‏ 1 Chronicles 9

1Шундай қилиб, бутун Исроил халқи насабномада қайд этилиб, ушбу маълумотларнинг ҳаммаси “Исроил шоҳлари китоби”га киритилган.

Сургундан Қуддусга қайтиб келган халқ

Яҳудо халқи Эгамизга хиёнат қилгани учун Бобилга сургун қилинган эди.
2Сургундан биринчи бўлиб оддий халқ ўз шаҳарларидаги мулкларига қайтиб келди. Улар билан бирга баъзи руҳонийлар, левилар ва Маъбад хизматкорлари ҳам қайтишганди. 3Яҳудо, Бенямин, Эфрайим ва Манаше қабиласидан бўлганлар Қуддусга бориб ўрнашдилар. Қайтиб келганлар орасида қуйидагилар бор эди:

Яҳудо қабиласидан қайтиб келганлари

4Яҳудо ўғли Параз наслидан бўлган Утай. У Омиҳуднинг ўғли, Омрининг набираси, Имрининг эвараси ва Банихнинг чевараси эди.
5Шело наслидан — Шелонинг тўнғич ўғли Осоёҳ ва унинг ўғиллари,
6Зерах наслидан — Ёвал.
Ҳаммаси бўлиб Яҳудо қабиласидан Қуддусга қайтиб келганлар 690 кишини ташкил қилар эди.

Бенямин қабиласидан қайтиб келганлари

7Бенямин қабиласидан қуйидагилар Қуддусга қайтиб келган эдилар: Машуллом ўғли Саллу. У Хўдавиёнинг невараси ва Хассинуванинг эвараси эди. 8Яна Ерохам ўғли Йибнаё ва Уззи ўғли Элох қайтиб келган. Элох Михрининг невараси эди. Шафатиё ўғли Машуллом ҳам қайтиб келган. У Рувелнинг невараси ва Йибниёнинг эвараси эди.
9Насабномага киритилган Бенямин насли 956 кишини ташкил қилган эди. Юқорида айтиб ўтилганларнинг ҳаммаси уруғбошилар эди.

Руҳонийлардан қайтиб келганлари

10Қуйидаги руҳонийлар Қуддусга қайтиб келган эдилар: Ёдаё, Ёҳайирив ва Ёхин. 11Яна Худо уйининг бош амалдори Озариё қайтиб келган эди. У Хилқиёнинг ўғли, Машулломнинг невараси, Зодўхнинг эвараси ва Охитоб ўғли Маройўтнинг чевараси эди. 12Ерохам ўғли Одаё ҳам қайтиб келганди. У Пешхурнинг невараси ва Малкиёнинг эвараси эди. Одил ўғли Масай ҳам қайтиб келганди. У Яхзиронинг невараси, Машулломнинг эвараси ва Иммар ўғли Машилламатнинг чевараси эди.
13Ҳаммаси бўлиб 1760 нафар руҳоний қайтиб келган эди. Улар уруғбошилар бўлиб, Худонинг уйида хизмат қилиш учун лаёқатли эдилар.

Левилардан қайтиб келганлари

14Қуйидаги левилар Қуддусга қайтиб келган эдилар: Хашшуб ўғли Шамаё. У Марори уруғидан бўлиб, Озрикомнинг невараси, Хашавиёнинг эвараси эди. 15Яна Боғбақар, Хареш, Галол ва Маттаниё қайтиб келганди. Маттаниё Миханинг ўғли, Зихрининг невараси ва Осифнинг эвараси эди. 16Шамаё ўғли Ободиё ҳам қайтиб келганди. У Галолнинг невараси ва Ёдутуннинг эвараси эди. Осо ўғли Бархиё ҳам қайтиб келганди. У Элқананинг набираси бўлиб, Натуфо шаҳрининг қишлоқларида яшаган эди.

Маъбад дарвозабонларидан қайтиб келганлари

17 18Леви қабиласидан бўлган, Қуддусга қайтиб келган Маъбад дарвозабонлари қуйидагилар эди: Шаллум, Оққув, Талмўн, Охиман ва уларнинг қариндош–уруғлари. Шаллум уларнинг бошлиғи эди. У бугунгача
…бугунгача… — шу китоб ёзилган вақтга ишора.
шарқ томондаги Шоҳ дарвозасида соқчилик қилиб келмоқда.
19Абуасафнинг
Абуасаф — ибронийча матнда бу исмнинг бошқа варианти Эбуасаф. Унинг Абуасаф деган шакли Чиқиш 6:24 дан олинган.
набираси Кори ўғли Шаллумга ва унинг Кўрах уруғидан бўлган қариндошларига Маъбад
Маъбад — ибронийча матнда чодир, бу ўринда Маъбад назарда тутилган.
дарвозасида соқчилик қилиш вазифаси топширилган эди. Уларнинг ота–боболари ҳам илгарилари Эгамизнинг Муқаддас чодири киришида соқчилик хизматида бўлганлар.
20Элазар ўғли Финхаз
Финхаз — Саҳрода 25:1-13 га қаранг.
уларнинг устидан бошлиқ эди. Эгамиз у билан бирга эди.
21Машалмиё ўғли Закариё ҳам Маъбаднинг
Маъбад — ибронийча матнда Учрашув чодири, бу ўринда Маъбад назарда тутилган.
дарвозасида соқчилик қиладиган бўлди.

22Дарвозани қўриқлаш учун ҳаммаси бўлиб 212 дарвозабон танлаб олинди. Улар ўз қишлоқларида насабномалари бўйича рўйхатга олиндилар. Ўз вақтида уларнинг ота–боболарини дарвозабонлик вазифасига шоҳ Довуд билан Шомуил пайғамбар тайинлаган эдилар. 23Бу дарвозабонлар ва уларнинг авлодлари Эгамизнинг уйи дарвозаларида соқчилик қилишарди.

24Дарвозабонлар Маъбаднинг шарқ, ғарб, шимол ва жануб томонидаги дарвозаларини қўриқлар эдилар. 25Уларнинг қишлоқларидаги қариндошлари аниқ белгиланган бир вақтда келиб, улар билан бирга етти кун давомида хизмат қилишга мажбур эдилар. 26Тўрт нафар бош дарвозабон Леви қабиласидан эди. Улар Худонинг уйидаги омборхона ва хазиналар учун масъул эдилар. 27Худонинг уйини қўриқлаш ва эрталаблари дарвозаларни очиш уларнинг зиммасида бўлгани учун, улар тунни Худонинг уйи ёнида ўтказар эдилар.

28Маъбад хизматида фойдаланиладиган асбоб–анжомлар учун баъзи левилар масъул эдилар. Уларнинг вазифаси асбоб–анжомларни ишлатишдан олдин ва ишлатилгандан кейин санаш эди. 29Баъзи левилар эса жиҳозларга, Муқаддас хонадаги бошқа буюмларга, сифатли унга, шаробга, зайтун мойига, тутатқига ва зираворларга масъул эдилар. 30Бироқ зираворларнинг аралашмасини фақат руҳонийлар тайёрлай олар эдилар. 31Левилардан бири — Кўрах наслидан бўлган Шаллумнинг тўнғич ўғли Маттитиё назр нонларини
назр нонлари — Левилар 2:4-7, 7:9 га қаранг.
пиширишга тайинланган эди.
32Унинг Қоҳот наслидан бўлган баъзи биродарлари эса Шаббат куни хонтахтага қўйиладиган муқаддас нонларни
муқаддас нонлар — бу нонлар Маъбадда Эгамизнинг ҳузурини акс эттирувчи тимсол бўлиб, Худо Исроил халқининг қудрати ва таъминловчиси эканлигидан дарак бериб турган. Нонлар Маъбаддаги махсус хонтахтага қўйилиб, ҳар Шаббат куни янги пиширилган нонлар билан алмаштириб турилган (Левилар 24:5-9 га қаранг).
тайёрлашга масъул эдилар.

33Левиларнинг қўшиқчилари Маъбаддаги хоналарда яшар эдилар. Улар уруғбошилар бўлиб, кечаю кундуз хизматда бўлганлари учун бошқа барча вазифалардан озод қилинган эдилар. 34Юқорида номлари айтиб ўтилган левилар уруғбошилар бўлиб, насабнома рўйхатига бошлиқлар сифатида киритилган эдилар. Улар Қуддусда яшардилар.

Шоҳ Шоулнинг насл–насаби

35Явиёл Гивон шаҳрига асос солиб, ўша шаҳарда ўрнашди
Явиёл Гивон шаҳрига асос солиб, ўша шаҳарда ўрнашди — ибронийча матнда Явиёл Гивоннинг отаси бўлди ва Гивон шаҳрида ўрнашди. “Отаси бўлди” деган ибронийча иборани шаҳарга асос солди деб таржима қилса ҳам бўлади.
. Хотинининг исми — Махо,
36тўнғич ўғлининг исми — Абдўн, кейингилариники Зур, Киш, Баал, Нар, Надов, 37Гадўр, Охё, Закариё ва Михлўт эди. 38Михлўт Шимомнинг отаси эди. Улар Қуддусда ўз уруғлари билан ёнма–ён яшарди.

39Нар — Кишнинг отаси, Киш шоҳ Шоулнинг отаси эди. Шоулнинг тўртта ўғли бўлиб, исмлари Йўнатан, Малкишува, Абунадав ва Ишбосит
Ишбосит — ибронийча матнда Ишбаал, Ишбоситнинг яна бир исми (2 Шоҳлар 2:8-10 га қаранг).
эди.

40Йўнатандан Мефибосит
Мефибосит — ибронийча матнда Марибаал, Мефибоситнинг яна бир исми (2 Шоҳлар 4:4 га қаранг).
туғилди, Мефибоситдан Михо туғилди.

41Михонинг Питўн, Малек, Тария ва Охоз
Охоз — қадимий сурёнийча ва лотинча таржималардан (яна 8:35 га қаранг). Ибронийча матнда бу исм йўқ.
деган ўғиллари бор эди.

42Охоздан Ёҳуваддо
Ёҳуваддо — ибронийча матнда бу исмнинг бошқа варианти Ёрох. Унинг Ёҳуваддо деган шакли 8:36 дан олинган.
туғилди, Ёҳуваддодан Элимат, Озмобит ва Зимри туғилдилар. Зимридан Мўзо туғилди,
43Мўзодан Бина туғилди, Бинадан Рафиё туғилди, Рафиёдан Эласах туғилди, Эласахдан Озиёл туғилди.

44Озиёлнинг олтита ўғли бўлиб, уларнинг исмлари Озриком, Бохару, Исмоил, Шариё, Ободиё ва Ханон эди. Озиёлнинг ўғиллари ана шулар эдилар.
Copyright information for UznUzbC