‏ 1 Kings 9

Эгамиз яна Сулаймонга зоҳир бўлади

1Сулаймон Эгамизнинг уйини ҳам, ўзининг саройини ҳам қуриб бўлди. Мўлжалланган ҳамма юмушларни тамом қилди. 2Шундан кейин Эгамиз Сулаймонга, илгари Гивонда зоҳир бўлганидай
…илгари Гивонда зоҳир бўлганидай… — 3:5-6 га қаранг.
, яна зоҳир бўлди.
3Эгамиз унга шу сўзларини аён қилди:

“Менга қилган илтижоларингни эшитдим. Сен қурган ва Ўзим улуғланадиган уйни муқаддас қилдим. Кўзларим, кўнглим доимо ўша ерда бўлади.
4Сен ҳам Менинг олдимда, отанг Довуд каби, софдил ва тўғри бўлиб юрсанг, Мен амр этган ҳамма фармонларимни ижро этсанг, қонун–қоидаларимни маҳкам тутсанг, 5Исроил устидан шоҳлик тахтингни абадий мустаҳкам қиламан. Отанг Довудга ҳам: «Сенинг наслингдан бўлган эркак зоти то абад Исроил тахтида ўтиради», деб ваъда берган эдим
Отанг Довудга…ваъда берган эдим — 2 Шоҳлар 7:12-16 га қаранг.
.
6Борди–ю, сен ҳам, сенинг наслинг ҳам Мен кўрсатган йўлдан қайтсангиз, сизларга берган амр ва фармонларимга риоя қилмасангиз, бориб бошқа худоларга хизмат қилсангиз, уларга топинсангиз, 7Исроил халқини Ўзим берган юртдан улоқтириб ташлайман. Мен муқаддас қилган, Ўзим улуғланадиган уйни тарк этаман. Ана ўшанда Исроил халқи ҳамманинг оғзида дув–дув гап бўлади, ҳамма халқлар уларни масхара қилади. 8Ҳозир ажойиб бўлиб турган уйнинг ёнидан ўтганлар бунинг аянчли аҳволини кўрганда, даҳшатга тушиб: «Нимага уларнинг Эгаси бу юртни ва бу уйни мана шу аҳволга солди экан–а?» деб қотиб қолади. 9Сўнг яна ўзлари шундай хулоса чиқарадилар: «Эҳа, улар ота–боболарини Миср юртидан олиб чиққан ўзларининг Эгаси Худодан юз ўгирдилар–ку! Бошқа худоларга эргашиб, ўша худоларга топиниб, хизмат қилдилар–ку! Қилмишларига яраша ўзларининг Эгаси уларнинг бошига шу кўргиликларни солибди–да.»”

Сулаймоннинг шоҳ Хирам билан тузган битими

10Сулаймон иккала уйни — Эгамизнинг уйини ва ўз саройини йигирма йилда битирган эди. 11Тир шоҳи Хирам Сулаймоннинг эҳтиёжига кўра, садр ёғочи, сарв ёғочи, олтин етказиб берган эди. Шоҳ Сулаймон Хирамга бу хизматлари учун Жалила ҳудудидаги йигирмата шаҳарни берди. 12Хирам: “Сулаймон берган шаҳарларни кўрай–чи”, деб Тирдан йўлга чиқди, лекин у шаҳарлар Хирамга маъқул келмади.

13— Дўстим, менга берган шаҳарларинг бори–йўғи шуми?! — деди Хирам Сулаймонга. Хирам ўша ерларга Кавул
Кавул — бу сўз ибронийчадаги кебал, яъни қадрсиз сўзи каби талаффуз қилинган.
деб ном берди ва бугунга қадар шу ном билан юритилади.
14Хирам эса шоҳ Сулаймонга 250 пуд
250 пуд — ибронийча матнда 120 талант, тахминан 4 тоннага тўғри келади.
олтин юборган эди.

Сулаймоннинг ютуқлари

15Шоҳ Сулаймон мажбурлаб олган қаролларни чақиртириб, Эгамизнинг уйини, ўзининг саройини барпо эттирган эди. Шунингдек, Қуддуснинг шарқ томонидаги Миллони
Қуддуснинг шарқ томонидаги Милло — Қуддус шаҳри тепалик устида эди. Бу тепаликнинг шарқ томони ўпирилиб кетгани учун уни тузатиш шарт бўлган. Тепаликнинг ўпирилиб кетган жойи тупроқ билан тўлдирилган, кенгайтирилган ва мустаҳкамланган эди. Тепаликнинг бу қисми Милло деб аталарди.
мустаҳкам қилдирган ва шаҳар деворини қурдирган эди. Хазор, Магидў ва Гезер шаҳарларини мустаҳкамлаган эди.
16Миср фиръавни Гезерга бостириб келиб, шаҳарни қўлга олган ва ўт қўйганди. Шу ерда истиқомат қилаётган Канъон аҳолисини қириб ташлаб, шаҳарни ўзининг қизи — Сулаймоннинг хотинига сеп қилиб берганди. 17Шундан сўнг Сулаймон Гезер шаҳрини, Пастки Байт–Хўронни, 18Баалатни, Яҳудонинг чўлидаги Тамарни
Тамар — ибронийча матндан. Баъзи иброний қўлёзмаларида Тадмўр.
,
19ўзининг ҳамма омбор шаҳарларини, жанг аравалари сақланадиган шаҳарларни, отлиқлари турадиган шаҳарларини қайтадан тузатиб мустаҳкамлади. Бундан ташқари, Қуддусда, Лубнонда, шоҳликнинг ҳамма бурчакларида нима истаса, барпо қилди.

20Шу ўлкада қолиб кетган Амор, Париз, Хив, Хет ва Ёбус халқлари Исроил халқидан эмасди. 21Исроил халқи уларнинг бу юртда қолиб кетган авлодларини тамомила қириб битиролмаган эди. Сулаймон ўша қолиб кетганларини қарол қилиб олди. Улар бугунгача
…бугунгача… — шу китоб ёзилган вақтга ишора.
бор.
22Лекин Сулаймон Исроил халқидан бирортасини қул қилмади. Аксинча, уларни шоҳнинг сипоҳлари, аъёнлари, акобирлари
акобир — шоҳ саройидаги юқори мартабали одам, амалдор.
, лашкарбошилари, жанг араваларининг қўмондонлари ва сувориларининг қўмондонлари лавозимига тайинлади.

23Сулаймоннинг ишбошилари 550 киши бўлиб, улар ишлаётган одамлар устидан назоратчи эдилар.

24Фиръавннинг қизи Довуд қалъасидан ўзига аталган саройга кўчиб ўтди. Бу саройни Сулаймон унга атаб барпо қилган эди. Шундан кейин Сулаймон Қуддуснинг шарқ томонидаги Миллони
Қуддуснинг шарқ томонидаги Милло — шу бобнинг 15–ояти изоҳига қаранг.
мустаҳкам қилдирганди.

25Хуллас, Сулаймон Эгамизнинг уйини битказди. У Эгамизга атаб қурган қурбонгоҳда йилига уч марта куйдириладиган қурбонликлар ва тинчлик қурбонликлари қилар, тутатқи тутатарди.

26Шоҳ Сулаймон Эдом юртида, Қизил денгиз
Қизил денгиз — ибронийча матнда Ём–Суф, маъноси Қамиш денгизи. Бу оятдаги мана шу ном ҳозирги Ақаба қўлтиғига (яъни Қизил денгизнинг шимоли–шарқидаги қўлтиғига) ишора қилади.
бўйидаги Элет шаҳри ёнида жойлашган Эзйўн–Гебер шаҳрида кемалар ясади.
27Хирам ўз тажрибали денгизчиларини Сулаймоннинг одамлари билан бирга кемаларда жўнатди. 28Улар Офир юртига
Офир юрти — Арабистон ярим оролининг жанубида жойлашган бўлиши мумкин. Офир олтини энг сифатли олтин ҳисобланган.
бориб, у ердан 900 пуд
900 пуд — ибронийча матнда 420 талант, тахминан 14 тоннага тўғри келади.
олтин олиб, шоҳ Сулаймонга келтириб бердилар.
Copyright information for UznUzbC