1 Chronicles 29
Маъбад қурилиши учун ҳадялар
1Шоҳ Довуд бутун жамоага шундай деди:“Худо танлаган ўғлим Сулаймон ҳали ёш, тажрибасиз, қиладиган иши эса улкандир, чунки бу Муқаддас кошона ▼▼ Муқаддас кошона — ибронийча матнда кошона, Маъбад назарда тутилган (шу бобнинг 19–оятида ҳам бор).
инсон учун эмас, балки Парвардигор Эгамиз учундир. 2Худойимнинг уйини қуриш учун мен қўлимдан келганича олтин, кумуш, бронза, темир, ёғоч, ақиқ тошлар, безак учун фируза тошлар, ранго–ранг тошлар, ҳар хил қимматбаҳо тошлар ва мармар йиғдим. 3Энди эса, Худойимнинг уйига бўлган садоқатимни кўрсатиб, буларга қўшимча қилган ҳолда шахсий хазинамдаги олтин ва кумушни бераман. 4Мен бераётган мана бу 6000 пуд ▼▼ 6000 пуд — ибронийча матнда 3000 талант, тахминан 102 тоннага тўғри келади.
Офир ▼▼ Офир — бу юрт Арабистон ярим оролининг жанубида жойлашган бўлиши мумкин. Офир олтини энг сифатли олтин ҳисобланган.
олтинини ва 14.000 пуд ▼▼ 14.000 пуд — ибронийча матнда 7000 талант, тахминан 238 тоннага тўғри келади.
тоза кумушни биноларнинг деворларини қоплаш учун 5ҳамда ҳунармандлар ясайдиган ашёлар учун ишлатинглар. Қани, яна ким бугун Эгамизга ўз садоқатини кўрсатмоқчи? Ким Маъбаднинг қурилишига назрлар бермоқчи?”6Шунда уруғбошилар, қабила йўлбошчилари, мингбошилар, юзбошилар ва шоҳнинг аъёнлари кўнгилдан чиқариб назрлар бердилар. 7Улар Худо уйининг қурилиши учун 10.000 пуд ▼
▼ 10.000 пуд — ибронийча матнда 5000 талант, тахминан 170 тоннага тўғри келади.
олтин, 10.000 олтин танга ▼▼ 10.000 олтин танга — ибронийча матнда 10.000 олтин дарик. Дарик олтин танга бўлиб, тахминан 8 граммга тўғри келади, демак, берилган олтиннинг умумий оғирлиги тахминан 80 килога тўғри келади.
, 20.000 пуд ▼▼ 20.000 пуд — ибронийча матнда 10.000 талант, тахминан 340 тоннага тўғри келади.
кумуш, 36.000 пуд ▼▼ 36.000 пуд — ибронийча матнда 18.000 талант, тахминан 612 тоннага тўғри келади.
бронза ва 200.000 пуд ▼▼ 200.000 пуд — ибронийча матнда 100.000 талант, тахминан 3400 тоннага тўғри келади.
темир назр қилдилар. 8Кимда қимматбаҳо тошлар бўлса, уларни Эгамизнинг уйи хазинасига бердилар. Хазинага Гершон наслидан бўлган Ёхиёл масъул эди. 9Одамлар йўлбошчиларнинг берган бу ҳадялари учун севиндилар, чунки ҳаммалари кўнгилдан чиқариб берган бу назрларини якдиллик билан Эгамизга келтирган эдилар. Шоҳ Довуд ҳам жуда хурсанд бўлди. Довуд Худони мадҳ қилади
10Довуд бутун жамоанинг кўзи олдида Эгамизга ҳамду сано ўқиди:“Эй бобомиз Ёқубнинг ▼▼ Ёқуб — ибронийча матнда Исроил, Ёқубнинг яна бир исми (шу бобнинг 18–оятида ҳам бор). Ибтидо 32:27-28 га қаранг.
Худоси — Эгамиз! Сенга то абад ҳамду санолар бўлсин! 11Эй Эгамиз! Сен буюк, қудратли, шуҳратли, салобатли ва улуғдирсан. Зотан, еру осмондаги барча нарса Сеникидир. Эй Эгамиз! Сен Шоҳсан. Сен ҳар нарсадан юксаксан. 12Бойлик ва шон–шарафнинг манбаи Сенсан. Ҳа, Сен ҳамма нарса устидан ҳукмронсан. Куч–қудрат эгаси Ўзингсан. Одамларни юксалтирадиган, уларга куч берадиган Сенсан. 13Энди, эй Худойимиз, биз Сенга шукурлар айтамиз, Сенинг улуғ номингни мадҳ қиламиз.14Лекин мен ким бўлибман, менинг халқим нима бўлибдики, биз кўнгилдан чиқариб Сенга назр бера оладиган бўлсак? Ахир, ҳамма нарса Сендан келган! Биз бугун бор–йўғи Сенинг нарсангни Ўзингга қайтариб бердик, холос. 15Биз Сенинг олдингда, ота–боболаримиз сингари мусофиру меҳмонмиз. Бизнинг умримиз соядай изсиз ўтиб кетади. 16Эй Эгамиз Худо! Биз Сенинг муқаддас исмингга атаб уй барпо қилиш учун йиққан мана шу бойликларнинг ҳаммаси Сендан келган. Ҳа, ҳаммаси Ўзингникидир. 17Эй Худойим! Биламан, Сен юракни синайсан, солиҳ одамдан хушнуд бўласан. Мана шу назрларни мен Сенга чин дилдан, кўнглимдан чиқариб бердим. Ҳозир эса шу ерда турган халқинг ҳам назрларини Сенга хурсандчилик билан атаганини кўрдим. 18Эй ота–боболаримиз Иброҳим, Исҳоқ ва Ёқубнинг Худоси — Эгамиз! Халқингнинг юрагидаги бу нияту мақсадларини то абад сақла, уларнинг юрагини Ўзингга бур. 19Ўғлим Сулаймон Сенинг амрларингга, шартларингга ва қонунларингга риоя қила олиши учун ва мен ҳозирлигини кўриб қўйган Муқаддас кошонани қура олиши учун унга кучли истак ато қилгин.”
20Шундан кейин Довуд бутун жамоага: “Эгангиз Худони олқишланг!” деди. Улар ота–боболарининг Худоси — Эгамизни олқишладилар. Унга таъзим қилиб, Эгамиз ва шоҳнинг олдида мук тушдилар. 21Эртаси куни улар мингта буқа, мингта қўчқор ва мингта қўзини Эгамизга куйдириладиган қурбонлик қилдилар. Булар билан бирга шароб назрларини ва бутун Исроил халқи учун бир талай бошқа қурбонликларни келтирдилар. 22Ўша куни жамики Исроил халқи катта хурсандчилик билан Эгамиз ҳузурида еб–ичди. Улар Довуд ўғли Сулаймонни иккинчи марта ▼
▼ иккинчи марта — Сулаймон биринчи марта шоҳ деб эълон қилингани ҳақида 23:1 ёки 3 Шоҳлар 1:32-36 да сўз юритилган бўлиши мумкин. Қадимий юнонча таржимада иккинчи марта ибораси йўқ.
шоҳ деб эълон қилдилар. Сўнг Сулаймон ва Зодўхнинг бошларига мой суртиб, Сулаймонни Эгамизнинг шаҳзодаси, Зодўхни эса руҳоний қилиб тайинладилар. 23Сулаймон Эгамизнинг тахтига ўтириб, отаси Довуднинг ўрнига шоҳ бўлди. У катта муваффақиятга эришди, бутун Исроил халқи унга итоат қилар эди. 24Барча йўлбошчилар, баҳодир жангчилар ва шоҳ Довуднинг ҳамма ўғиллари шоҳ Сулаймонга содиқ бўлишга сўз бердилар. 25Эгамиз Сулаймонни шу қадар юксалтирдики, бутун Исроил халқи уни ниҳоятда иззат қиладиган бўлди. Дарҳақиқат, Сулаймондан олдин ҳеч қандай шоҳ Исроилда бундай дабдабали шуҳратга эришмаган эди. Довуд ҳукмронлигининг сўнгги пайтлари
26Эссай ўғли Довуд бутун Исроил устидан шоҳ бўлганди. 27У Исроилда қирқ йил шоҳлик қилди: шундан етти йили Хевронда, ўттиз уч йили Қуддусда ўтди. 28Довуд давлату шуҳрат орттирди. Ёшини яшаб, ошини ошаб, оламдан ўтди. Ўрнига ўғли Сулаймон шоҳ бўлди. 29Шоҳ Довуднинг бутун фаолияти бошдан охиригача валий Шомуилнинг, Натан пайғамбарнинг ва валий Гаднинг қўлёзмаларида баён этилган. 30Довуднинг ҳукмронлиги даврида кўрсатган қаҳрамонликлари, Исроил халқининг ва ўзининг бошидан кечирган воқеалар ҳамда атрофдаги шоҳликларда юз берган ҳодисалар ўша китобларга киритилган.
Copyright information for
UznUzbC