‏ 1 Kings 12

Шимолдаги қабилалар исён кўтаришади

1Рахабом Шакам шаҳрига
Шакам шаҳри — шимолдаги қабилаларга қарашли асосий шаҳар (Ёшуа 24:1 га қаранг). Бу шаҳар Қуддусдан қарийб 50 километр шимолда, Исроил тепаликларида жойлашган.
кетди. Жамики Исроил
Исроил — 11:37 изоҳига қаранг.
халқи ҳам, Рахабомни шоҳ қилиб кўтарамиз деб, Шакамга келишди.
2Набат ўғли Ерибом бу ҳақда эшитиб, Мисрдан қайтди
…Мисрдан қайтди — қадимий юнонча ва лотинча таржималардан (яна 2 Солномалар 10:2 га қаранг). Ибронийча матнда …Мисрда яшади.
. У Сулаймоннинг дастидан Мисрга қочиб кетганича, ҳануз ўша ерда эди.
3Исроил халқи одам юбориб, уни чақиртириб келди. Сўнг Ерибом билан барча Исроил жамоаси Рахабом ҳузурига келиб, унга шу гапни айтишди:

4— Отангиз бизга оғир бўйинтуруқ солиб, оғир меҳнат қилишга бизни мажбурлаган эди. Энди сиз меҳнатимизни енгиллатиб, бизни бўйинтуруқдан халос қилинг. Ўшанда биз сизга итоат этамиз.

5— Ҳозир қайтиб кетаверинглар, — деди Рахабом келганларга. — Уч кундан кейин яна ҳузуримга келинглар.

Шундай қилиб, халқ қайтиб кетди.

6Шоҳ Рахабомнинг отаси Сулаймон ҳаётлиги даврида оқсоқоллар ҳар доим унинг олдида ҳозиру нозир эдилар. Шоҳ ўша оқсоқолларга маслаҳат солди.

— Сизлар нима дейсизлар, бу халққа нима деб жавоб берсам бўлади?

7Оқсоқоллар шоҳга шундай деб маслаҳат беришди:

— Агар сиз бу халққа бугун қул бўлиб хизмат қилсангиз, уларга жавоб берганингизда, яхши сўзингизни аямасангиз, улар сизга бир умр хизмат қиладилар.

8Лекин шоҳ оқсоқолларнинг маслаҳатларини рад қилди. Бирга ўсган ва ўзига хизмат қилаётган ёш йигитлар билан маслаҳатлашди. 9Шоҳ ўша йигитларга деди:

— Бу халқ менга: “Отангиз бизга солган оғир бўйинтуруқдан энди бизни сиз халос қилинг”, деяпти. Уларга нима деб жавоб берайин? Сизлар қандай маслаҳат берасизлар?

10Рахабом билан бирга ўсиб–улғайган ёш йигитлар унга шундай маслаҳат беришди:

— Арз қилган ўша халққа шундай деб айт: “Менинг жимжилоғим отамнинг белидан ҳам йўғон.
11Отам сизларга оғир бўйинтуруқ солган эди, энди мен ундан ҳам баттарроғини қиламан. Отам сизларни қамчи билан жазолаган экан, мен эса чаёнларга чақтириб, жазолайман.”

12Рахабом Ерибомга ва халққа: “Учинчи куни ҳузуримга келинглар”, деб айтгани учун, халқ айтилган пайтда шоҳ Рахабомнинг ҳузурига келди. 13 14Шоҳ оқсоқолларнинг берган маслаҳатларини писанд қилмай, ёш йигитларнинг гапига кириб, халққа кескин жавоб берди:

— Отам сизларга оғир бўйинтуруқ солган эди, энди мен ундан ҳам баттарроғини қиламан. Отам сизларни қамчи билан уриб жазолаган экан, мен эса чаёнларга чақтириб жазолайман.

15Шундай қилиб, шоҳ халққа қулоқ солмади. Эгамизнинг Шилўлик Охиё орқали Набат ўғли Ерибомга берган сўзи
…Шилўлик Охиё орқали…Ерибомга берган сўзи… — 11:29-39 га қаранг.
бажо бўлиши учун Худо бу воқеани шундай режалаштирган эди.
16Исроил халқи қарасаки, шоҳ гапга қулоқ солмаяпти. Шундан кейин халқ унга шундай хитоб қилди:

“Эссай ўғли Довуднинг бизга ўтказиб қўйган жойи йўқ,
Бизнинг ҳам ундан қарзимиз йўқ!
Эй Исроил халқи, ҳамма ўз уйига қайтсин!
Эй Довуд, энди ўз кўмачингга ўзинг кул тортавер!”

Шундай қилиб, Исроил халқи уйларига тарқалиб кетди.
17Рахабом фақат Яҳудо шаҳарларида яшайдиган Исроил халқи устидангина ҳукмронлик қиладиган бўлиб қолди. 18Шоҳ Рахабом қароллар бошлиғи Одонирамни
Одонирам — ибронийча матнда бу исмнинг бошқа варианти Одорам. Унинг Одонирам деган шакли 4:6, 5:14 дан олинган.
Исроил халқи олдига юборган эди, Исроил халқи уни тошбўрон қилиб ўлдирди. Бу хабарни шоҳ Рахабом эшитди–ю, шоша–пиша жанг аравасига миниб Қуддусга қочди.
19Исроил халқи ўша кундан бошлаб Довуд хонадонидан юз ўгирди.

20Исроил
Исроил — шу китобнинг давомида шимолий шоҳлик Исроил деган ном билан, жанубий шоҳлик эса Яҳудо деган ном билан юритилган. Тўлиқроқ маълумотга эга бўлиш учун луғатдаги ИСРОИЛ ва ЯҲУДО сўзларига қаранг.
халқи: “Ерибом қайтиб келибди” деган хабарни эшитишди–ю, одам юбориб, уни ўзларининг ҳузурига чақиртириб келишди. Исроил халқи Ерибомни бутун Исроилга шоҳ қилди. Довуд хонадонига содиқ бўлган фақат Яҳудо қабиласи қолди, бошқа ҳеч ким бу хонадонга эргашмади.

Шамаёнинг башорати

21Сулаймон ўғли Рахабом Қуддусга келиб, Яҳудо ва Бенямин қабилаларидан 180.000 одамни сипоҳликка танлаб олди. “Шоҳликни қайтариб оламан” деган мақсадда уларни Исроил халқига қарши жанг қилиш учун тайёрлади. 22Лекин ўшанда Шамаё пайғамбарга Худонинг қуйидаги сўзлари аён бўлди: 23“Яҳудо шоҳи Сулаймон ўғли Рахабомга ҳамда бутун Яҳудо ва Бенямин қабиласига, бу ердаги бошқа халқларга шу гапларни етказ: 24«Эгамиз шундай айтмоқда: қариндошларингиз Исроил халқига қарши уруш бошламанглар! Ҳар ким ўз уйига қайтсин! Чунки бу ишлар ҳаммаси Мендан бўлди.»”

Улар Эгамизнинг амрига итоат этиб, уйларига қайтиб кетдилар.

Ерибом Худодан юз ўгиради

25Ерибом Эфрайим қирларидаги Шакам шаҳрини мустаҳкам қилиб, ўша ерда ўрнашди. У ердан Паниёлга
Паниёл — ибронийча матнда бу номнинг бошқа варианти Панувал бўлиб, Гиладда, Иордан дарёсининг шарқ томонида жойлашган.
кетиб, у шаҳарни ҳам мустаҳкам қилди.
26Кейин Ерибом ўзига ўзи айтди: “Шоҳлик яна Довуд хонадонига қайтиб қолиши мумкин. 27Агар бу халқ Эгамизнинг уйига қурбонлик қилиш учун Қуддусга бораверса, у пайтда халқнинг кўнгли яна ўзларининг ҳукмдори Яҳудо шоҳи Рахабомга чопади, мени эса ўлдирадилар.”

28Шундан сўнг шоҳ Ерибом маслаҳатчилари билан кенгашиб, икки олтин бузоқ ясади ва халққа деди:

— Эй Исроил, Қуддусга бориб юришингизга ҳожат йўқ! Мана, сизларни Мисрдан олиб чиққан худоларингиз!
худоларингиз — ёки худойингиз. Чиқиш 32:2-4 га қаранг.

29Ерибом олтин бузоқларнинг бирини Байтил шаҳрига, иккинчисини Дан шаҳрига
Байтил шаҳри…Дан шаҳри — Исроилнинг, яъни шимолий шоҳликнинг жанубий ва шимолий чегарасидаги шаҳарлар.
ўрнаштирди.
30Халқ олтин бузоқларга топинмоқ учун Байтилга ва Данга борарди
…Байтилга ва Данга борарди — қадимий юнонча таржимадан. Ибронийча матнда …Данга борарди.
. Бу нарсалар эса ҳаммани гуноҳга ботирди.

31Ерибом, бундан ташқари, бегона худоларга атаб саждагоҳлар
саждагоҳлар — 3:2 изоҳига қаранг.
қурдирди. Леви қабиласидан бўлмаган халқдан руҳонийлар тайинлади.

Байтилдаги қурбонгоҳ

32 33Ерибом Исроил халқи учун Байтилда нишонланадиган бир байрам тайин қилди, бу байрам Яҳудода нишонланадиган байрамга
Яҳудода нишонланадиган байрам — еттинчи ойнинг ўн бешинчи куни Яҳудода бўладиган машҳур Чайла байрами (8:2 нинг иккинчи изоҳига қаранг).
ўхшаш эди. Бу байрамнинг санасини Ерибом ўзича саккизинчи ойнинг
саккизинчи ой — иброний календарининг Бул ойи назарда тутилган. Ҳозирги календарга кўра, бу ой тахминан октябрнинг ўртасидан бошланади.
ўн бешинчи кунига белгилади. Ўзи барпо қилган саждагоҳларда хизмат қиладиган руҳонийларни тайинлади. Ўзи ясаган қурбонгоҳда ўша байрам куни олтин бузоқларига атаб қурбонликлар келтирди.
Copyright information for UznUzbC