‏ 1 Kings 5

Сулаймон Эгамизнинг уйини қуришга тайёргарлик кўради

1Тир
Тир — Финикияда муҳим аҳамиятга эга бўлган шаҳар. Бу шаҳар Исроилдан шимолда, Ўрта ер денгизи бўйида жойлашган эди. Бугунги кунда бу ер Ливан мамлакатининг жанубий ҳудудини ташкил қилади.
шоҳи Хирам: “Сулаймонни отасининг ўрнига мой суртиб шоҳ қилиб кўтаришибди” деган хабарни эшитгач, аъёнларини унинг ҳузурига жўнатди. Хирам Довудни доимо ўзига дўст деб биларди
Хирам Довудни доимо ўзига дўст деб биларди — 2 Шоҳлар 5:11-12 га қаранг.
.
2Сулаймон ҳам Хирам ҳузурига аъёнларини жўнатиб, шу гапларни айтиб юборди:

3“Сиз биласизки, отам доимо душманларига қарши жанг қилиш билан банд бўлиб, ўзининг Эгаси Худога атаб бир уй бунёд эта олмади. Ниҳоят, Эгам отам Довуднинг душманларини унинг оёқлари остига ташлади. 4Эгам Худо энди менга ҳар тарафдан осойишталик ато этди: ҳозирда на ғанимим бор, на ҳужум хавфи бор. 5Эгам отам Довудга: «Сендан кейин тахтга ўғлингни ўтқазганимда, Менга атаб уйни у барпо қилади», деган эди. Шунинг учун Эгам Худога атаб бир уй қурмоққа қарор қилдим. 6Энди сиз амр беринг, Лубнонда менга садр дарахтлари кесиб берсинлар. Менинг одамларим сизнинг одамларингиз билан бирга ишлайдилар. Одамларингизга сиз сўраган ҳақни бераман. Ўзингиз биласиз, дарахт кесишда Сидонлик одамларингизга тенг келадиган устаси бизнинг орамизда йўқ.”

7Хирам Сулаймон юборган хабарни эшитгач, жуда хурсанд бўлиб, шундай деди: “Ўша буюк халқни бошқариш учун Эгамиз Довудга доно бир ўғил ато қилибди, Эгамизга ҳамду санолар бўлсин.” 8Кейин у Сулаймонга шундай хабар жўнатди:

“Менга айтиб юборган гапларингни эшитдим. Садр ва сарв дарахти кесишни сўраган экансан, эҳтиёжингни қондираман.
9Қаролларим ёғочларни Лубнондан денгизга судраб келадилар. Қаерни тайин этсанг, ёғочлардан сол
сол — бир–бирига боғланиб, дарёда оқизиладиган ёғочлар. Ёғочни узоқ масофага олиб бориш учун энг қулай усул сол оқизиш бўлган.
қилиб, денгиз соҳили бўйлаб ўша ерга келтириб бераман. У ерда солларни ечдираман, сен эса олиб кетаверасан. Менинг эҳтиёжимни қондириб, одамларим учун озиқ–овқат берасан.”

10Шундай қилиб, Хирам, Сулаймоннинг эҳтиёжига кўра, садр ва сарв ёғочлари берди. 11Сулаймон эса, Хирамнинг одамлари истеъмол қилсин деб, 200.000 тоғора
200.000 тоғора — ибронийча матнда 20.000 кор, тахминан 4400 тоннага тўғри келади.
буғдой ва 40.000 кўза
40.000 кўза — қадимий юнонча таржимадан. Ўша таржимада 20.000 бат деб ёзилган, тахминан 440.000 литрга тўғри келади (яна 2 Солномалар 2:10 га ва ўша оятнинг иккинчи изоҳига қаранг). Ибронийча матнда 20 кор, тахминан 4400 литрга тўғри келади.
тоза мой берди. У ҳар йили Хирамга шунча миқдорда буғдой ва мой бериб турди.
12Эгамиз эса ваъдасига кўра, Сулаймонга донишмандлик берди. Хирам билан Сулаймон ўртасида тотувлик пайдо бўлиб, улар ўзаро сулҳ туздилар.

13Шоҳ Сулаймон бутун Исроилдан 30.000 қаролни мажбурлаб олди. 14Навбати билан ойига 10.000 нафар қаролни Лубнонга жўнатиб турди. Улар бир ой Лубнонда, икки ой уйда бўлишарди. Бу қаролларга Одонирам бошчилик қиларди. 15Яна Сулаймоннинг оғир юк ташувчи 70.000, қирларда тош кесадиган 80.000 одами бор эди. 16Булардан ташқари, қаролларни назорат қиладиган, ишнинг бошида турадиган 3300 нафар назоратчи ҳам бор эди. 17Сулаймон амр бергач, улар Эгамизнинг уйи пойдеворини тарошланган тошдан барпо қилиш учун йирик мармар тошларни кесдилар. 18Сулаймоннинг одамлари, Хирамнинг одамлари, Габолликлар
Габол — Ўрта ер денгизи бўйидаги Финикияга қарашли шаҳар бўлиб, Сидон шаҳридан шимолда жойлашган эди.
тошларни йўндилар, ниҳоят, Эгамизнинг уйини қуриш учун дарахт ва тошларни ҳозирлаб бўлдилар.
Copyright information for UznUzbC