‏ 1 Chronicles 8

Яна Бенямин насли ҳақида

1Беняминнинг бешта ўғли бор эди. Тўнғич ўғли — Белах, иккинчиси — Ошбол, учинчиси — Ахрах, 2тўртинчиси — Нўхах, бешинчиси Рафа эди.

3Белахнинг ўғиллари қуйидагилардир: Адар, Гера, Абиҳуд, 4Абушува, Нўъмон, Охўва, 5Гера, Шафуфон ва Хуром.

6 7Эҳуднинг Нўъмон, Охиё ва Гера исмли ўғиллари бўлиб, улар Гебо шаҳри аҳолисининг уруғбошилари эдилар. Гебо аҳолиси Монахатга қувиб юборилганда, Гера халқни бошлаб кетган эди. Геранинг Уззо ва Охихуд исмли икки ўғли бор эди.

8Шахарайим иккала хотини Баро ва Хушимни қўйиб юборгандан кейин, Мўаб юртида ўғиллар кўрган эди. 9Ҳўдаш исмли янги хотини унга Йўвов, Зибиё, Мешо, Малкам, 10Юс, Саҳиё ва Мирмо деган етти ўғил туғиб берган эди. Шахарайимнинг бу ҳамма ўғиллари уруғбошилар эдилар. 11Шахарайимнинг яна Абутав ва Элфал деган иккита ўғли ҳам бор эди. Шахарайим Мўабга кўчиб келмасдан олдин, бу ўғилларни унга хотини Хушим туғиб берган эди.

12 13Элфалнинг Ибир, Мишом, Шамад, Бариё ва Шема деган ўғиллари бор эди. Шамад Онў ва Лўд шаҳарларини, шунингдек, буларнинг атрофидаги қишлоқларни барпо қилган эди. Бариё билан Шема эса Ойжавлон шаҳри аҳолисининг уруғбошилари бўлиб, Гат аҳолисини қувиб юборган эдилар.

14Охё, Шошах, Ёримўт, 15Забадиё, Арод, Эдер, 16Микойил, Йишпо ва Йўхо Бариёнинг ўғиллари эди.

17Забадиё, Машуллом, Хизқи, Хабер, 18Йишмарай, Йизлиё ва Йўвов Элфалнинг ўғиллари эди.

19Яхим, Зихри, Забди, 20Эливенай, Зиллатай, Элиёл, 21Одаё, Бароё ва Шимрот Шимахнинг ўғиллари эди.

22Йишпон, Ибир, Элиёл, 23Абдўн, Зихри, Ханон, 24Ханониё, Элам, Онтўтиё, 25Йифдаё ва Панувал Шошахнинг ўғиллари эди.

26Шамшарай, Шахариё, Оталиё, 27Яршиё, Илёс ва Зихри Ерохамнинг ўғиллари эди.

28Уларнинг ҳаммаси ўз наслининг уруғбошилари бўлиб, исмлари ўз насли насабномасида қайд этилган эди. Улар Қуддусда яшадилар.

29Явиёл
Явиёл — қадимий юнонча таржиманинг баъзи қўлёзмаларидан (яна 9:35 га қаранг). Ибронийча матнда бу исм йўқ.
Гивон шаҳрига асос солиб, ўша шаҳарда ўрнашди
Явиёл Гивон шаҳрига асос солиб, ўша шаҳарда ўрнашди — ибронийча матнда Явиёл Гивоннинг отаси бўлди ва Гивон шаҳрида ўрнашди. “Отаси бўлди” деган ибронийча иборани шаҳарга асос солди деб таржима қилса ҳам бўлади.
. Хотинининг исми — Махо,
30тўнғич ўғлининг исми — Абдўн, кейингилариники Зур, Киш, Баал, Нар
Нар — қадимий юнонча таржиманинг баъзи қўлёзмаларидан (яна 9:36 га қаранг). Ибронийча матнда бу исм йўқ.
, Надов,
31Гадўр, Охё, Закариё
Закариё — ибронийча матнда бу исмнинг бошқа варианти Закар. Унинг Закариё деган шакли 9:37 дан олинган.
32ва Михлўт эди. Михлўт Шимомнинг
Шимом — ибронийча матнда бу исмнинг бошқа варианти Шимох. Унинг Шимом деган шакли 9:38 дан олинган.
отаси эди. Улар Қуддусда ўз уруғлари билан ёнма–ён яшарди.

Шоҳ Шоулнинг насли

33Нар — Кишнинг отаси, Киш шоҳ Шоулнинг отаси эди. Шоулнинг тўртта ўғли бўлиб, исмлари Йўнатан, Малкишува, Абунадав ва Ишбосит
Ишбосит — ибронийча матнда Ишбаал, Ишбоситнинг яна бир исми (2 Шоҳлар 2:8-10 га қаранг).
эди.

34Йўнатандан Мефибосит
Мефибосит — ибронийча матнда Марибаал, Мефибоситнинг яна бир исми (2 Шоҳлар 4:4 га қаранг).
туғилди, Мефибоситдан Михо туғилди.

35Михонинг Питўн, Малек, Тария ва Охоз деган ўғиллари бор эди.

36Охоздан Ёҳуваддо туғилди, Ёҳуваддодан Элимат, Озмобит ва Зимри туғилдилар. Зимридан Мўзо туғилди, 37Мўзодан Бина туғилди, Бинадан Рафиё
Рафиё — ибронийча матнда бу исмнинг бошқа варианти Рафах. Унинг Рафиё деган шакли 9:43 дан олинган.
туғилди, Рафиёдан Эласах туғилди, Эласахдан Озиёл туғилди.

38Озиёлнинг олтита ўғли бўлиб, уларнинг исмлари Озриком, Бохару, Исмоил, Шариё, Ободиё ва Ханон эди. Буларнинг ҳаммаси Озиёлнинг ўғиллари эди.

39Озиёлнинг укаси Эшехнинг учта ўғли бўлиб, тўнғичи — Улом, иккинчиси — Ёуш, учинчиси Элифалет эди. 40Уломнинг ўғиллари баҳодир жангчи ва камонкашлар эдилар. Уларнинг кўп ўғиллари ва набиралари бор эди, ҳаммаси бўлиб 150 нафар эди.

Бенямин қабиласи мана шулардан иборат эди.
Copyright information for UznUzbC