан бир неча километр жануби–ғарбда жойлашган.
Филистлар лашкари қароргоҳ қурган эди.
16Бу пайтда Довуд ўзининг адирдаги қароргоҳида эди. Битта Филист қўнолғаси эса Байтлаҳмда жойлашган эди. 17Довуд ҳасрат билан:

— Қанийди бирортаси Байтлаҳм дарвозасининг ёнидаги қудуқдан менга сув олиб келиб берса! — деди.
18Ўша учта қаҳрамон Филистлар қароргоҳини ёриб ўтишди–да, Байтлаҳмдаги дарвозанинг ёнидаги қудуқдан сув тортиб, Довудга олиб келишди. Лекин Довуд сувни ичмай, ерга тўкиб, Эгамизга бағишлади.

19— Бундай қилишдан мени Худойимнинг Ўзи асрасин! — деб хитоб қилди у. — Шу йигитларнинг қонини ичайми? Ахир, улар жонини хавф–хатарга қўйиб, сув олиб келишди–ку!

Шунинг учун ҳам Довуд сувни ичишни истамади. “Уч қаҳрамон” ана шундай жасурлик кўрсатишган эди.

20Йўабнинг акаси Абушай “Ўттиз
Ўттиз — қадимий сурёнийча таржимадан. Ибронийча матнда Уч. “Уч” ва “ўттиз” сўзлари ибронийчада деярли бир хил ёзилади. Шу бобнинг 21–оятида ҳам бор.
қаҳрамон”нинг сардори эди. Абушай найзаси билан уч юз кишини ўлдирди. Шу тариқа у “Уч қаҳрамон” сингари донг таратди.
21У “Ўттиз қаҳрамон”дан ҳам машҳур эди, уларнинг йўлбошчиси бўлди. Лекин “Уч қаҳрамон”дан бири ҳисобланмасди.

22Кабзил шаҳридан Ёҳайидо ўғли Бинаё деган жасур бир жангчи бор эди. У ажойиб ишлар қилди, Мўаблик икки довюрак одамни
Мўаблик икки довюрак одам — ёки Мўабдаги иккита улкан шер ёки Мўаблик Ориёлнинг икки ўғли.
ўлдирди. Қор ёққан кунда бир хандаққа тушиб, шерни ўлдирди.
23Яна бўйи беш тирсак
беш тирсак — тахминан 2,3 метрга тўғри келади.
келадиган девдай бир Мисрликни ҳам ўлдирди. Мисрликнинг қўлидаги найзаси тўқувчининг дастгоҳи ходасидай келарди. Бинаё унинг устига таёқ билан бостириб борди. Найзани Мисрликнинг қўлидан тортиб олди–да, ўша найза билан уни ўлдирди.
24Бинаёнинг қилган ишлари ана шулардир. Шу тариқа, Бинаё “Уч қаҳрамон” каби донг таратди. 25У “Ўттиз қаҳрамон” орасида шуҳрат топди, лекин “Уч қаҳрамон”дан бири ҳисобланмасди. Довуд уни қўриқчилар сардори қилиб тайинлади.

26Бошқа баҳодир жангчилар қуйидагилардир:

Йўабнинг укаси Осойил,
Байтлаҳм шаҳридан Дўдў ўғли Элханон,
27Харўд шаҳридан Шаммох
Шаммох — ибронийча матнда бу исмнинг бошқа варианти Шаммўт. Унинг Шаммох деган шакли 2 Шоҳлар 23:25 дан олинган.
,
Палонлик Халез,
28Тахува шаҳридан Ихеш ўғли Эро,
Онотўт шаҳридан Абуазар,
29Хуша шаҳридан Сибахай,
Охўва уруғидан Залмон
Залмон — ибронийча матнда бу исмнинг бошқа варианти Илай. Унинг Залмон деган шакли 2 Шоҳлар 23:28 дан олинган.
,
30Натуфо шаҳридан Махрай ва Банах ўғли Халед,
31Бенямин наслидан Гиволик Рибай ўғли Этхай,
Пиратон шаҳридан Бинаё,
32Гаш сойликларидан Хурай,
Байт–Араба шаҳридан Абуалвон
Абуалвон — ибронийча матнда бу исмнинг бошқа варианти Абил. Унинг Абуалвон деган шакли 2 Шоҳлар 23:31 дан олинган.
,
33Бохурим
Бохурим — ибронийча матнда бу исмнинг бошқа варианти Бахарум. Унинг Бохурим деган шакли 2 Шоҳлар 23:31 дан олинган.
шаҳридан Озмобит,
Шалбим шаҳридан Элияхба,
34Гизонлик Ёшон
Ёшон — ибронийча матнда бу исмнинг бошқа варианти Хошим. Унинг Ёшон деган шакли 2 Шоҳлар 23:32-33 дан олинган.
ўғиллари,
Харор шаҳридан Шахей ўғли Йўнатан,
35Харорлик Шорор
Шорор — ибронийча матнда бу исмнинг бошқа варианти Сохор. Унинг Шорор деган шакли 2 Шоҳлар 23:32-33 дан олинган.
ўғли Охиём,
Ур ўғли Элифал,
36Махиротлик Хафер,
Палонлик Охиё,
37Кармил шаҳридан Хазро,
Эзбай ўғли Парай
Парай — ибронийча матнда бу исмнинг бошқа варианти Нарай. Унинг Парай деган шакли 2 Шоҳлар 23:35 дан олинган.
,
38Натаннинг укаси Йўэл,
Хагри ўғли Мивхор,
39Оммон халқидан Зилах,
Барўт шаҳридан Зеруя ўғли Йўабнинг қуролбардори Нахрай,
40Йитар уруғидан Эро ва Горив,
41Хет халқидан Уриё,
Охлай ўғли Забад,
42Рубен қабиласининг йўлбошчиси Шизо ўғли Адинах ва унинг ўттиз жангчиси,
43Махо ўғли Ханон,
Митанлик Ёшафат,
44Аштарутлик Уззия,
Арорлик Хўтамнинг ўғиллари Шомо ва Явиёл,
45Шимри ўғли Ёдиёл ва унинг укаси Тизлик Йўхо,
46Махавлик Элиёл,
Элнамнинг ўғиллари Яривай ва Йўшавиё,
Мўаб юртидан Йитмо,
47Элиёл, Обид ва Зўволик Ясиёл.
Copyright information for UznUzbC