1 Kings 10
Шава маликасининг ташрифи
1Шава ▼▼ Шава — бу юрт Арабистон ярим оролининг жануби–ғарб томонида бўлгани эҳтимолдан ҳоли эмас.
маликаси Сулаймоннинг донғини, Эгамизга атаб қилган ишларини эшитгач, Сулаймоннинг ҳузурига келди. У Сулаймонга топишмоқлар айтиб синаб кўрмоқчи эди. 2Малика Қуддусга жуда кўп миқдорда олтин ва қимматбаҳо тошлар, хушбўй зираворлар юкланган катта карвонни бошлаб келди. Малика Сулаймоннинг ҳузурига киргач, кўнглида нима бўлса, ҳаммасини унга айтди. 3Сулаймон маликанинг ҳамма саволларига жавоб берди, маликанинг биронта саволига жавоб беришда қийналмади. 4Шава маликаси Сулаймоннинг донолигини, у қурган саройни, 5дастурхонидаги ноз–неъматларни, хизматкорларининг яшаш шароитларини, шоҳ соқийларию ▼▼ соқий — шоҳга ўз қўли билан шароб қуядиган, саройда юқори мартабага эга бўлган, ишончга лойиқ аъён. Шунингдек, у шоҳ учун шароб танлаши ва уни татиб кўриб, заҳарли эмаслигига ишонч ҳосил қилиши керак эди.
баковулларини ▼▼ баковул — саройда шоҳ учун тайёрланадиган махсус таомни татиб кўрувчи ва овқат тайёрлаш ишларини назорат қилувчи мансабдор шахс.
ҳамда уларнинг хизмат либосларини, Эгамизнинг уйида шоҳ Сулаймон куйдириб, назр қилган қурбонликларни кўрди. Малика ғоят ҳайратланиб, 6шоҳга деди: — Сизнинг ишларингиз, донолигингиз ҳақида юртимда эшитганларим тўғри экан. 7Келиб ўз кўзларим билан кўрмагунимча, гап–сўзларга ишонмаган эдим. Менга ҳатто ярмини ҳам айтишмаган экан. Мен эшитгандан ҳам кўра, донороқ экансиз, бойлигингиз ҳам жуда кўп экан. 8Нақадар бахтиёрдир одамларингиз! Омадлидир хизматкорларингиз! Улар доимо ҳузурингизда бўлиб, донолигингиздан баҳра олишар. 9Сиздан мамнун бўлиб, Исроил тахти узра ўтқазган Эгангиз Худога ҳамду санолар бўлсин. У Исроилни то абад севгани учун адолат ва тўғрилик билан ҳукм этсин деб, сизни шоҳ қилган экан. 10Малика Сулаймонга 250 пуд ▼▼ 250 пуд — ибронийча матнда 120 талант, тахминан 4 тоннага тўғри келади.
олтин, беҳисоб хушбўй зираворлар, қимматбаҳо тошлар ҳадя қилди. Ҳеч ким шоҳ Сулаймонга олдин ҳам, кейин ҳам Шава маликаси берганчалик хушбўй зираворлар ҳадя қилмаган эди. 11Хирамнинг Офирдан олтин олиб келган кемалари жуда кўп сандал дарахти ёғочлари ва қимматбаҳо тошлар ҳам келтирганди. 12Шоҳ ўша ёғочлардан Эгамизнинг уйи учун ҳам, шоҳ саройи учун ҳам жиҳозлар, мусиқачилар учун лира ва арфалар ясаттирганди. Бугунгача бунақа сандал дарахти ёғочлари келтирилмаган ва ҳеч ким кўрмаган эди. 13Шоҳ Сулаймон Шава маликасига истаганини ва сўраганининг ҳаммасини муҳайё қилди. Бундан ташқари, маликага кўнгилдан чиқариб ҳадялар инъом этди. Шундан кейин малика ҳамма одамларини эргаштириб, ўз юртига жўнаб кетди. Шоҳ Сулаймоннинг бойлиги
14Ҳар йили Сулаймонга келиб турадиган олтиннинг оғирлиги 1425 пуд ▼▼ 1425 пуд — ибронийча матнда 666 талант, тахминан 23 тоннага тўғри келади.
эди. 15Одамларнинг олди–сотдисидан, савдогарлар тижоратидан олинадиган солиқ ва бутун Араб шоҳларидан, Исроилдаги вилоят ҳокимларидан олинадиган ўлпон бунга кирмасди. 16Шоҳ Сулаймон олтиндан икки юзта катта қалқон ясаттирди. Ҳар бир қалқонни ясашга ярим пуд ▼▼ ярим пуд — ибронийча матнда олти юз шақал, тахминан 8,5 килога тўғри келади.
олтин сарф бўлди. 17Яна олтиндан уч юзта кичик қалқон ҳам ясаттирди. Ҳар бир қалқон учун 400 мисқол ▼▼ 400 мисқол — ибронийча матнда 3 мина, тахминан 1,7 килога тўғри келади.
олтин сарф бўлди. Шоҳ бу қалқонларни “Лубнон ўрмони” деган уйига ▼▼ “Лубнон ўрмони” деган уйи — 7:2 нинг биринчи изоҳига қаранг.
қўйди. 18У яна фил суягидан катта тахт ясатиб, уни тоза олтин билан қоплатди. 19Тахтнинг олтита поғонаси бўлиб, суянчиғининг юқориси орқага қайрилган, ўриндиғининг икки томонида тирсаги бор эди. Тирсакларнинг ёнида иккита шер тасвири турарди. 20Ҳар бир поғонанинг икки чеккасида ҳам биттадан шер тасвири бўлиб, тахтнинг олти поғонасида жами ўн иккита шер тасвири бор эди. Бундай тахт бошқа бирорта шоҳликда бўлмаган эди. 21Шоҳ Сулаймоннинг ичимлик ичадиган ҳамма идишлари олтиндан, “Лубнон ўрмони” деган уйидаги ҳамма идишлар ҳам тоза олтиндан бўлиб, бирорта ҳам буюм кумушдан ясалмаган эди. Сулаймон даврида кумуш арзимас нарса бўлиб қолганди. 22Денгизда, Хирамнинг кемалари қаторида, Сулаймоннинг ҳам савдо кемалари бўлиб, бу кемалар ҳар уч йилда олтин, кумуш, фил суяги, турли–туман маймунлар ▼▼ турли–туман маймунлар — ёки маймунлар ва товуслар.
олиб қайтарди. 23Шундай қилиб, Сулаймон бойликда ҳам, доноликда ҳам ер юзидаги ҳамма шоҳлардан ўтиб кетди. 24Сулаймонга Худо берган доноликни эшитмоқ учун бутун дунё унинг олдига келгани ошиқарди. 25Келганларнинг ҳар бири кумуш ва олтин идишлар, кийим, қурол–аслаҳа, хушбўй зираворлар, от ва хачирлар ҳадя қилиб олиб келар эди. Бундай ҳол йиллаб давом этарди. 26Сулаймон жанг аравалари ва отларни тўплади. Унинг 1400 та жанг араваси ва 12.000 та оти бор эди. Сулаймон буларнинг бир қисмини жанг аравалари сақланадиган шаҳарларга ва бир қисмини Қуддусга — ўзининг ёнига жойлаштирди. 27Унинг ҳукмронлиги даврида Қуддусда кумуш кўчадаги тошдай кўп эди. Садр ёғочлари ҳам худди Яҳудо қир этакларида ўсадиган оддий шикамора–анжир дарахтидай ▼▼ шикамора–анжир дарахти — анжирнинг қадимги Яқин Шарқда кенг тарқалган бир тури. Катталиги ёнғоқ дарахтидай, барглари эса тут баргларига ўхшаш бўлиб, йил давомида бир неча бор ҳосил берадиган серсоя дарахт.
сероб эди. 28Шоҳнинг савдогарлари Мисрдан ▼▼ Миср — ёки Музур, Қувега ёндош бўлган ҳудуд (шу бобнинг 29–оятида ҳам бор). Бу иккала ҳудуд ҳозирги Туркиянинг жануби–ғарбида жойлашган бўлиб, шоҳ Сулаймон даврида йилқичиликнинг маркази эди.
ва Қуведан Сулаймон учун отлар олиб келишарди. Улар отларни Қуведан сотиб олишарди. 29Мисрдан келтирилган ҳар бир жанг араваси учун 600 кумуш танга ▼▼ 600 кумуш танга — ибронийча матнда 600 шақал кумуш, тахминан 7 килога тўғри келади.
, ҳар бир от учун 150 кумуш танга ▼▼ 150 кумуш танга — ибронийча матнда 150 шақал кумуш, тахминан 1,7 килога тўғри келади.
тўлашарди. Сўнг буларни барча Хет шоҳларига ва Орам шоҳларига сотишарди.
Copyright information for
UznUzbC