‏ 1 Chronicles 18

Довуднинг жангдаги ғалабалари

1Бирмунча вақт ўтгач, Довуд яна Филистларга ҳужум қилиб, уларни мағлуб қилди. Гат шаҳри
Гат шаҳри — 13:13 изоҳига қаранг.
ва унинг атрофидаги қишлоқларни Филистлардан тортиб олди.

2Сўнг Мўаб халқини ҳам мағлуб қилди. Мўаб халқи Довудга қарам бўлиб, ўлпон тўлайдиган бўлишди.

3Зўво
Зўво — бу юрт Дамашқдан шимолда жойлашган эди.
шоҳи Ҳададзар Фурот дарёси бўйларига юриш қилиб, ўша ерларда ўз ҳокимиятини ўрнатмоқчи бўлган бир пайтда Довуд унга ҳужум қилди. Довуд Ҳададзарни Хомат шаҳри ёнида тор–мор этди.
4Ҳададзарнинг 1000 та жанг аравасини, 7000 отлиқ ва 20.000 пиёда сипоҳини асирга олди. Ўзининг 100 та жанг араваси учун керакли отларни қолдириб, бошқа ҳамма отларни майиб қилди.

5Дамашқдаги Орам халқи Зўво шоҳи Ҳададзарга ёрдамга келган эди, Довуд улардан 22.000 кишини ўлдирди. 6Сўнг Дамашқдаги Орам халқининг шаҳарларига ўзининг қўнолғаларини жойлаштирди. Орам халқи ҳам Довудга қарам бўлиб, ўлпон тўлайдиган бўлди. Шундай қилиб, Довуд қаерга бормасин, Эгамиз уни зафарга эриштирди.

7Довуд Ҳададзарнинг аъёнлари кўтариб юрадиган олтин қалқонларни қўлга киритиб, Қуддусга келтирди. 8Яна Ҳададзарнинг қўли остидаги шаҳарлари бўлган Тивхат ва Хундан кўп бронза олиб келди. Кейинчалик Сулаймон бу бронзадан ҳовуз, устунлар ва ҳар хил ашёлар ясаттирди
Сулаймон…ясаттирди — 3 Шоҳлар 7:13-26, 40-45 га қаранг.
.

9Хомат
Хомат — бу юрт Зўво юртидан шимолда жойлашган эди.
шоҳи Тўах
Тўах — ибронийча матнда бу исмнинг бошқа варианти Тўву (шу бобнинг 10–оятида ҳам бор). Унинг Тўах деган шакли 2 Шоҳлар 8:9 дан олинган.
: “Довуд Ҳададзарнинг бутун лашкарини мағлуб қилибди” деган хабарни эшитиб қолди.
10Тўах шоҳ Довуднинг ҳузурига ўғли Ёрамни
Ёрам — ибронийча матнда бу исмнинг бошқа варианти Ҳадорам. Унинг Ёрам деган шакли 2 Шоҳлар 8:10 дан олинган.
юбориб, қутлади, жангда Ҳададзардан ғолиб келгани учун Довудни олқишлади. Тўах Ҳададзар билан узоқ вақтдан бери уришиб келарди. У Довудга олтин, кумуш, бронза идишларни тортиқ қилиб юборди.
11Шоҳ Довуд бу инъомларни бошқа юртлардан — Эдом, Мўаб, Оммон, Филист ва Омолекдан тортиб олиб келган олтину кумушлар билан бирга Эгамизга назр қилди.

12Зеруя ўғли Абушай Туз водийсида
Туз водийси — Ўлик денгизнинг жанубидаги ўлка.
Эдом халқидан 18.000 кишини ҳалок қилди.
13У Эдом юртига
Эдом юрти — Ўлик денгизнинг жанубида жойлашган эди.
ўз қўнолғаларини жойлаштирди. Эдом халқи Довудга қарам бўлди. Довуд қаерга бормасин, Эгамиз уни зафарга эриштирди.

14Довуд бутун Исроилда шоҳлик қилар экан, халқини одиллик билан бошқарарди. 15Зеруя ўғли Йўаб — лашкарбоши, Охилуд ўғли Ёҳушафат мушовир
мушовир — луғавий маъноси маслаҳатчи. Бу ўринда хабарчи. У шоҳлик ичидаги ва халқ орасидаги хабарни шоҳга, шоҳнинг фармонларини халққа етказиб турган.
эди.
16Охитоб ўғли Зодўх билан Абуатар ўғли Охималек
Охималек — ибронийча матнда бу исмнинг бошқа варианти Абумалек. Унинг Охималек деган шакли 2 Шоҳлар 8:17 дан олинган.
— руҳоний, Сараё
Сараё — ибронийча матнда бу исмнинг бошқа варианти Шавшо. Унинг Сараё деган шакли 2 Шоҳлар 8:17 дан олинган.
мирза эди.
17Ёҳайидо ўғли Бинаё Харетлик ва Палатлик қўриқчиларнинг
Харетлик ва Палатлик қўриқчилар — Довуд ёллаган бу муҳожир сипоҳлар шоҳнинг шахсий қўриқчилари бўлиб хизмат қилган.
бошлиғи эди. Довуднинг ўғиллари саройда юксак лавозимдаги аъёнлар эдилар.
Copyright information for UznUzbC