1 Chronicles 12
Довуднинг Бенямин қабиласидан илк издошлари
1Бирмунча вақт олдин ▼▼ Бирмунча вақт олдин — бу бобда баён қилинган воқеалар Довуд Исроил тахтига ўтиришидан олдин (11:1-9 га қаранг), Шоулдан қочиб юрган даврга тааллуқли.
Довуд шоҳ Шоулдан қочиб, Зихлах шаҳрида яшаб юрган пайтда ▼▼ …Довуд шоҳ Шоулдан қочиб, Зихлах шаҳрида яшаб юрган пайтда… — 1 Шоҳлар 27:1-6 га қаранг.
баъзи баҳодир жангчилар унга қўшилган эдилар. Урушларда Довуд томонида жанг қилган бу жангчилар 2Бенямин қабиласидан, Шоулнинг қариндош–уруғларидан эдилар. Улар моҳир камонкашлар бўлиб, ҳам ўнг, ҳам чап қўли билан ўқ ва тошларни отар эдилар. 3Уларнинг бош сардори Гиволик Шамонинг ўғли Охазар эди. Охазарнинг ўнг қўл ёрдамчиси укаси Йўш эди. Қуйидагилар эса жангчилар эди:Озмобитнинг ўғиллари — Йизиёл ва Палат,Барака ва Онотўтлик Ёҳу,
4“Ўттиз қаҳрамоннинг” сардори ва моҳир жангчиси — Гивонлик Йишмаё,
Еремиё, Яхазиёл, Йўханон, Гадералик Йўзабад,
5Элузай, Яримўт, Болиё, Шамариё ва Харуфлик Шафатиё,
6Кўрах наслидан — Элқана, Ишшиё, Озариёл, Йўазар ва Ёшувам,
7Гадўрлик Ерохамнинг ўғиллари — Йўлах ва Забадиё.
Довуднинг Гад қабиласидан издошлари
8Гад қабиласидан баъзилари Довудга қўшилмоқчи бўлиб, адирлардаги пана жойларга бордилар. Улар тажрибали баҳодир жангчилар бўлиб, қалқон ва найзани усталик билан ишлатардилар. Шердай жасур, тоғ кийикларидай чаққон эдилар. 9Эйзар уларнинг бош сардори бўлиб, иккинчиси — Ободиё, учинчиси — Элиёб, 10тўртинчиси — Мишманах, бешинчиси — Еремиё, 11олтинчиси — Аттай, еттинчиси — Элиёл, 12саккизинчиси — Йўханон, тўққизинчиси — Элзабад, 13ўнинчиси — Еремиё, ўн биринчиси Махбанай эди. 14Гад қабиласидан бўлган бу жангчилар сардорлар бўлиб, орасидаги энг заифи юз кишига, энг кучлиси эса минг кишига бас кела олар эди. 15Улар Иордан дарёсининг тошқин мавсумида — йилнинг биринчи ойида дарёдан кечиб ўтиб, шарқий ва ғарбий қирғоқлардаги водийларда яшайдиган халқни қувиб чиқарган эдилар.Довуднинг Бенямин ва Яҳудо қабиласидан издошлари
16Бир куни Бенямин ва Яҳудо қабиласидан баъзилар адирлардаги пана жойларга, Довуднинг ёнига келдилар. 17Довуд уларни кутиб олгани чиқиб, уларга деди: “Агар бу ерга тинчлик билан, менга ёрдам бергани келган бўлсангизлар, қаторимизга марҳамат қилинглар. Борди–ю, мени душманларим қўлига топширмоқчи бўлиб келган бўлсангизлар, ота–боболаримизнинг Худоси буни кўриб жазоингизни берсин. Мен сизларга ҳеч қандай ёмонлик қилганим йўқ.” 18Шунда “Ўттиз қаҳрамон”нинг сардори Эмосайни Худонинг Руҳи қамраб олди ва Эмосай гапира бошлади:“Биз сизникимиз, эй Довуд!Сиз томондамиз, эй Эссай ўғли!
Омон бўлинг, илойим омон бўлинг!
Сизга ёрдам берганлар ҳам омон бўлсин!
Сизни қўллаган Худойингизнинг Ўзидир.”
Довуд уларни жангчилари қаторига қўшиб, лашкарининг сардорлари қилиб тайинлади.
Довуднинг Манаше қабиласидан издошлари
19Довуд Филистларга қўшилиб, Шоулга қарши урушга отланганда ▼▼ Довуд Филистларга қўшилиб, Шоулга қарши урушга отланганда… — 1 Шоҳлар 29:1-11 га қаранг.
, Манаше қабиласидан баъзилари Довуд томонга ўтиб олган эдилар. Бироқ натижада Довуд Филистлар томонида жанг қила олмаган эди, чунки Филист беклари маслаҳатлашиб: “Агар Довуд ўз хўжайини Шоул томонга ўтиб олса, бошимиз кетади”, деб уни орқага қайтариб юборган эдилар. 20Довуд Зихлахга қайтиб кетаётганда, унинг томонига Манаше қабиласидан қуйидагилар ўтиб олган эдилар: Аднах, Йўзабад, Ёдиёл, Микойил, Йўзабад, Элиху, Зиллатай. Улар Манаше қабиласининг мингбошилари ҳамда 21баҳодир жангчилари бўлганлари учун Довуд уларни ўз лашкари устидан лашкарбошилар қилиб тайинлади. Улар босқинчи тўдаларни йўқ қилишда Довудга ёрдам берган эдилар. 22Кундан–кунга Довудга қўшилган одамларнинг сони кўпайиб борар эди. Натижада Худонинг лашкари сингари буюк бир лашкар ҳосил бўлди. Довуд лашкарининг рўйхати
23Довуд Хевронда ▼▼ Хеврон — 11:1 га ва ўша оятнинг изоҳига қаранг.
турган пайтда кўп моҳир жангчилар келиб, унинг лашкари қаторига қўшилган эдилар. Эгамизнинг сўзига биноан, Шоулнинг ўрнига Довудни тахтга ўтқизмоқчи бўлган ўша жангчиларнинг сони қуйидагича эди: 24Яҳудо қабиласидан қалқон ва найза билан қуролланган 6800 киши.25Шимўн қабиласидан — 7100 нафар баҳодир жангчи.
26Леви қабиласидан — 4600 киши. 27Буларнинг қаторига Ҳорун хонадонининг йўлбошчиси Ёҳайидо ва унинг 3700 одами, 28ёш жангчи Зодўх ва унинг уруғидан 22 нафар сардор ҳам кирган эди.
29Бенямин қабиласидан — Шоулга қариндош бўлган 3000 киши. Бенямин қабиласининг кўпчилиги шу пайтгача Шоул хонадонига садоқатини сақлаб келган эди.
30Эфрайим қабиласидан — ўз уруғида донг таратган 20.800 баҳодир жангчи.
31Иордан дарёсининг ғарб томонидаги Манаше қабиласининг ярмидан — 18.000 киши. Улар махсус танлаб олинган бўлиб, Довудни шоҳ қилиш мақсади билан Хевронга келган эдилар.
32Иссахор қабиласидан — 200 нафар лашкарбоши ва уларнинг қўл остидаги одамлари. Бу лашкарбошилар Исроил халқининг нима қилишини ва қачон қилишини яхши билишар эди.
33Забулун қабиласидан — 50.000 моҳир жангчи. Улар Довудга чексиз садоқати билан хизмат қилиш учун тиш–тирноғигача қуролланиб, жангга тайёр бўлиб келган эдилар.
34Нафтали қабиласидан — 1000 нафар сардор ҳамда қалқон ва найза билан қуролланган 37.000 киши.
35Дан қабиласидан — жангга тайёр 28.600 киши.
36Ошер қабиласидан — жангга тайёр 40.000 моҳир жангчи.
37Иордан дарёсининг шарқ томонидаги Рубен, Гад қабилаларидан ва Манаше қабиласининг ярмидан — 120.000 киши. Улар барча жанг аслаҳалари билан қуролланган эдилар.
38Бу жангчиларнинг ҳаммаси жанговар ҳолатда бўлиб, Довудни бутун Исроил устидан шоҳ қилиш мақсадида Хевронга келган эдилар. Исроилнинг қолган халқи ҳам Довудни шоҳ қилиш мақсадига қўшилган эди. 39Жангчилар Довуднинг ҳузурида уч кун қолиб, қариндошлари тайёрлаган таомлардан еб, ичимликлардан ичиб, зиёфат қилишди. 40Шимолдаги Иссахор, Забулун ва Нафтали қабилаларининг олис ҳудудларидан ҳам одамлар келишган эди. Улар эшак, туя, хачир, ҳўкизларга бир талай ун, анжир қоқи, майиз ▼
▼ …анжир қоқи, майиз… — қадимги пайтларда одамлар анжир ва узумларни қуритгандан кейин, қоқиларни ҳовучларида қаттиқ сиқиб, думалоқ шакл берганлар. Шу тариқа қоқилар узоқ вақт сақланган ва кундалик истеъмол қилинадиган егулик бўлган.
, шароб, зайтун мойи каби егуликлар ортиб, олиб келишган эди. Булардан ташқари, кўплаб мол ва қўйларни етаклаб келишганди. Ҳа, бутун Исроилда хурсандчилик ҳукмрон эди.
Copyright information for
UznUzbC