‏ 1 Kings 15

Яҳудо шоҳи Абиё

1Исроил шоҳи Ерибом ҳукмронлик қилаётганига ўн саккиз йил бўлганда, Абиё Яҳудога шоҳ бўлди. 2У Қуддусда уч йил шоҳлик қилди. Онасининг исми Махо бўлиб, у Абсаломнинг
Абсалом — ибронийча матнда бу исмнинг бошқа варианти Абисалом (шу бобнинг 10–оятида ҳам бор). Унинг Абсалом деган шакли 2 Солномалар 11:20 дан олинган.
қизи
Абсаломнинг қизи — Махо Абсаломнинг невараси бўлган. 2 Шоҳлар 14:27 га кўра, Абсаломнинг ёлғиз қизи Тамара эди. 2 Солномалар 13:2 да Махо Уриёлнинг қизи деб берилган.
эди.
3Абиё ҳам отасининг илгари қилган гуноҳларини давом эттирди. Абиё ўзининг Эгаси Худога чин дилдан боғланган бобоси Довуд сингари эмас эди. 4Шунга қарамай, Довуднинг ҳақи–ҳурмати учун Эгаси Худо Абиёдан кейин Абиёнинг ўғлини тахтга ўтқазди. Шундай қилиб, Қуддусни мустаҳкам қилиб, шу шаҳарда Довуд сулоласининг чироғини ўчирмади. 5Зеро, Довуд Эгамиз олдида доим тўғри иш қилди. Хет халқидан бўлган Уриёга
Уриё — Довуднинг сипоҳи эди. Шоҳ Довуд унинг хотини Ботшевага уйланиш ниятида Уриёни ўлдиртирган (2 Шоҳлар 11:1-27 га қаранг).
қилган номуносиб хатти–ҳаракатини ҳисобга олмаганда, Довуд умрининг охиригача Эгамизнинг амридан зинҳор бўйин товламади.
6 7Рахабом билан Ерибом ўртасида бошланган уруш Абиёнинг умри охиригача давом этди. Абиёнинг бошқа ишлари, бутун фаолияти “Яҳудо шоҳлари тарихи” китобида ёзиб қолдирилган. 8Абиё оламдан ўтиб, Довуд қалъасида, ота–боболари ёнига дафн қилинди. Унинг ўрнига ўғли Осо шоҳ бўлди.

Яҳудо шоҳи Осо

9Ерибом Исроилга ҳукмронлик қилаётганига йигирма йил бўлганда, Осо Яҳудо ҳукмдори бўлди. 10У Қуддусда қирқ бир йил шоҳлик қилди. Бувисининг исми Махо бўлиб, у Абсаломнинг қизи эди. 11Осо, бобоси Довуд каби, Эгамиз олдида тўғри ишлар қилди. 12Саждагоҳлардаги фоҳишларни
фоҳишлар — 14:24 изоҳига қаранг.
бу юртдан қувди. Ота–боболари ясаган ҳамма бутларни йўқ қилди.
13Бувиси
Бувиси — ибронийча матнда Онаси, бироқ бу сўз бувисига ёки бошқа узоқ она аждодига ҳам ишора қилиши мумкин. Шу бобнинг 2–оятига кўра, Махо Осонинг бувиси, яъни Осонинг отаси Абиёни туққан онаси эди.
Махо Ашеранинг
Ашера — 14:15 изоҳига қаранг.
макруҳ тасвирини ясаттирган эди, шунинг учун Осо бувисини маликалик мартабасидан
маликалик мартабаси — қадимги Исроилда юксак мартаба ҳисобланган (2:19 га қаранг).
маҳрум қилди. У бувиси ясаттирган бутни қўпориб ташлаб, Қидрон сойлигида
Қидрон сойлиги — Қуддус шаҳридан шарқда жойлашган. Сойлик — икки адир оралиғидаги пастлик. Тўлиқроқ маълумотга эга бўлиш учун луғатдаги СОЙЛИК сўзига қаранг.
ёқиб юборди.
14Осо саждагоҳларни йўқ қила олмаган бўлса–да, умр бўйи Эгамизга содиқ қолди. 15Отаси ва ўзи Худога атаб назр этган олтину кумушларни, идишларни Эгамизнинг уйига олиб келди. 16Осо билан Исроил шоҳи Башо умрларининг охиригача бир–бирлари билан уришиб ўтдилар. 17Исроил шоҳи Башо Яҳудога ҳужум қилди. Одамлар Яҳудо юртига осонликча кириб чиқа олмаслиги учун, Башо Рама шаҳрини
Рама шаҳри — Қуддусдан қарийб 8 километр шимолда, Эфрайим қирларида жойлашган.
мустаҳкамлади.

18Осо эса Эгамиз уйининг хазинасида қолган ҳамма олтин ва кумушни ҳамда шоҳ саройи хазиналарини олди. Хазиналарни аъёнлари орқали Орам шоҳи Банҳадад ҳузурига жўнатди. Хезиённинг набираси Банҳадад Тавриммўннинг ўғли эди. Осо Дамашқда ўтирган Банҳададга шу гапларни етказишни буюрди: 19“Сенинг отанг билан менинг отам ўртасида иттифоқ бўлгани каби, сен билан менинг ўртамда ҳам иттифоқ бўлсин. Сенга ҳадя қилиб кумуш ва олтин бериб юборяпман. Исроил шоҳи Башо билан иттифоқ тузган эдинг, энди ўшани бекор қил, токи у юртимдан жўнаб қолсин.”

20Банҳадад шоҳ Осонинг таклифини қабул қилди, лашкарбошиларига: “Исроил шаҳарларига ҳужум қилинглар”, деб уларни ўша ёққа юборди. Улар Ийхон, Дан, Овил–Байт–Махо шаҳарларини, бутун Нафтали ерлари билан бирга Жалила кўли
Жалила кўли — ибронийча матнда Кенерет, ўша вақтда Жалила кўли ва унинг атрофидаги ерлар шу ном билан ҳам аталарди.
атрофларини босиб олдилар.
21Башо бу воқеани эшитгач, Рамани мустаҳкамлаш фикридан воз кечиб, Тирзага қайтиб келди. 22Шоҳ Осо Яҳудо халқининг биттасини ҳам қолдирмай чақирди. Уларга Рама шаҳрини мустаҳкамлашда Башо ишлатган тош ва ёғочларни ташиттирди. Осо ўша тош ва ёғочлар билан Бенямин ерларидаги Гебо ҳамда Миспах шаҳарларини мустаҳкамлади.

23Осонинг бошқа ишлари, қаҳрамонликлари, бутун фаолияти, мустаҳкам қилган шаҳарлари ҳақида “Яҳудо шоҳлари тарихи” китобида ёзиб қолдирилган. У ҳам кексайиб, оёқлари оғрийдиган бўлиб қолди. 24Ниҳоят, Осо оламдан ўтиб, бобоси Довуднинг қалъасида, ота–боболари ёнига дафн қилинди. Унинг ўрнига ўғли Ёҳушафат шоҳ бўлди.

Исроил шоҳи Надов

25Осо Яҳудода шоҳлик қилаётганига икки йил бўлганда, Надов Исроил шоҳи бўлди ва икки йил ҳукмронлик қилди. Надов Ерибомнинг ўғли эди. 26У ҳам Эгамиз олдида қабиҳликлар қилди. Исроилни гуноҳга ботирган отасидан намуна олди.

27Иссахор хонадонидан Охиё ўғли Башо Надовга қарши суиқасд уюштириб, Филистларнинг Гибитон шаҳрида уни ўлдирди. Ўшанда Надов ва бутун Исроил лашкари Гибитон шаҳрини қамал қилиб турган эди. 28Осо Яҳудода учинчи йили шоҳлик қилаётганда, Башо Надовни ўлдирди. Башо Надовнинг ўрнига шоҳ бўлди. 29У шоҳ бўлгандан кейин Ерибомнинг бутун оиласини битта қўймай қириб ташлади. Шундай қилиб, Эгамизнинг Ўз қули, Шилўлик Охиё
Охиё — у шу бобнинг 27–оятидаги Охиёдан бошқа одам.
орқали айтган сўзлари
…Эгамизнинг Ўз қули, Шилўлик Охиё орқали айтган сўзлари… — 14:7-11 га қаранг.
бажо бўлди.
30Ерибомнинг ўзи ҳам гуноҳ қилиб, Исроил халқини ҳам гуноҳга ботириб, Исроил халқининг Худоси — Эгамизни ғазаблантиргани учун шу воқеалар юз берганди.

31Надовнинг бошқа ишлари, бутун фаолияти “Исроил шоҳлари тарихи” китобида ёзиб қолдирилган. 32Осо билан Исроил шоҳи Башо умрларининг охиригача бир–бири билан уришиб ўтдилар.

Исроил шоҳи Башо

33Яҳудо шоҳи Осо ҳукмронлик қилаётганига уч йил бўлганда, Башо Тирзада бутун Исроил халқи устидан ҳукмдор бўлди ва йигирма тўрт йил шоҳлик қилди. 34У ҳам Ерибомнинг йўлидан кетиб, Эгамиз олдида қабиҳликлар қилиб, Исроилни гуноҳга ботирди.
Copyright information for UznUzbC