‏ 1 Samuel 10

1Сўнгра Шомуил мой идишини олиб, Шоулнинг бошига мой суртди. Кейин Шоулни ўпиб, шундай деди:

— Мана, Эгамиз сенга мой суртиб, Ўз халқига ҳукмдор этиб танлади.
2Бугун менинг олдимдан кетганингдан кейин Бенямин ҳудудида, Зилзахдаги Роҳиланинг мақбараси ёнида икки кишига дуч келасан. Улар сенга: “Излаб кетган эшакларинг топилди, отанг энди эшакларни ўйламай, балки, ўғлимга нима бўлди экан, деб сендан хавотирланиб ўтирибди”, деб айтишади. 3У ердан яна йўлингда давом этиб, Товурдаги муқаддас дарахт олдидан чиқасан. У ерда учта одамга дуч келасан. Уларнинг бири учта улоқча, бири учта гардиш нон, яна бошқаси бир меш шароб билан Худонинг ҳузурига — Байтилга йўл олган бўлади. 4Улар сенга омонлик тилаб, иккита гардиш нон беришади. Сен нонларни ол. 5Кейин Филистлар қўнолғаси жойлашган, Худонинг тепалиги деб аталган Гивога
Худонинг тепалиги деб аталган Гиво — ибронийча матнда Гивот–Элохим.
борасан. Шаҳарга кирганингда, пайғамбарлар гуруҳига дуч келасан. Улар жўшиб зикр тушиб, саждагоҳдан тушиб келаётган бўладилар. Уларнинг олдиларида арфа, чилдирма, най ва лира чалиб келаётган одамлар бўлади.
6Эгамиз Руҳи сени ҳам қамраб олади. Улар билан бирга сен ҳам жўшиб зикр тушасан ва бутунлай бошқа одамга айланасан. 7Бу аломатлар сенда намоён бўлганда, ўзингга маъқул бўлганини қил. Худо сен билан. 8Мендан олдин сен Гилгалга бор. Мен ҳам куйдириладиган қурбонликлар ва тинчлик қурбонликларини назр қилгани ҳузурингга бораман. Мени етти кун кут, ёнингга борганимдан кейин нима қилишингни айтаман.

9Шоул энди Шомуилнинг ёнидан кетиш учун чоғланган ҳам эдики, Худо унинг юрагини ўзгартирди. Ўша куни Шомуил айтган ҳамма аломатлар бажо бўлди. 10Шоул Гивога келганда, уни пайғамбарлар гуруҳи қарши олди. Худонинг Руҳи уни қамраб олди, Шоул улар билан бирга жўшиб зикр туша бошлади. 11Шоулнинг дўстлари буни кўриб, ҳайратга тушдилар:

— Нима? Наҳотки Шоул ҳам пайғамбар бўлса?! Кишнинг ўғли қандай қилиб пайғамбар бўлиб қолибди?

12Қўшниларидан бири эътироз билдирди:

— Отаси кимлигининг аҳамияти йўқ. Ҳар ким ҳам пайғамбар бўлиши мумкин
Қўшниларидан бири эътироз билдирди…Ҳар ким ҳам пайғамбар бўлиши мумкин — ибронийча матнда Қўшниларидан бири шундай деди: “Уларнинг отаси эса ким?!”
.

Шу сабабдан ҳам “Наҳотки Шоул ҳам пайғамбар бўлса?!” деган гап аслида ўшандан қолган.

13Зикр тушиш тўхтагач, Шоул саждагоҳга чиқди.

14Амакиси Шоул билан хизматкоридан:

— Қаерларда қолиб кетдингизлар? — деб сўради.

— Эшакларни қидирдик, уларни топа олмай, Шомуилнинг олдига бордик, — деб жавоб берди Шоул.

15— Шомуил сизларга нималар деди, менга ҳам айт–чи, — деди амакиси.

16— Эшакларнинг топилганини бизга тўппа–тўғри айтиб берди, — деди Шоул. Шомуилнинг шоҳликка алоқадор сўзларини эса амакисига айтмади.

Шоул шоҳ деб эълон қилинади

17Шомуил Исроил халқини Миспахга
Миспах — Қуддусдан қарийб 8 километр шимолда жойлашган шаҳар.
, Эгамизнинг ҳузурига чақириб,
18шундай деди:

— Исроил халқининг Худоси — Эгамиз айтмоқда: “Исроил халқини Мисрдан Мен олиб чиққанман. Мисрликларнинг ва сизларга зулм қилган ҳамма шоҳликларнинг қўлидан сизларни қутқардим.
19Аммо бугун бутун машаққат ва заҳматларингиздан сизларни қутқарадиган Мен, Худойингизни рад қилдингиз ҳамда: «Бизга устимиздан шоҳ тайинланг», дедингиз. Энди Мен, Эгангизнинг ҳузурида қабила ва уруғларга бўлиниб тизилинг.”

20Шомуил Исроил халқининг ҳамма қабилаларини бирин–кетин ўз ҳузурига чақирди. Қуръа ташлаб
Қуръа ташлаб… — қуръа ташлашда ёғоч бўлаклари ёки тошлар ишлатилган бўлиб, шу орқали Худонинг хоҳиш–иродаси аниқланган. Баъзан одамлар қуръа ташлаб, Худодан бирор ишни қандай ёки қачон қилиш кераклигини сўрашган.
, улардан Бенямин қабиласини танлаб олди.
21Кейин Бенямин қабиласини уруғлари бўйича олдига чақирди. Қуръа ташлаб, Матри уруғини танлаб олди. Яна қуръа ташлаб, Матри уруғидан Кишнинг ўғли Шоулни танлаб олди. Исроил халқи уни ахтариб топа олмади. 22Улар Эгамиздан:

— Ўша одам келдими ўзи? — деб сўрашди.

— У шу ерда, анжомларнинг орасида яшириниб юрибди, — деган жавоб келди Эгамиздан.

23Одамлар югуриб бориб, Шоулни олиб келишди. Шоул халқнинг орасида тикка турган эди, ҳамма унинг елкасидан келар экан.

24Шомуил бутун халойиққа қарата:

— Эгамиз танлаган одамни кўряпсизми, бутун халқ орасида унга тенг келадигани топилмайди, — деди. Шунда халқ:

— Яшасин шоҳ! — деб ҳайқирди.

25Шомуил шоҳликнинг қонун–қоидаларини халққа айтиб берди. (Кейинчалик Шомуил бу қонун–қоидаларни китоб ҳолига келтириб, Эгамизнинг уйига
…Эгамизнинг уйига… — ибронийча матнда …Эгамизнинг олдига…, яъни Шилўдаги саждагоҳга (3:15 га ва ўша оятнинг изоҳига қаранг). Шомуил бу китобни Аҳд сандиғи ёнидаги жойга қўйган бўлса керак (Қонунлар 31:26 га қаранг).
қўйди.) Сўнг ҳамма одамни уй–уйларига жўнатиб юборди.
26Шоул ҳам Гивога — ўз уйига кетди. Худо руҳлантирган бир неча киши унга ҳамроҳ бўлди. 27Аммо баъзи ярамас одамлар: “У бизни қутқара олармиди?!” деб Шоулни назарларига илмади, шу сабабдан унга инъомлар тортиқ қилишмади. Шоул эса билиб билмасликка олиб қўя қолди.
Copyright information for UznUzbC