1 Chronicles 20
Довуд Рабба шаҳрини босиб олади
1Баҳор бошланиб, шоҳлар урушга кетадиган пайт ҳам бўлди. Йўаб лашкарни жангга бошлади. Улар Оммон юртини яксон қилиб, Рабба шаҳрини ▼▼ Рабба шаҳри — Оммон юртининг пойтахти.
қамал қилишди. Довуднинг ўзи Қуддусда қолган эди. Йўаб Раббага ҳужум қилиб, шаҳарни қўлга киритди. 2Довуд Раббага етиб боргач, Оммон шоҳининг бошидаги тожини ▼▼ Оммон шоҳининг бошидаги тож — ёки Милкомнинг ҳайкали устидаги тож. Милком — Оммон халқининг худоси Мўлахнинг яна бир номи.
олди. Қимматбаҳо тошлар билан безатилган, оғирлиги икки пуд ▼▼ икки пуд — ибронийча матнда бир талант, тахминан 34 килога тўғри келади.
келадиган бу олтин тож Довуднинг бошига кийдирилди. Довуд шаҳардан катта миқдорда ўлжа ҳам йиғди. 3У шаҳар аҳолисини арра, чўкич ва болта билан бажариладиган ишларга мажбур қилди. Довуд Оммон шаҳарларининг ҳаммасида шу усулни қўллади. Шундан кейин у жамики лашкарини бошлаб, Қуддусга қайтиб кетди. Филист паҳлавонларига қарши жанг
4Шундан сўнг Гезер шаҳрида Филистлар билан яна уруш чиқди. Хушалик Сибахай бу урушда Соф ▼▼ Соф — ибронийча матнда бу исмнинг бошқа варианти Сиппай. Унинг Соф деган шакли 2 Шоҳлар 21:18 дан олинган.
деган одамни ўлдирди. Соф Рафа халқидан ▼▼ Рафа халқи — Исроил халқидан аввал Канъонда яшаган, гавдаси улкан, кучли жангчилари билан машҳур бўлган халқ (Қонунлар 2:10-11, 20-21, 3:11 га қаранг).
эди. Филистлар Исроил халқига бўйин эгдилар. 5Кўп ўтмай Исроил лашкари билан Филистлар ўртасида яна уруш бўлди. Ёвир ўғли Элханон Гатлик ▼▼ Гат — Ўрта ер денгизи бўйида жойлашган бу шаҳар Филистларнинг бешта асосий шаҳридан бири эди.
Гўлиётнинг ▼▼ Гўлиёт — 1 Шоҳлар 17:4-11, 40-54 га қаранг.
укаси Лахмини ўлдирди. Гўлиёт найзасининг сопи тўқувчининг дастгоҳи ходасидай келарди. 6Сўнгра яна Гат шаҳрида уруш бўлди. У ерда ҳам Рафа халқидан девдай бир одам бор эди. Унинг қўл–оёқлари олти бармоқли эди, ҳаммаси бўлиб йигирма тўртта бармоғи бор эди. 7Ўша одам Исроил лашкарини ҳақорат қилган эди, Йўнатан уни ўлдирди. Йўнатан Довуднинг акаси Шимонинг ўғли эди. 8Довуд ва унинг одамлари томонидан ўлдирилган ўша Филистлар Гатлик бўлиб, Рафа халқидан эдилар.
Copyright information for
UznUzbC