1 Chronicles 3
Шоҳ Довуднинг насли
1Довуд Хевронда турган пайтда туғилган ўғиллари мана шулар эди:тўнғичи — Омнўн. Омнўннинг онаси Йизриллик Охинавам эди.Иккинчиси — Дониёр. Дониёрнинг онаси Кармиллик Обигайл эди.
2Учинчиси — Абсалом. Абсаломнинг онаси Гашур шоҳи Талмайнинг қизи Махо эди.
Тўртинчиси — Одониё. Одониёнинг онаси Хаггит эди.
3Бешинчиси — Шафатиё. Шафатиёнинг онаси Обида эди.
Олтинчиси — Йитром. Йитромнинг онаси Эглах эди.
4Довуднинг бу олти ўғли Хевронда туғилган эди. Довуд бу ерда етти йилу олти ой, Қуддусда эса ўттиз уч йил ҳукмронлик қилди. 5Довуднинг Қуддусда туғилган ўғиллари эса қуйидагилардир: Шаммува ▼
▼ Шаммува — ибронийча матнда бу исмнинг бошқа варианти Шимо. Унинг Шаммува деган шакли 14:4 дан олинган (яна 2 Шоҳлар 5:14 га қаранг).
, Шўвав, Натан ва Сулаймон. Бу тўртала ўғилни Довудга Омиёлнинг қизи Ботшева ▼▼ Ботшева — ибронийча матнда бу исмнинг бошқа варианти Ботшува.
туғиб берган. 6Довуднинг яна тўққизта ўғли бўлиб, ўғилларининг исмлари қуйидагича эди: Йибхар, Элишува ▼▼ Элишува — ибронийча матнда бу исмнинг бошқа варианти Элишама. Унинг Элишува деган шакли 14:5 дан ва 2 Шоҳлар 5:15 дан олинган.
, Элфалат ▼▼ Элфалат — ибронийча матнда бу исмнинг бошқа варианти Элифалет. Унинг Элфалат деган шакли 14:5 дан олинган.
, 7Нўгах, Нафах, Ёфия, 8Элишама, Элёдах ва Элифалет. 9Бу ўғилларидан ташқари, Довудга канизаклар ▼▼ канизаклар — ибронийча матнда бу сўзнинг маъноси қуйидагича: канизаклар қонуний хотин бўлмасалар–да, хўжайинлари улар билан жинсий алоқада бўлишган. Қадимги пайтларда бу аёлларнинг жиддий қонуний ҳуқуқлари бўлиб, хўжайинлари уларнинг эрлари сифатида бўлган.
ҳам ўғиллар туғиб берган эди. Довуднинг Тамара деган қизи ҳам бор эди. Шоҳ Сулаймоннинг насли
10Сулаймоннинг наслидан чиққан шоҳлар қуйидагилар эди: Рахабом, Абиё, Осо, Ёҳушафат, 11Ёҳурам ▼▼ Ёҳурам — ибронийча матнда бу исмнинг бошқа варианти Ёрам.
, Охозиё, Йўш, 12Эмозиё, Уззиё ▼▼ Уззиё — ибронийча матнда бу исмнинг бошқа варианти Озариё.
, Йўтом, 13Охоз, Ҳизқиё, Манаше, 14Омон ва Йўшиё. 15Йўшиёнинг тўрт ўғли бор эди. Тўнғичи — Йўханон, иккинчиси — Ёҳайиқим, учинчиси — Зидқиё ва тўртинчиси Ёҳухоз ▼▼ Ёҳухоз — ибронийча матнда Шаллум, Ёҳухознинг яна бир исми (4 Шоҳлар 23:30 га қаранг).
эди. 16Ёҳайиқимнинг Ёҳайихин ▼▼ Ёҳайихин — ибронийча матнда бу исмнинг бошқа варианти Ёхониё (шу бобнинг 17–оятида ҳам бор).
билан Зидқиё деган ўғиллари бор эди. Шоҳ Ёҳайихиннинг насли
17Бобилга асир қилиб олиб кетилган Ёҳайихиннинг ▼▼ Бобилга асир қилиб олиб кетилган Ёҳайихин — 4 Шоҳлар 24:10-15 га қаранг.
ўғиллари қуйидагилардир: Шалтиёл, 18Малкиром, Подиё, Шеназар, Ёхамиё, Хўшама ва Надавиё. 19Подиёнинг Зарубабел ва Шимах деган ўғиллари бор эди. Зарубабелнинг Машуллом, Ханониё деган ўғиллари ва Шалумит деган бир қизи бор эди. 20Зарубабелнинг яна Хашува, Охил, Бархиё, Хасадиё ва Ёшахесед исмли бешта ўғли бор эди. 21Ханониёнинг ўғиллари Пилатиё ва Ешаё эди. Ешаёдан Рафиё туғилди, Рафиёдан — Арнан, Арнандан — Ободиё, Ободиёдан Шаханиё туғилди. 22Шаханиёнинг насли қуйидагича эди: унинг Шамаё исмли бир ўғли ва Хаттуш, Йихал, Бориёх, Нариё ва Шофот исмли бешта набираси бор эди. Ҳаммаси бўлиб олтита эдилар. 23Нариёнинг Элийўнай, Хизқиё ва Озриком деган уч ўғли бор эди. 24Элийўнайнинг Хўдавиё, Элиашаб, Палиё, Оққув, Йўханон, Далоё ва Онанах деган еттита ўғли бор эди.
Copyright information for
UznUzbC