‏ 1 Chronicles 6

Олий руҳонийлар хонадонининг шажараси

1Левининг ўғиллари Гершон, Қоҳот ва Марори эди.

2Қоҳотнинг ўғиллари Имром, Изхор, Хеврон ва Узиёл эди.

3Имромнинг Ҳорун ва Мусо исмли икки ўғли ва Марям исмли бир қизи бор эди.

Ҳоруннинг ўғиллари Надов, Абиҳу, Элазар ва Итамар эди.

4Элазардан Финхаз туғилди, Финхаздан Абушува туғилди, 5Абушувадан Букки туғилди, Буккидан Уззи туғилди, 6Уззидан Зарахиё туғилди, Зарахиёдан Маройўт туғилди, 7Маройўтдан Эмориё туғилди, Эмориёдан Охитоб туғилди, 8Охитобдан Зодўх туғилди, Зодўхдан Охимас туғилди, 9Охимасдан Озариё туғилди, Озариёдан Йўханон туғилди, 10Йўханондан Озариё туғилди. Шоҳ Сулаймон Қуддусда қурган Маъбадда
Маъбад — ибронийча матндан сўзма–сўз таржимаси уй.
Озариё руҳоний бўлиб хизмат қилган эди.
11Озариёдан Эмориё туғилди, Эмориёдан Охитоб туғилди, 12Охитобдан Зодўх туғилди, Зодўхдан Шаллум туғилди, 13Шаллумдан Хилқиё туғилди, Хилқиёдан Озариё туғилди, 14Озариёдан Сараё туғилди, Сараёдан Ёҳузадах туғилди.

15Эгамиз шоҳ Навухадназар орқали Яҳудо ва Қуддус халқини сургун қилганда
Эгамиз шоҳ Навухадназар орқали Яҳудо ва Қуддус халқини сургун қилганда… — 4 Шоҳлар 24:8-17, 25:1-21 га қаранг.
, Ёҳузадах ҳам бадарға бўлган эди.

Левининг бошқа насли

16Левининг ўғиллари Гершон, Қоҳот ва Марори эди.

17Гершоннинг ўғиллари исми Лубнах ва Шимах эди.

18Қоҳотнинг ўғиллари Имром, Изхор, Хеврон ва Узиёл эди.

19Марорининг ўғиллари Махли ва Муши эди.

Ота хонадонига кўра, рўйхатга олинган Леви уруғлари қуйидагилардан иборат эди:

20Гершон насли қуйидагилар эди: Гершондан Лубнах туғилди, Лубнахдан Яхат туғилди, Яхатдан Зиммо туғилди, 21Зиммодан Йўх туғилди, Йўхдан Йиддо туғилди, Йиддодан Зерах туғилди, Зерахдан Ётарай туғилди.
22Қоҳотнинг насли қуйидагилар эди: Қоҳотдан Оминадав туғилди, Оминадавдан Кўрах туғилди, Кўрахдан Асир туғилди, 23Асирдан Элқана туғилди, Элқанадан Абуасаф
Абуасаф — ибронийча матнда бу исмнинг бошқа варианти Эбуасаф (шу бобнинг 37–оятида ҳам бор). Унинг Абуасаф деган шакли Чиқиш 6:24 дан олинган.
туғилди, Абуасафдан Асир туғилди,
24Асирдан Тахат туғилди, Тахатдан Уриёл туғилди, Уриёлдан Уззиё туғилди, Уззиёдан Шовул туғилди.
25Элқананинг Эмосай ва Охимўт деган икки ўғли бор эди. 26Охимўтдан Элқана туғилди, Элқанадан Зўфай туғилди, Зўфайдан Нахат туғилди, 27Нахатдан Элиёб туғилди, Элиёбдан Ерохам туғилди, Ерохамдан Элқана туғилди, Элқанадан Шомуил туғилди
…Элқанадан Шомуил туғилди — қадимий юнонча таржиманинг баъзи қўлёзмаларидан (яна шу бобнинг 28, 33-34–оятларига ва 1 Шоҳлар 1:19-20 га қаранг). Ибронийча матнда бу сўзлар йўқ.
.
28Шомуилнинг икки ўғли бор эди, тўнғичининг исми Йўэл, кенжасининг исми Абиё эди.
29Марорининг насли қуйидагилар эди: Мароридан Махли туғилди, Махлидан Лубнах туғилди, Лубнахдан Шимах туғилди, Шимахдан Уззох туғилди, 30Уззохдан Шимо туғилди, Шимодан Хаггиё туғилди, Хаггиёдан Осоёҳ туғилди.

Маъбад созандалари

31Аҳд сандиғи Эгамизнинг уйига келгандан кейин, Довуд у ердаги хизматга созандалар тайинлаганди. 32Сулаймон Қуддусда Эгамизнинг уйини қургунга қадар, улар Муқаддас чодирнинг олдида
…Муқаддас чодирнинг олдида… — ибронийча матнда …Муқаддас чодир, Учрашув чодирининг олдида…. Муқаддас чодир яна Учрашув чодири деб ҳам айтилади. Тўлиқроқ маълумотга эга бўлиш учун луғатдаги МУҚАДДАС ЧОДИР иборасига қаранг.
қўшиқ айтиб хизмат қилишарди. Ўз хизматларини берилган кўрсатмалар асосида адо этишарди.
33У ерда хизмат қилган одамлар қуйидаги уруғлардан эди:

Қўшиқчи Хаман Қоҳот уруғидан бўлиб, унинг насабномаси қуйидагича эди: Хаман — Йўэлнинг ўғли, Йўэл — Шомуилнинг ўғли,
34Шомуил — Элқананинг ўғли, Элқана — Ерохамнинг ўғли, Ерохам — Элиёлнинг ўғли, Элиёл — Тўвахнинг ўғли, 35Тўвах — Зуфнинг ўғли, Зуф — Элқананинг ўғли, Элқана — Махатнинг ўғли, Махат — Эмосайнинг ўғли, 36Эмосай — Элқананинг ўғли, Элқана — Йўэлнинг ўғли, Йўэл — Озариёнинг ўғли, Озариё — Зафаниёнинг ўғли, 37Зафаниё — Тахатнинг ўғли, Тахат — Асирнинг ўғли, Асир — Абуасафнинг ўғли, Абуасаф — Кўрахнинг ўғли, 38Кўрах — Изхорнинг ўғли, Изхор — Қоҳотнинг ўғли, Қоҳот — Левининг ўғли, Леви — Ёқубнинг
Ёқуб — ибронийча матнда Исроил, Ёқубнинг яна бир исми (Ибтидо 32:27-28 га қаранг).
ўғли.
39Хаманнинг ўнг қўл ёрдамчиси Осиф исмли қариндоши эди. Осифнинг насабномаси қуйидагича эди: Осиф — Бархиёнинг ўғли, Бархиё — Шимонинг ўғли, 40Шимо — Микойилнинг ўғли, Микойил — Босиёнинг ўғли, Босиё — Малкиёнинг ўғли, 41Малкиё — Итнонинг ўғли, Итно — Зерахнинг ўғли, Зерах — Одаёнинг ўғли, 42Одаё — Этханнинг ўғли, Этхан — Зиммонинг ўғли, Зиммо — Шимахнинг ўғли, 43Шимах — Яхатнинг ўғли, Яхат — Гершоннинг ўғли, Гершон — Левининг ўғли.
44Хаманнинг чап қўл ёрдамчиси Этхан исмли қариндоши эди. У Марори уруғидан эди. Этханнинг насабномаси қуйидагича эди: Этхан — Хишининг ўғли, Хиши — Абдининг ўғли, Абди — Маллухнинг ўғли, 45Маллух — Хашавиёнинг ўғли, Хашавиё — Эмозиёнинг ўғли, Эмозиё — Хилқиёнинг ўғли, 46Хилқиё — Омзининг ўғли, Омзи — Банихнинг ўғли, Баних — Шамернинг ўғли, 47Шамер — Махлининг ўғли, Махли — Мушининг ўғли, Муши — Марорининг ўғли, Марори — Левининг ўғли.

48Худонинг уйидаги бошқа ҳамма хизматга Леви қабиласининг қолган аъзолари тайинланган эдилар.

Ҳоруннинг насли

49Фақат Ҳорун ва унинг насли қурбонгоҳда қурбонлик куйдириб, тутатқи қурбонгоҳида хушбўй тутатқи тутатишлари мумкин эди. Улар Энг муқаддас хонадаги барча хизматни адо этиб, Худонинг қули Мусо берган ҳамма буйруқларга кўра, Исроил халқини гуноҳдан поклар эдилар.

50Ҳоруннинг насли қуйидагилар эди: Ҳоруннинг ўғли — Элазар, Элазарнинг ўғли — Финхаз, Финхазнинг ўғли — Абушува, 51Абушуванинг ўғли — Букки, Буккининг ўғли — Уззи, Уззининг ўғли — Зарахиё, 52Зарахиёнинг ўғли — Маройўт, Маройўтнинг ўғли — Эмориё, Эмориёнинг ўғли — Охитоб, 53Охитобнинг ўғли — Зодўх, Зодўхнинг ўғли — Охимас.

Левилар яшаган шаҳарлар

54Левиларга ажратилган шаҳарлардан Қоҳот уруғининг Ҳорун насли биринчи бўлиб улуш олган эди. Уларга қуръа бўйича
…қуръа бўйича… — қуръа ташлашда ёғоч бўлаклари ёки тошлар ишлатилган бўлиб, шу орқали Худонинг хоҳиш–иродаси аниқланган. Баъзан одамлар қуръа ташлаб, Худодан бирор ишни қандай ёки қачон қилиш кераклигини сўрашган.
берилган ҳудудга
55Яҳудо юртидаги Хеврон шаҳри ва унинг атрофидаги яйловлар кирган эди. 56Аммо ўша шаҳарнинг атрофидаги далалару қишлоқлар Яфунах ўғли Холибга берилди. 57Ҳорун наслига қуйидаги шаҳарлар ва уларнинг атрофидаги яйловлар берилди: паноҳ шаҳар
паноҳ шаҳар — Саҳрода 35:9-15, Қонунлар 19:1-13, Ёшуа 20:1-9 га қаранг.
Хеврон, бундан ташқари, Либна, Ятир, Эштамўва,
58Хўлун
Хўлун — ибронийча матнда бу номнинг бошқа варианти Хилен. Унинг Хўлун деган шакли Ёшуа 21:15 дан олинган.
, Давир,
59Ойин
Ойин — ибронийча матнда бу номнинг бошқа варианти Ошон. Унинг Ойин деган шакли Ёшуа 21:16 дан олинган.
, Ютто
Ютто — қадимий юнонча ва сурёнийча таржималардан (яна Ёшуа 21:16 га қаранг). Ибронийча матнда бу ном йўқ.
ва Байт–Шамаш.
60Бенямин қабиласининг ҳудудидан қуйидаги шаҳарлар ва уларнинг атрофидаги яйловлар ҳам берилди: Гивон
Гивон — Ёшуа 21:17 дан олинган. Ибронийча матнда бу ном йўқ.
, Гебо, Элимат ва Онотўт. Қоҳот уруғининг Ҳорун наслига ҳаммаси бўлиб ўн учта шаҳар берилди.
61Қоҳот наслининг қолганларига эса Иорданнинг ғарб томонидаги Манаше қабиласига қарашли ҳудуддан ўнта шаҳар қуръа бўйича тақсимлаб берилди.

62Гершон уруғига, хонадонларига кўра, Иссахор, Ошер, Нафтали ва Башандаги Манаше қабилаларининг ҳудудларидан ўн учта шаҳар қуръа бўйича берилди.

63Марори уруғига, хонадонларига кўра, Рубен, Гад ва Забулун қабилаларининг ҳудудларидан ўн иккита шаҳар қуръа бўйича берилди.

64Шундай қилиб, Исроил халқи левиларга яшаш учун шаҳарларни ва ўша шаҳарлар атрофидаги яйловларни ажратиб берди. 65Юқорида номлари айтиб ўтилган Яҳудо, Шимўн ва Бенямин қабилалари ҳудудларидан ажратилган шаҳарлар ҳам қуръа бўйича тақсимланган эди.

66Қоҳот уруғининг баъзи хонадонларига Эфрайим қабиласининг ҳудудидан қуйидаги шаҳарлар ва уларнинг атрофидаги яйловлар берилди: 67Эфрайим қирларидаги паноҳ шаҳар Шакам, Гезер, 68Ёхмаём, Байт–Хўрон, 69Ойжавлон ва Гат–Риммон. 70Қоҳот уруғининг қолган хонадонларига эса Иорданнинг ғарб томонидаги Манаше қабиласининг ярмига қарашли икки шаҳар берилди: Онар ва Билом. Бу шаҳарларнинг атрофидаги яйловлар ҳам уларга берилди.

71Гершон уруғига қуйидаги шаҳарлар ва уларнинг атрофидаги яйловлар берилди:

Иорданнинг шарқ томонидаги Манаше қабиласининг ҳудудидан — Аштарўт ва Башандаги Гўлон,
72Иссахор қабиласининг ҳудудидан — Кедеш, Доварат, 73Рамўт ва Онем,
74Ошер қабиласининг ҳудудидан — Мошол, Абдўн, 75Ҳуққоқ ва Рехоб,
76Нафтали қабиласи ҳудудидан — Хаммон, Хиратайим ва Жалиладаги Кедеш.

77Марори уруғининг қолган хонадонларига қуйидаги шаҳарлар ва уларнинг атрофидаги яйловлар берилди:

Забулун қабиласининг ҳудудидан — Ёхнаём, Картах
Ёхнаём, Картах — қадимий юнонча таржимадан (яна Ёшуа 21:34 га қаранг). Ибронийча матнда бу номлар йўқ.
, Риммоно ва Товур,
78 79Ерихо рўпарасидаги Иордан дарёсининг шарқ томонида жойлашган Рубен қабиласининг ҳудудидан — Яхаз
Яхаз — ибронийча матнда бу номнинг бошқа варианти Яхзо.
, Кадамўт, Мифат ва чўлдаги Базер,
80Гад қабиласининг ҳудудидан — Гиладдаги Рамўт, Моханайим, 81Хашбон ва Язир.
Copyright information for UznUzbC