‏ 1 Chronicles 16

1Левилар Худонинг Сандиғини Довуд махсус тайёрлаган чодирнинг ичкарисига олиб кириб қўйдилар. Кейин Худога куйдириладиган қурбонликларни ва тинчлик қурбонликларини келтирдилар. 2Довуд қурбонликлар қилиб бўлгандан кейин, Эгамизнинг номидан халқни дуо қилди. 3Сўнг Исроил жамоасидаги ҳар бир одамга — эркагу аёлга, бир донадан гардиш нон, бир ҳовучдан хурмо
хурмо — ёки бир парча гўшт.
ва бир ҳовучдан майиз
…бир ҳовучдан хурмо ва бир ҳовучдан майиз… — қадимги пайтларда одамлар хурмо ва узумларни қуритгандан кейин, қоқиларни ҳовучларида қаттиқ сиқиб, думалоқ шакл берганлар. Шу тариқа қоқилар узоқ вақт сақланган ва кундалик истеъмол қилинадиган егулик бўлган.
тарқатди.

4У левилардан баъзиларини Эгамизнинг Сандиғи олдида хизмат қилиш учун тайинлади. Улар Исроил халқининг Худоси — Эгамизни улуғлаб, Унга шукроналар айтишлари ва мадҳиялар куйлашлари керак эди. 5Осиф уларнинг раҳнамоси эди, унинг ёрдамчилари эса Закариё, Явиёл, Шамиромўт, Ёхиёл, Маттитиё, Элиёб, Бинаё, Обидадом ва Явиёл эдилар. Улар арфа ва лира чолғувчилари, Осифнинг ўзи зил чолғувчиси, 6руҳонийлар Бинаё билан Яхазиёл эса карнай чолғувчилари бўлиб, улар ҳар куни Худонинг Аҳд сандиғи олдида мусиқа асбобларини чалишлари керак эди.

Довуднинг шукрона қўшиғи

7Ўша куни Довуд биринчи марта Осиф билан унинг қариндошлари зиммасига Эгамизга ҳамду санолар айтиш масъулиятини юклаган эди.

8Эгамизга шукур айтинг, Унга сажда қилинг,
Бошқа халқлар орасида Унинг ишларини билдиринг.
9Тараннум қилиб Уни, ҳамду сано ила қўшиқ айтинг,
Унинг жамики ажойиб ишларини сўзлаб беринг.
10Эгамизнинг муқаддас номи ила фахрланинг,
Эгамизга юз бурганларнинг қалби шодликка тўлсин.
11Қудратли Эгамизга юз буринг!
Унинг ҳузурида бўлишга интилинг.
12 13Эй сизлар, Эгамизнинг қули Исроил
Исроил — Ёқубнинг яна бир исми (Ибтидо 32:27-28 га қаранг).
насли,
Эй Ёқуб ўғиллари — Эгамизнинг танлаганлари,
Эгамиз қилган ажойиботларини эсда тутинг,
Унинг мўъжизаларини, чиқарган ҳукмларини унутманг.

14У Эгамиз Худодир,
У бутун ер юзини адолатли ҳукм қилади.
15Шундай экан, Унинг аҳдини доимо ёдда тутинг,
Минглаб насллар оша ваъдасини унутманг.
16Эгамизнинг Иброҳим билан қилган аҳдига риоя қилинг,
Исҳоққа қасам ичиб берган ваъдасига содиқ қолинг.
17Эгамиз бу аҳдни Ёқубга берди,
Ҳа, Исроил билан абадий аҳд қилиб шундай деди
…шундай деди… — Ибтидо 12:7, 17:8, 26:3, 28:13 га қаранг.
:
18“Канъон юртини сенга бераман,
Уни ўзингга абадий мулк қилиб оласан.”

19Ўша вақтда уларнинг сони кам эди,
Ҳа, жуда камчилик эдилар.
Улар бу юртга келгинди эди.
20Кезарди бир халқ орасидан бошқасига,
Бир шоҳликдан бошқа юртга.
21Эгамиз ҳеч кимга уларни эзишларига йўл қўймади,
Уларни деб шоҳларга танбеҳ берди.
22Айтдики: “Мен танлаганларга тегманглар,
Пайғамбарларимга
Пайғамбарларим — Иброҳим, Исҳоқ, Ёқубга ишора (Ибтидо 20:7 га қаранг).
зарар келтирманглар.”

23Эй олам, Эгамизни тараннум этинг!
Ҳар куни Унинг нажотидан сўйланг.
24Эълон қилинг элатлар орасида Унинг шуҳратини,
Жамики халқлар орасида Унинг ажойиботларини.
25Эгамиз буюкдир, кўп мақтовга лойиқдир,
Жамики худолардан У иззатлидир.
26Зотан, халқларнинг ҳамма худолари бутлардир,
Эгамиз эса самоларни яратгандир.
27Шуҳрату улуғворлик Унинг ҳузуридадир,
Қудрату шодлик Унинг масканидадир.
28Эгамизга ҳамдлар айтинг, эй замин халқлари!
Эгамизнинг қудратию шуҳратига ҳамдлар ўқинг!
29Эгамизнинг шарафига ҳамдлар ўқинг!
Назрлар келтириб, Унинг ҳузурига киринг!
Муқаддас улуғворликка бурканган Эгамизга сажда қилинг!
Муқаддас улуғворликка бурканган Эгамизга сажда қилинг! — ёки Муқаддас масканининг улуғворлигида Эгамизга сажда қилинг! ёхуд Муқаддас либосларда Эгамизга сажда қилинг!

30Эй замин аҳли, Унинг олдида титраб туринг!
Олам мустаҳкам ўрнашган, ҳеч қачон тебранмайди.
31Самолар шод бўлсин, замин қувонсин,
Элатлар орасида айтишсин: “Эгамиз Шоҳдир!”
32Денгизу ундаги ҳамма жонзот гувилласин.
Далалару ундаги ҳар нарса севинч ила жўшсин,
33Ўрмондаги дарахтлар шодликдан қўшиқ айтсин.
Эгамиз олдида улар қўшиқ айтар,
Ана, Заминни бошқармоқ учун У келаётир.

34Эгамизга шукрона айтинг, У яхшидир!
Унинг содиқ севгиси абадийдир.
35Яна шундай деб айтинглар:
“Эй нажоткоримиз Худо, бизларни қутқар,
Бизни халқлардан халос қил,
Уларнинг орасидан тўплаб ол.
Ўзинг муқаддассан, Сенга шукур айтайлик,
Мадҳга лойиқ ишларинг билан фахрланайлик.
36Исроил халқининг Худоси — Эгамизга
То абад олқишлар бўлсин.”

Шундан кейин жамики халқ: “Омин!” деб Эгамизга ҳамду санолар айтди.

Довуд Қуддус ва Гивонда сажда қилишни йўлга қўяди

37Довуд Осифни ва унинг қариндошларини Эгамизнинг Аҳд сандиғи олдидаги доимий хизматга тайинлади. Улар ҳар куни ўша ерда ўз вазифаларини бажарар эдилар. 38Уларга бу хизматда Обидадом ва унинг олтмиш саккизта қариндоши ёрдам беришлари керак эди. Ёдутун ўғли Обидадом ва Хўсах дарвозабон эдилар. 39Довуд руҳоний Зодўхни ва унинг руҳоний қариндошларини Гивондаги саждагоҳда
Гивондаги саждагоҳ — Қуддусдан қарийб 6 километр шимоли–ғарбда жойлашган. Ўша даврда Аҳд сандиғи Қуддус шаҳрида, Довуд томонидан ўрнатилган махсус чодирда сақланар эди (15:1 га ва шу бобнинг 1–оятига қаранг). Муқаддас чодир ва қурбонлик куйдириладиган қурбонгоҳ эса Гивонда жойлашган эди.
, Эгамизнинг Муқаддас чодирида хизмат қилишга тайинлади.
40Улар, Эгамизнинг Исроил халқига берган қонунига мувофиқ, ҳар куни эрталаб ва кечқурун қурбонгоҳ устида қурбонликлар куйдиришлари лозим эди. 41Уларнинг ёнида Хаман, Ёдутун ва номма–ном айтиб танланган бошқа одамлар ҳам хизмат қилиб, Эгамизга: “Унинг содиқ севгиси абадийдир”, дея ҳамду сано айтишлари керак эди. 42Хаман билан Ёдутун ҳамду санонинг куйи учун масъул бўлиб, карнай, зил ва бошқа мусиқа асбобларини чалишлари керак эди. Ёдутуннинг ўғиллари дарвозабон қилиб тайинланган эди.

43Шундан кейин ҳамма одамлар уйларига қайтиб кетдилар, Довуд ҳам ўз оиласини дуо қилгани уйига қайтди.
Copyright information for UznUzbC