1 Kings 7
Сулаймоннинг саройи
1Сулаймон ўзига ҳам сарой қурди. У ўз саройини ўн уч йилда қуриб битказди. 2У дастлаб саройдаги “Лубнон ўрмони” деган уйни ▼▼ “Лубнон ўрмони” деган уй — саройдаги тантаналар ўтказиладиган катта зал. Зал Лубнон тоғларидаги ўрмондан келтирилган садр тахталари билан қоплангани учун шундай деб номланган бўлиши мумкин.
қурди. Уйнинг узунлиги 100 тирсак ▼▼ тирсак — бир тирсак тахминан 45 сантиметрга тўғри келади.
, кенглиги 50 тирсак, баландлиги 30 тирсак бўлиб, садр ёғочидан тўрт қатор устун ўрнатилган, устунлар тепасига садр ёғочидан қилинган тўсинлар ташланган эди. 3Уйнинг томи садр ёғочи билан қопланган эди. Тўсинлар қирқ бешта бўлиб, ҳар қаторда ўн бештадан эди. 4Ён деворлардаги деразалар уч қатор бўлиб, бир–бирига рўпарама–рўпара эди. 5Ҳамма эшиклар ва эшиклар кесакиси ▼▼ кесаки — эшик ўрнатилган чорчўп.
тўрт бурчакли қилиб ясалган, ён деворларда учтадан эшик бўлиб, бир–бирига рўпарама–рўпара эди. 6Сулаймон саройнинг “Устунли кошона”сини ҳам қурди. Кошонанинг бўйи 50 тирсак, эни 30 тирсак эди. Кошонанинг олд томонида айвон қурдириб, устун билан тиради. Айвоннинг томи ёпилган эди. 7Яна саройнинг тахт турадиган кошонасини қурдириб, тепасидан пастига қадар садр ёғочи билан қоплатди. Сулаймон бу кошонада ўтириб, ҳукм чиқарарди. 8Бу кошонанинг орқа томонидаги ҳовлида Сулаймон яшайдиган уй бор эди. Бу уй ҳам айни шу тарзда қурилган эди. Сулаймон хотини — фиръавннинг қизи учун ҳам худди шу кошона каби бир уй қуриб берди. 9Бинолар пойдеворидан томигача мармар тошлардан қилинган эди. Мармар тошларнинг олд ва орқа томони арралаб тарошланган, белгиланган ўлчовга кўра тайёрланган эди. Ҳовлининг деворлари ҳам шу тарзда қурилган эди. 10Пойдеворнинг мармар тошлари йирик, 8 тирсакли, 10 тирсакли эди. 11Девори ҳам мармар тошлардан қурилган эди. Тошлар белгиланган ўлчовга кўра, тайёрланиб, тарошланган эди. Девор қурилишида садр ёғочидан ҳам фойдаланилди. 12Катта ҳовлининг чор атрофи девор билан ўралган бўлиб, уч қатор тарошланган тош ва бир қатор садр ёғочидан қилинган эди. Эгамиз уйининг ички ҳовлиси билан айвонининг деворлари ҳам шундай қилинган эди. Уста Хуром
13Шоҳ Сулаймон Тир шаҳридан Хуром деган бир одамни чақиртириб келди. 14У Нафтали қабиласидан бир бева аёлнинг ўғли эди. Отаси Тир шаҳридан бўлиб, мисгар ўтган эди. Хуром бор истеъдоди, маҳорати ва ақлини ишга солиб, бронзадан турли буюмлар ясашни ўрганиб олган эди. У Сулаймон ҳузурига келгач, ҳамма ишларни бажариб берди.Бронзадан ясалган иккита устун
15Хуром бронзадан иккита устун ясади, ҳар бир устуннинг баландлиги 18 тирсак, тевараги 12 тирсак чиқарди. 16Бронзани эритиб яна иккита устунқош ясади, бу устунқошлар устунларнинг тепасига қўйиш учун керак эди. Устунқошларнинг баландлиги 5 тирсак эди. 17Устунқошларнинг ҳар бири еттита тўрсимон безаклару тўқилган занжирлар билан безатилган эди. 18Устунқошларни қоплаш учун ҳар бир тўрсимон нақш атрофидан айланасига икки қатор қилиб анор ▼▼ анор — қадимги пайтларда ҳаёт рамзи эди.
тасвири солинган эди. 19Ҳар бир устуннинг иккинчи устунқоши ҳам бор эди. Уларнинг баландлиги 4 тирсак бўлиб, лолагул шаклида эди. 20Устунқошнинг бўртиқ жойларига тўрсимон безаклар солинган бўлиб, безакларнинг тепаси ва пастига айлантириб, 200 та анор тасвири солинган эди. 21Хуром устунларни уйнинг айвонига ўрнатди: жануб томонига ўрнатилган устунга Ёхин ▼▼ Ёхин — бу ном ибронийчадаги У (яъни Худо) асос солган иборасига оҳангдош.
деб, шимол томонига ўрнатилган устунга Бўаз ▼▼ Бўаз — бу ном ибронийчадаги Унинг (яъни Худонинг) кучи воситасида иборасига оҳангдош.
деб ном берди. 22Устунларнинг тепаси лолагул шаклида эди. Шундай қилиб, устунлар тайёр бўлди. Бронзадан ясалган ҳовуз
23Кейин Хуром бронзани эритиб думалоқ шаклда ҳовуз ясади. Ҳовузнинг бир қирғоғидан нариги қирғоғигача 10 тирсак, баландлиги эса 5 тирсак эди. Айланаси 30 тирсак эди. 24Ҳовузнинг ташқи томонида, қирғоғи остида айланасига икки қатор қовоқсимон бўртиқ бор эди. Ҳар бир тирсак масофада ўнтадан шундай шакл қилинган эди. Бронза эритилиб, ҳовуз ясалаётган пайтда, бу қовоқсимон бўртиқлар ҳам қилинган эди. 25Ҳовуз бронзадан ясалган ўн иккита буқа устига ўрнаштирилган эди. Буқаларнинг учтаси шимолга, учтаси ғарбга, учтаси жанубга ва учтаси шарққа қаратилган эди. Буқаларнинг орқа томони ҳовузнинг ичкарисига қаратилган эди. 26Ҳовузнинг қалинлиги тўрт энли бўлиб, четлари косанинг четларига ўхшар, шакли лолагулга ўхшарди. Унга 4000 кўза ▼▼ 4000 кўза — ибронийча матнда 2000 бат, тахминан 44.000 литрга тўғри келади.
сув сиғарди. Бронзадан ясалган аравалар
27Сўнг Хуром бронзадан ўнта арава ясади. Ҳар бир араванинг узунлиги ҳам, кенглиги ҳам 4 тирсак, баландлиги эса 3 тирсак эди. 28Араваларнинг тузилиши қуйидагича эди: араваларнинг тўртала томонида бронзадан ясалган тўсиқлар бўлиб, 29бу тўсиқларга арслон, буқа ва карубларнинг сурати солинган эди. Ҳар бир тўсиқнинг тўрт томонига бўртиқ шаклда гулчамбарлар ишланган эди. 30Ҳар бир араванинг тўртта бронза ғилдираги ва ўқлари бор эди. Араванинг ҳар тўртала бурчагида ҳам тоғорани ушлаб турадиган тирговучлар бор эди. Ҳар бир қуйма тирговучнинг ёнбошида гулчамбарлар ясалган эди. 31Араванинг тепасида думалоқ шаклда чамбарак бўлиб, аравадан бир тирсак юқори чиқиб турарди. Чамбарак кўндалангига бир ярим тирсак эди. Чамбарак оғзи ҳам айланасига суратлар билан безатилган эди. Араваларнинг тўсиқлари эса тўртбурчак шаклда эди. 32Араваларнинг тўртала ғилдираги ён тўсиқларнинг остида эди. Ғилдиракларнинг ўқлари аравага маҳкамланган, ҳар бир ғилдиракнинг баландлиги бир ярим тирсак эди. 33Ғилдиракларнинг тузилиши жанг араваси ғилдирагининг тузилишига ўхшарди: ғилдиракларнинг ўқлари, тўғини, кегайлари, гупчаклари қуйма эди. 34Ҳар бир араванинг тўрт бурчагида тўртта кашак ▼▼ кашак — иморат ва бошқа қурилиш ишларида тик ёки ётқизиб қўйилган ёғочни қимирламайдиган қилиб мустаҳкамлаш учун қоқиб қўйиладиган ёғоч, тирговуч.
бор эди. Кашаклар аравага маҳкамланган эди. 35Араванинг юқорисидан ярим тирсак баландликда думалоқ ҳалқа бор эди. Араванинг юқорисидан тирговуч ва ён тўсиқлари бирга қўйилган эди. 36Шундай қилиб, Хуром ҳар бир тирговучнинг ва ён тўсиқларнинг юзасига карублар, арслонлар, пальма дарахтлари ва гулчамбарлар суратини ўйди. 37У ўнта араванинг ҳаммасини бир хил шакл ва ҳажмда ясади. 38Хуром ўнта араванинг устига қўйиш учун бронзадан ўнта тоғора ясади. Ҳар бир тоғорага 80 кўза ▼▼ 80 кўза — ибронийча матнда 40 бат, тахминан 880 литрга тўғри келади.
сув сиғар эди. Ҳар бир тоғора кўндалангига 4 тирсак чиқарди. Ҳар бир аравага биттадан тоғора эди. 39Хуром араванинг бештасини Эгамиз уйининг жануб томонига, бештасини шимол томонига қўйди. Ҳовуз шаклини эса уйнинг жануби–шарқ томонига ўрнаштирди. 40У қозонлар, куракчалар ва тоғорачалар ҳам ясади. Эгамиз уйи безакларининг рўйхати
Шундай қилиб, Хуром шоҳ Сулаймон учун Эгамизнинг уйига оид қуйидаги ашёларни ясаб берди: 41иккита устун,устунларнинг тепасидаги иккита доира шаклидаги устунқош,
устунқошни ўраб турган иккита тўрсимон безак,
42иккала безакнинг ёнларида тўрт юзта анор тасвири, яъни устунлар тепасида доира шаклидаги иккита устунқошни қоплаб туриш учун ҳар бир тўрсимон безакнинг иккала чеккасидаги анор суратлари,
43ўнта арава, араванинг устидаги ўнта тоғора,
44битта ҳовуз, ҳовуз остидаги ўн икки буқа шакли,
45қозонлар, кураклар, тоғорачалар.
Хуром шоҳ Сулаймон учун Эгамизнинг уйига оид ана шу ашёларни сайқалланган бронзадан ясаб берди. 46Шоҳ бу нарсаларни Иордан водийси атрофларида — Сухот ва Зоратон орасида лойдан ясалган қолипларда қуйдирди. 47Буюмлар ғоят кўплигидан Сулаймон бронзани ўлчамасдан ишлатаверди. Шунинг учун ишлатилган бронзанинг ҳисоби аниқланмади. 48Сулаймон Эгамизнинг уйи учун қуйидаги ҳамма буюмларни ҳам ясаттирди:олтиндан ясалган тутатқи қурбонгоҳи,
устида муқаддас нонлар ▼
▼ муқаддас нонлар — бу нонлар Маъбадда Эгамизнинг ҳузурини акс эттирувчи тимсол бўлиб, Худо Исроил халқининг қудрати ва таъминловчиси эканлигидан дарак бериб турган. Нонлар Маъбаддаги махсус хонтахтага қўйилиб, ҳар Шаббат куни янги пиширилган нонлар билан алмаштириб турилган (Левилар 24:5-9 га қаранг).
турадиган олтин хонтахта,49ўнта тоза олтиндан ишланган чироқпоялар (бу чироқпоялар Энг муқаддас хонанинг олдида бўлиб, бештаси жануб томонда, бештаси шимол томонда турарди),
яна олтиндан гуллар, мойчироқлар, қисқичлар,
50тоза олтиндан тоғоралар, қайчилар, тоғорачалар, куракчалар ва оловкураклар,
Энг муқаддас хона эшигининг ошиқ–мошиғи, асосий хонанинг эшиклари ошиқ–мошиғи.
51Шундай қилиб, шоҳ Сулаймон Эгамизнинг уйига оид ҳамма ишларни битирди. Сулаймон отаси Довуд назр қилган нарсаларни олиб келиб, кумуш, олтин ва турли буюмларни Эгамизнинг уйи хазинасига қўйди.
Copyright information for
UznUzbC