‏ 1 Kings 17

Илёс ва қурғоқчилик

1Гиладнинг
Гилад — Иордан дарёсининг шарқ томонидаги ўлка.
Тишба шаҳридан бўлган Илёс Ахабга деди:

— Мен хизмат қилаётган Исроил халқининг Худоси — Эгамиз шоҳид! Мен айтмагунимча, шу йилларда на шудринг тушади, на ёмғир ёғади
…на шудринг тушади, на ёмғир ёғади — об–ҳавони назорат қилувчи Баал эмас (16:31-32 га қаранг), балки Исроил халқининг Худоси — Эгамиз эканлигини исботлаш учун айтилган.
.

2Илёсга Эгамиз шу сўзларни аён қилди:

3— Бу ердан кет, шарқ томонга бор. Иордан дарёси шарқидаги Харит жилғаси ёнида беркиниб ол. 4Сен ўша жилғанинг сувидан ичасан, қарғаларга амр бердим: улар сени боқишади.

5Илёс Эгамизнинг амрига биноан, бу ердан кетди. Иордан дарёсининг шарқидаги Харит жилғасига бориб, ўша ерда қолди. 6Қарғалар унга эрталаб ҳам, кечқурун ҳам нон ва гўшт олиб келишар, ўзи эса жилғанинг сувидан ичарди. 7Бутун юрт бўйлаб ёмғир ёғмади, орадан бир неча кун ўтгач, жилға ҳам қуриб қолди.

Илёс ва Зорафатлик бева аёл

8Кейин Илёсга Эгамиз шу сўзларни аён қилди:

9— Тур ўрнингдан! Сидондаги Зорафат шаҳрига
Зорафат шаҳри — Сидондан (16:31 изоҳига қаранг) қарийб 15 километр жанубда жойлашган.
бориб, ўша ерда яша. Шу шаҳарда яшайдиган бир бева аёлга амр этдим, у сени боқади.

10Илёс Зорафатга жўнади. Шаҳар дарвозаси олдига етиб боргач, қараса, бир аёл ўтин териб юрибди. Илёс аёлни чақириб, унга деди:

— Илтимос, менга ичгани идишда озгина сув берсангиз.

11Аёл сувга кетаётган эди, уни яна чақириб айтди:

— Илтимос, менга бир бурда нон ҳам ола келинг.

12Аёл деди:

— Эгангиз Худо шоҳид! Уйимда нон увоғи ҳам йўқ, фақат хумда бир ҳовуч ун ва хурмачада озгина зайтун мойи бор, холос. Икки–учта тараша ўтин териб олсам, бориб, ўзим ва ўғлим учун нимадир тайёрлаган бўлардим. Бу охирги егулигимиз бўлади. Балки кейин ўлиб кетармиз.

13Илёс аёлга деди:

— Қўрқманг, бораверинг, егуликни тайёрлайверинг. Фақат олдин ўша ун ва мойдан кулча қилиб, менга олиб келиб беринг. Ўзингизга ва ўғлингизга эса кейин қиларсиз.
14Бинобарин, Исроил халқининг Худоси — Эгамиз шундай айтмоқда: “Мен ер узра ёмғир ёғдирмагунга қадар, хумдаги ун тамом бўлмас, хурмачадаги мой ҳам тугамас.”

15Аёл бориб, Илёснинг айтганларини қилди. Шундан кейин Илёс билан аёлнинг оиласи учун егулик кўп кунларга етадиган бўлди. 16Эгамизнинг Илёс орқали айтганларига биноан, хумдаги ун ҳам тамом бўлмади, хурмачадаги мой ҳам тугамади.

17Орадан бир қанча вақт ўтгач, хонадон соҳибаси — аёлнинг ўғли касал бўлиб қолди. У шунчалик оғир дардга йўлиқдики, охири жон берди. 18Аёл Илёсга деди:

— Мендан нима истайсиз, эй Худонинг одами?
Худонинг одами — Эгамиз пайғамбарининг яна бир номи.
Сиз гуноҳларимни Худога эслатгани ва ўғлимнинг ўлимига сабабчи бўлгани келибсиз–да?!
Сиз гуноҳларимни Худога эслатгани…келибсиз–да?! — қадимда одамлар, агар гуноҳ қилсак, бошимизга кулфат келади, деб ишонишган.

19Илёс аёлга: “Менга беринг ўғлингизни!” — деб болани аёлнинг қучоғидан олди, уни ўзи истиқомат қиладиган болохонага олиб чиқиб, тўшакка ётқизди. 20Сўнгра Эгамизга хитоб қилди:

— Эй Эгам Худо! Мен шу бева аёлнинг меҳмониман. Наҳот, унинг ўғлини нобуд қилиб, бошига кулфат ёғдирсанг?!

21Илёс боланинг устига уч марта чўзилиб, кейин Эгамизга яна хитоб қилди:

— Эй Эгам Худо! Илтижо қиламан, бу болага қайтадан жон ато эт!

22Эгамиз Илёснинг илтижосини эшитди. У болага қайтадан жон ато этиб, тирилтирди. 23Илёс болани болохонадан уйга олиб тушди, уни онасига бериб: “Қаранг, ўғлингиз тирик!” — деди. 24Аёл эса Илёсга:

— Энди билдим, сиз Худонинг одами экансиз, — деди. — Эгамиз чиндан ҳам сиз орқали гапирар экан.
Copyright information for UznUzbC