1 Chronicles 21
Довуд халқни рўйхат қилади
1Шайтон Исроилга қарши қўзғалиб, Довудни Исроил халқини санаб чиқишга ундади. 2Довуд Йўабга ва лашкарбошиларга шундай буйруқ берди: — Боринглар, Бершебадан Дангача бўлган жойларни кезиб, Исроил халқини санаб чиқинглар. Менга натижасини олиб келинглар, токи қанча аҳоли борлигини мен билайин. 3Лекин Йўаб шундай деди: — Эгам халқнинг ҳозирги сонини юз карра кўпайтирсин! Эй шоҳ ҳазратлари, бу халқнинг ҳаммаси сизнинг қулларингиз эмасми?! Нечун ҳазратим халқни санашга эҳтиёж сезиб қолдилар?! Нечун Исроилга гуноҳ орттирмоқчилар?! 4Лекин Йўаб сўзидан шоҳнинг сўзи устун келди. Йўаб бориб, бутун Исроил юртини кезиб чиқди. Сўнгра Қуддусга қайтиб келди. 5Йўаб рўйхат натижасини Довудга маълум қилди. Бутун Исроилда жанг қилишга қодир 1.100.000 одам, Яҳудода эса жанг қилишга қодир 470.000 одам бор экан. 6Йўаб Леви қабиласи билан Бенямин қабиласини рўйхатга киритмаган эди, чунки шоҳнинг бу буйруғидан у тамом норози эди. 7Халқ рўйхатга олингани Худога ҳам маъқул келмади. У Исроил халқини жазолади. 8Шунда Довуд: — Бу ишни қилиб оғир гуноҳга ботдим, ақлсизларча иш тутдим. Ўтинаман, бу қулингнинг гуноҳини кечир, — деб Худога илтижо қилди. 9Довуднинг хизматида бўлган валий Гадга Эгамиз деди: 10— Бориб Довудга шу гапларни етказ: “Эгам шундай деб айтмоқда: Мен сенга учта жазони таклиф қиламан, шулардан биттасини танла, кейин сенга ўша жазони юбораман.” 11Гад Довуднинг ҳузурига бориб, унга шундай деди: — Эгамиз айтмоқда: “Оладиган жазоингни ўзинг танла. 12Уч йил очарчилик бўлсинми? Ёки уч ой давомида душманларинг сени таъқиб қилиб, қирсинми? Ёки Эгамнинг Ўзи сенга уч кун давомида қиличи билан ҳужум қилиб, Ўз фариштаси орқали бутун юртни ўлатга гирифтор қилсинми?” Мени Юборганга нима деб жавоб берайин? 13— Мен жуда оғир аҳволда қолдим–ку, — деди Довуд Гадга. — Нима бўлса ҳам, одамзоднинг қўлига тушмайин. Майли, Эгамнинг Ўзи мени жазоласин, чунки У ғоят раҳмдил. 14Шундай қилиб, Эгамиз Исроил юртига ўлат юборди. Натижада Исроил халқидан 70.000 одам нобуд бўлди. 15Худо Қуддусни вайрон қилиш учун бир фариштани юборди. Лекин фаришта шаҳарни вайрон қилмоқчи бўлиб турганда, Эгамиз раҳм қилиб, бало–қазо жўнатмайдиган бўлди. Халқни қираётган фариштага: — Бўлди, бас! Етади! — деб амр берди. Эгамизнинг фариштаси ўша пайтда Қуддусда — Ёбус халқидан бўлган Аравно ▼▼ Аравно — ибронийча матнда бу исмнинг бошқа варианти Ўрнан (шу бобнинг 18-28–оятларида ҳам бор). Унинг Аравно деган шакли 2 Шоҳлар 24:16 дан олинган.
исмли одамнинг хирмонида ▼▼ …Ёбус халқидан бўлган Аравно исмли одамнинг хирмонида… — бу жой қадимги Қуддуснинг ташқарисидаги тепаликда жойлашган. Кейинроқ Сулаймон Маъбадни шу ерда қурган (22:1 га ва 2 Солномалар 3:1 га қаранг).
турган эди. 16Довуд қараса, Эгамизнинг фариштаси ер билан осмон ўртасида, қўлидаги яланғочланган қиличини Қуддус томонга чўзиб турган экан. Шунда қанор кийган ▼▼ …қанор кийган… — қанор дағал қорамтир мато бўлиб, эчки ёки туя жунидан тўқилган. Қанор кийиб олиш умидсизликни ва қайғули ҳолатни ифодалайди. Кўпинча бу ҳаракат Худодан кечирим сўраб ибодат қилиш ва Ундан мадад тилаш билан биргаликда амалга оширилган.
Довуд ва оқсоқоллар мук тушдилар. 17— Халқни санашга амр берган менман–ку, — дея ёлворди Худога Довуд. — Гуноҳ қилган менман, мен айбдорман! Қўйдай беозор бу инсонлар нима айб қилибди? Эй Эгам Худо, ғазабингни менга ва отам хонадонига соча қол! Халқингни эса ўлатдан халос эт. 18Шундан кейин Эгамизнинг фариштаси Гадга буюрди: — Довудга бориб айт: “Ёбус халқидан бўлган Аравнонинг хирмонига бориб, ўша ерда Эгамизга атаб бир қурбонгоҳ қур.” 19Гад бориб, Довудга Эгамизнинг буйруғини етказди. Довуд унинг айтганини қилиб, хирмонга борди. 20Ўша пайти Аравно билан унинг тўрт ўғли буғдой янчаётган эдилар. Бирданига улар фариштани кўриб қолдилар. Ўғилларнинг тўрталаси ҳам қочиб яшириниб олдилар. 21Худди ўша заҳоти Довуд ҳам хирмонга яқинлашиб қолган эди. Аравно Довудни кўриши биланоқ хирмондан чиқиб, ерга мук тушиб таъзим қилди. 22Довуд Аравнога айтди: — Менга хирмонингни тўлиқ нархига сот, мен Эгамга атаб қурбонгоҳ қурмоқчиман, токи ўлат халқдан даф бўлсин. 23— Хирмонимни олаверинг, — дея жавоб берди Аравно. — Шоҳ ҳазратлари нимани маъқул кўрсалар, шуни қилсинлар. Мана, куйдириб қурбонлик қилишлари учун ҳўкизларимни бераман, ўтин учун хўптирим ▼▼ хўптир — остига учли тош ёки темир маҳкамланган оғир тахта. Донни бошоқдан ажратиб олиш учун ўрилиб хирмонга ёйилган буғдой устидан хўптир юргизиларди.
бор, дон назри учун буғдойим ҳам тайёр. Ҳаммасини олаверинг. 24— Бўлмайди! — деди шоҳ Довуд. — Сендан бу нарсаларни тўлиқ нархига сотиб оламан. Сенинг мулкингни Эгамга бағишламайман. Текин тушган қурбонликларни Эгамга куйдириб назр қилмайман. 25Довуд Аравнога ўша ер учун олти юз олтин танга ▼▼ олти юз олтин танга — ибронийча матнда олти юз шақал олтин, тахминан 7 килога тўғри келади.
берди. 26Довуд у ерда Эгамизга атаб қурбонгоҳ қуриб, куйдириладиган қурбонликлар ва тинчлик қурбонликларини атади. Сўнгра Эгамизга илтижо қилди. Эгамиз унинг илтижосига жавоб бериб, қурбонгоҳ устига осмондан олов туширди. 27Шундан сўнг Эгамиз фариштага: “Қиличингни ▼▼ Қиличинг — шу бобнинг 16–оятига қаранг.
қинига қайтариб солиб қўй!” деб амр берган эди, фаришта итоат этди. 28Довуд қилган илтижосига Эгамиздан жавоб олганини кўргач, Аравнонинг хирмонида яна қурбонликлар келтирди. 29Мусо саҳрода ясаган Эгамизнинг чодири ва қурбонлик куйдириладиган қурбонгоҳ ўша пайтда Гивондаги ▼▼ Гивон — 16:39 га ва ўша оятнинг изоҳига қаранг.
саждагоҳда жойлашган эди. 30Аммо Довуд Худога илтижо қилгани у ерга бормаганди. Чунки у Эгамизнинг фариштаси қиличидан қўрққан эди.
Copyright information for
UznUzbC