1 Kings 4
Сулаймоннинг аъёнлари
1Сулаймон бутун Исроилнинг шоҳи эди. 2Унинг қўли остидаги аъёнлар қуйидагилар эди:Зодўх ўғли Озариё — руҳоний,3Шишонинг ўғиллари Элихорут ва Охиё — котиб,
Охилуд ўғли Ёҳушафат — тарихнавис,
4Ёҳайидо ўғли Бинаё — лашкарбоши,
Зодўх билан Абуатар — руҳоний,
5Натан ўғли Озариё — ҳокимларнинг назоратчиси,
Натан ўғли Забуд — руҳоний ва шоҳнинг маслаҳатчиси,
6Охисар — сарой бошқарувчиси,
Абдах ўғли Одонирам — қаролларнинг бошлиғи эди.
7Сулаймоннинг ўн иккита ҳокими бўлиб, улар Исроил ҳудудларини бошқарар, шоҳни ва шоҳ хонадонини озиқ–овқат билан таъминлардилар. Ҳар биттаси йилига бир ой давомида шоҳ хонадонига озиқ–овқат етказиб бериши шарт эди. 8Уларнинг исмлари қуйидагича эди:Эфрайим қирларида — Банхур,
9Мохаз, Шалбим, Байт–Шамаш, Элўн–Байт–Ханон деган шаҳарларда — Бандахор,
10Арбўт ва Сўху шаҳарларида, бутун Хафер ўлкасида — Банхесед,
11Бутун Нафўт–Дўр ▼
▼ Нафўт–Дўр — ибронийча матнда бу номнинг бошқа варианти Нафат–Дўр.
деган жойда — Банабунадав (Сулаймоннинг қизи Тўфат Банабунадавнинг хотини эди),12Танах ва Магидў шаҳарларида, бутун Байт–Шан ҳудудида — Охилуд ўғли Бано (бу жой Йизрил этагидаги Зоратон шаҳридан Овил–Махла шаҳригача ва Ёхмаём шаҳрининг нариги томонига қадар бўлган ерлардир),
13Гиладдаги Рамўт шаҳрида — Бангебер, шунингдек, Манаше ўғли Ёвир уруғига қарашли Гилад ўлкасидаги қишлоқлар, Башан ўлкасидаги Аргоб ҳудуди, девор билан ўралган ва дарвозаси бронза тамба билан мустаҳкамланган олтмишта катта шаҳар ҳам унга қарашли эди.
14Моханайим ерларида — Иддо ўғли Охинадав,
15Нафтали ҳудудида — Охимас (у Сулаймоннинг қизи Босиматга уйланган эди),
16Ошер ҳудудида ва Болўт шаҳрида — Хушай ўғли Бано,
17Иссахор ерларида — Парувах ўғли Ёҳушафат,
18Бенямин ерларида — Эла ўғли Шимах,
19Гилад ўлкасида — Ури ўғли Гебер. Илгари Гилад ўлкасида Амор шоҳи Сихўн ва Башан шоҳи Ўг ҳукмронлик қилишган.
Яҳудо юртининг ўз ҳукмдори бор эди ▼
▼ Яҳудо юртининг ўз ҳукмдори бор эди — қадимий юнонча таржимадан. Ибронийча матнда Яҳудо сўзи йўқ.
. Сулаймон ҳукмронлигининг равнақ топиши
20Яҳудо ва Исроил халқи шу қадар кўп эдики, гўё денгиз қирғоғидаги қумни эслатарди. Улар еб–ичиб, хурсандчилик билан яшарди. 21Сулаймон Фурот дарёсидан Филистлар ерига ва Миср чегараларига қадар бўлган ҳамма ўлкаларда шоҳлик қиларди. Бу ўлкалардаги халқлар Сулаймонга ўлпон тўлаб, умр бўйи унга тобе бўлдилар. 22Сулаймон хонадонининг бир кунлик озиғи қуйидагича эди: 300 тоғора ▼▼ 300 тоғора — ибронийча матнда 30 кор, тахминан 6,6 тоннага тўғри келади.
сифатли ун ва 600 тоғора ▼▼ 600 тоғора — ибронийча матнда 60 кор, тахминан 13 тоннага тўғри келади.
кепакли ун, 23оғилхонада боқилган 10 та семиз мол ва яйловда боқилган 20 та буқа, 100 та қўй, булардан ташқари, буғулар, кийиклар, оҳулар, семиз паррандалар. 24Фурот дарёсининг ғарбидаги Тифсахдан Ғазо шаҳрига қадар бўлган ўлкаларда, дарёнинг ғарб томонидаги ҳамма шоҳлар устидан Сулаймон ҳукмрон эди. Атрофдаги ҳамма юртлар билан алоқаси яхши эди. 25Сулаймон ҳаётлигида Дандан Бершебагача бўлган Яҳудо ва Исроил юртидаги ҳар бир одам ўз узумзорида, ўз анжир дарахти остида тинчгина умр кечирарди. 26Сулаймоннинг отхоналарида жанг аравалари учун 4000 ▼▼ 4000 — қадимий юнонча таржимадан (яна 2 Солномалар 9:25 га қаранг). Ибронийча матнда 40.000.
оти ва 12.000 учқур отлари бор эди. 27Ўша ўн икки ҳокимнинг ҳар бири шоҳ Сулаймонни, шоҳ Сулаймоннинг дастурхонидан таом ейдиганларнинг ҳаммасини белгиланган ойда озиқ–овқат билан таъминларди, бирорта ҳам камчиликка йўл қўйишмасди. 28Ҳар бири ўзининг навбати келганда шоҳ тайинлаган ерга ▼▼ …шоҳ тайинлаган ерга… — ёки …шоҳ Сулаймон турган жойга….
жанг араваларининг отлари ва бошқа отлар учун арпа, сомон ҳам олиб келишарди. 29Шундай қилиб, Худо Сулаймонга денгиз қирғоғидаги қум каби чексиз–чегарасиз донолик, идрок, тенгсиз ақл берди. 30Сулаймоннинг донолиги бутун шарқ халқларининг донолигидан, бутун Миср халқининг донолигидан ҳам ортиқ эди. 31У ҳамма инсонлардан, Зерах уруғидан бўлган Этхандан, Мохул ўғиллари Хаман, Қолкўл, Дардахдан ҳам доно эди. Атрофдаги ҳамма халқлар орасида унинг донғи кетган эди. 32У 3000 матал, 1005 та қўшиқлар ижро этди. 33У Лубнондаги садр дарахтидан тортиб, деворда ўсган иссопгача, қўйингки, жамики дов–дарахтлар, ҳайвонлар, қушлар, судралиб юрувчилар, балиқлар ҳақида сўз юритарди. 34Сулаймоннинг донолиги ҳақида эшитган дунёдаги ҳамма шоҳлар унинг олдига одамларини юборарди. Барча халқлардан келган бу одамлар Сулаймоннинг донолигидан баҳраманд бўларди.
Copyright information for
UznUzbC