‏ 1 Kings 14

Ерибомнинг ўғли вафот этади

1Ўша пайтда шоҳ Ерибомнинг ўғли Абиё касал бўлиб қолди. 2Ерибом хотинига:

— Қани, тур, кийимларингни ўзгартир, токи менинг хотиним эканлигингни ҳеч ким билиб қолмасин, — деди. — Шилўга жўна. Охиё пайғамбар ўша ерда. Исроил халқининг шоҳи бўлишим ҳақида у башорат қилган эди
…Исроил халқининг шоҳи бўлишим ҳақида у башорат қилган эди — 11:29-39 га қаранг.
.
3Ўнта нон, бир нечта кулча, бир хумча асал олиб, Охиё пайғамбарнинг ҳузурига бор. Ўғлимизга нима бўлишини у сенга айтади.

4Хотини Ерибом айтганидай қилди, ўрнидан туриб, Шилўга йўл олди. Охиёнинг уйига етиб ҳам келди. Охиё қартайганидан кўзлари кўрмайдиган бўлиб қолган эди. 5Эгамиз Охиёга деди:

— Ана, Ерибомнинг хотини келяпти, қара, қиёфасини ўзгартириб олган, ўғли касал, унга нима бўлади — шуни сендан сўрамоқчи. Унга шундай–шундай деб айт.

6Ерибомнинг хотини эшикни очиб, остона ҳатлаши биланоқ, Охиё унинг қадам товушларини эшитди. Шу заҳоти Охиё аёлга деди:

— Кел, Ерибомнинг хотини, ичкарига кир. Мени биров таниб қолмасин, деб бошқача кийиниб олибсанми?! Аммо сенга совуқ хабарларим бор.
7Изингга қайтиб бор, Ерибомга шу гапларни етказ: “Исроил халқининг Худоси — Эгамиз шундай айтмоқда: сени халқинг орасидан юксалтириб, халқим Исроил устидан ҳукмдор қилдим. 8Шоҳликни Довуд хонадонидан тортиб олиб, сенга бердим. Бироқ сен қулим Довудга ўхшаган бўлмадинг. У менинг амрларимга риоя қилиб, бутун қалби билан Менга эргашар, олдимда тўғри ишларнигина қиларди. 9Сен ўзингдан олдин ўтганларнинг ҳаммасидан ҳам кўп ёмон ишлар қилдинг. Ўзинг учун бошқа худоларнинг тасвирларини ясаб, Мени ғазаблантирдинг. Мендан юз ўгирдинг. 10Ана шу қилмишларинг эвазига хонадонингга балою офат келтираман. Хоҳ қул бўлсин, хоҳ озод бўлсин, Исроилдаги ҳар бир эркак уруғингни қириб юбораман. Хонадонингни, худди супуриндини битта қолдирмай улоқтиргандай, илдизидан қуритиб ташлайман. 11Шаҳарда ўлган оиланг аъзоси кўппакларга ем бўлар, қирда ўлгани кўкдаги қушларга ем бўлар. Зотан, бу сўзларни Эгамиз айтган.” 12Энди ўрнингдан тур, уйингга жўна. Шаҳарга қадам қўйишинг биланоқ, боланг нобуд бўлади. 13Бутун Исроил халқи болангни дафн қилади, унга аза тутади. Исроил халқининг Худоси — Эгамиз Ерибом хонадонидан фақат шу боланигина хуш кўрди. Ерибом хонадонидан қабрга кўмиладиган фақат шу боладир. 14Шундан кейин Эгамиз Ўзи учун Исроил устига бир шоҳ қўяди. У шоҳ Ерибом хонадонини ўша куни — ўша заҳотиёқ қириб битиради. 15Эгамиз Исроил халқини шундай урадики, Исроил сув ичида ўсган қамишга ўхшаб титрайди. Эгамиз Исроил халқини ота–бобосига берган бу ҳосилдор юртдан юлиб олиб, Фурот дарёсининг нариги томонига сочиб юборади. Чунки бу халқ Ашерага
Ашера — Канъондаги халқлар сажда қилган ҳосилдорлик худоси бўлиб, аёл қиёфасида тасаввур қилинган. Унинг эркак жуфти Баал эди. Ашеранинг тасвирлари баланд устун шаклида бўлиб, ёғочдан ясалган эди.
атаб устунлар ясаб, Эгамизни ғазаблантирди.
16Ерибом гуноҳ қилди, Исроил халқини ҳам гуноҳга ботирди, шунинг учун Эгамиз Исроилни тарк этади.

17Ерибомнинг хотини ўрнидан туриб, уйига жўнади. У Тирзага
Тирза — Шакамдан қарийб 10 километр шимоли–шарқда жойлашган (12:1 нинг биринчи изоҳига қаранг). Самария қурилгунга қадар бу шаҳар Исроилнинг, яъни шимолий шоҳликнинг пойтахти эди (16:24 га қаранг).
етиб келиб, уйининг остонасидан ҳатлаши биланоқ, боласи жон берди.
18Эгамизнинг Ўз қули Охиё пайғамбар орқали айтган сўзлари бажо бўлди, бутун Исроил халқи болани дафн қилиб, унга аза тутди.

Ерибомнинг ўлими

19Ерибомнинг бошқа ишлари — қандай жанг қилгани, қай тарзда ҳукмронлик қилгани — ҳаммаси “Исроил шоҳлари тарихи” китобида ёзилган. 20Ерибом йигирма икки йил шоҳ бўлди. У ҳам оламдан ўтди. Ўрнига ўғли Надов шоҳ бўлди.

Яҳудо шоҳи Рахабом

21Сулаймоннинг ўғли Рахабом эса Яҳудода ҳукмронлик қилди. У тахтга ўтирган пайтда қирқ бир ёшда эди. Онаси Оммонлик бўлиб, исми Намах эди. Рахабом Қуддусда ўн етти йил шоҳлик қилди. Эгамиз ҳамма Исроил қабилаларининг шаҳарлари орасидан Қуддус шаҳрини Ўзи улуғланиши учун танлаб олган эди.

22Яҳудо халқи ҳам Эгамиз олдида қабиҳликлар қилди. Гуноҳ ишлари билан Худонинг рашкини қўзғатиб, Уни ота–боболаридан ҳам қаттиқроқ ғазаблантирди. 23Ҳар бир тепалик жойда, ҳар бир яшил дарахт остида ўзларига саждагоҳлар
саждагоҳлар — 3:2 изоҳига қаранг.
, бутсимон тошлар, Ашеранинг устунларини ясадилар.
24Бу юртдаги саждагоҳларда фоҳишлар
фоҳишлар — ўша пайтларда Канъондаги бутпараст халқлар ўз саждагоҳларида диний вазифалардан бирини фаҳш орқали бажарардилар. Бутпараст халқларнинг удумларига кўра, одамлар фоҳишалар ва фоҳишлар билан жинсий алоқа қилиш орқали ўз худоларига топинардилар, худоларидан фаровонлик ато қилишни сўрардилар. Лекин Эгамиз Исроил халқига бу йўл билан сажда қилишни қатъиян ман этган (Қонунлар 23:17-18 га қаранг).
ҳам бор эди. Яҳудо халқи шунчалик кўп қабиҳ ишлар қилдики, уларнинг қилмишлари Канъон юртидан Эгамиз қувиб юборган ҳамма халқларнинг жирканч ишларига баробар эди.

25Рахабом ҳукмронлигининг бешинчи йилида
Рахабом ҳукмронлигининг бешинчи йили — тахминан милоддан олдинги 926 йил.
Миср шоҳи Шишах Қуддусга бостириб келди.
26У Эгамизнинг уйидаги ва саройдаги хазиналарни тортиб олди, қўлига нима илинса, ҳаммасини олди. Сулаймон ясаттирган ҳамма олтин қалқонларни ҳам олди. 27Шоҳ Рахабом олтин қалқонлар ўрнига бронза қалқонлар ясаттирди ва уларни шоҳ саройи дарвозасини қўриқлайдиган соқчилар бошлиқлари қўлига берди. 28Шоҳ Эгамизнинг уйига кирганда, соқчилар қалқонларни кўтариб боришар, кейин эса қалқонларни жойига элтиб қўйишарди.

29 30Рахабом билан Ерибом бутун умри давомида уришиб келдилар. Рахабомнинг бошқа ишлари, бутун фаолияти “Яҳудо шоҳлари тарихи” китобида ёзилган. 31Ниҳоят, Рахабом оламдан ўтиб, Довуд қалъасида, ота–боболари ёнига дафн қилинди. Онаси Оммонлик бўлиб, исми Намах эди. Рахабомнинг ўрнига ўғли Абиё
Абиё — ибронийча матнда бу исмнинг бошқа варианти Абуём (15:1, 7, 8 да ҳам бор).
шоҳ бўлди.
Copyright information for UznUzbC