‏ 1 Samuel 13

Филистлар билан уруш

1Шоҳ Шоул ўттиз
ўттиз — қадимий юнонча таржиманинг баъзи қўлёзмаларидан. Ибронийча матнда рақам ёзилмаган.
ёшида тахтга ўтириб, Исроилда қирқ икки йил шоҳлик қилди
…Исроилда қирқ икки йил шоҳлик қилди — қадимий юнонча таржиманинг баъзи қўлёзмаларидан (яна Ҳаворийлар 13:21 га қаранг). Ибронийча матнда …Исроилда…икки йил шоҳлик қилди. Ибронийча матндаги бу рақам тўлиқ эмас.
.
2У Исроил лашкаридан уч мингта одам саралаб олиб, қолганларини уйларига жўнатиб юборди. Ўша уч мингтадан икки мингтасини Михмаш ва Байтил қирларига жойлаштирди, мингтасини эса Бенямин уруғига қарашли Гиво шаҳрига — Йўнатаннинг
Йўнатан — шоҳ Шоулнинг ўғли (шу бобнинг 16–оятига қаранг).
ихтиёрига юборди.
3Орадан кўп ўтмай, Йўнатан Филистларнинг Гебо шаҳридаги
Гебо шаҳри — Гиво ва Михмаш орасида жойлашган.
қўнолғасини мағлуб қилди. Бу хабар Филистлар орасида тезда тарқалди. Шоул: “Ибронийлар бу ҳодисадан хабардор бўлсин”, деб бутун ўлка бўйлаб бурғу чалдирди.
4Шундай қилиб, Шоул Филистлар қўнолғасини енгганини ва Филистлар Исроил халқидан нафратланганини Исроил халқининг ҳаммаси билди. Сўнг лашкар Гилгалда Шоулнинг атрофига тўпланди.

5Филистлар ҳам Исроил лашкари билан уришмоқ учун йиғилишди. Уч мингта
уч мингта — қадимий юнонча ва сурёнийча таржималардан. Ибронийча матнда ўттиз мингта.
жанг араваси, олти мингта отлиқ сипоҳ ва денгиз қирғоғидаги қум сингари сон–саноқсиз лашкар йўлга чиқиб, Байт–Обун шаҳрининг шарқидаги Михмашга келди. Улар ўша ерда қароргоҳ қуришди.
6Исроил лашкарининг аҳволи оғирлашиб, қийналиб қолди ва улар ғорларга, хандақларга, қоялар орасига, қабрларга, сардобаларга яшириндилар. 7Ибронийларнинг айримлари эса Иордан дарёси шарқидаги Гад ва Гилад ерларига кечиб ўтишди.

Шоул у вақтда ҳали ҳам Гилгалда эди. Унга эргашганларнинг ҳаммаси қўрқиб кетишди.
8Шомуил Шоулга: “Мени етти кун кут”, деб айтгани учун
Шомуил Шоулга…айтгани учун… — 10:8 га қаранг.
, уни Гилгалда етти кун кутиб турди. Шомуил Гилгалга келавермагач, лашкар энди Шоулнинг ёнидан қоча бошлади.
9Шунинг учун Шоул:

— Куйдириладиган қурбонлик билан тинчлик қурбонликларини менга олиб келинглар, — деб буюрди. Кейин у куйдириладиган қурбонликларни назр қилди.

10Шоул қурбонликни куйдириб бўлган ҳам эдики, Шомуил келиб қолди. Шоул, унга салом берай деб, пешвоз чиқди.

11— Нима қилиб қўйдинг?! — деди Шомуил.

— Одамларим менинг ёнимдан қочиб кетяпти, — деди Шоул. — Сиз эса белгиланган куни келмадингиз. Бунинг устига, Филистлар Михмашда тўпланиб туришибди. Уларни кўриб,
12энди Филистлар Гилгалга устимга бостириб келади, мен эса ҳанузгача Эгамдан ёрдам сўраб илтижо қилмадим, деб ўйладим. Шундан кейин куйдириладиган қурбонликни қилишга мажбур бўлдим.

13Шомуил Шоулга деди:

— Нодонларча иш тутибсан, ўз Эганг Худонинг сенга берган амрига итоат этмадинг. Бўлмаса, Эгам Исроилдаги шоҳлик тахтингни то абад мустаҳкам қилган бўларди.
14Энди сенинг шоҳлигинг узоққа бормайди. Эгам Ўз кўнглига мос биттасини топди, уни Ўз халқи устидан ҳукмдор қилиб тайинлади. Чунки сен Эгамнинг амрига итоат қилмадинг.

15Шундан сўнг Шомуил Гилгалдан чиқиб, Бенямин уруғига қарашли Гиво шаҳрига жўнаб кетди. Шоул ёнида қолган одамларни санаб чиқди, ҳаммаси бўлиб тахминан олти юз киши экан. 16Шоул, ўғли Йўнатан ва уларнинг лашкари Бенямин қабиласига қарашли Гебода жойлашдилар. Филистлар эса Михмашда қароргоҳ қурган эдилар. 17Филистларнинг илғорлари
илғорлар — лашкарнинг энг олдинги сафда, жангга биринчи бўлиб кирадиган қисми.
уч гуруҳга бўлиниб, Исроил қишлоқларини талаш учун қароргоҳдан чиқишди. Гуруҳлардан бири Шувол ҳудудидаги Ўфра шаҳри томонга,
18иккинчиси Байт–Хўрон шаҳри томонга, учинчиси эса чўл томонга — Завўм водийси кўриниб турган чегара адирга йўл олди.

19Филистлар: “Ибронийлар қилич, найза ясай олмасин”, деб бутун Исроил юртида бирорта ҳам темирчи қолдирмаган эдилар. 20Шунинг учун бутун Исроил халқи омоч тишларини, чўкичларини, болта ва ўроқларини
ўроқлар — қадимий юнонча таржимадан. Ибронийча матнда чўкичлар.
ўткирлаш учун Филистларнинг олдига борар эди.
21Омоч тиши билан чўкични ўткирлаш баҳоси икки мисқол кумуш
икки мисқол кумуш — ибронийча матнда бир пим, тахминан 8 граммга тўғри келади.
, паншаха, болта ва темир учли говронни
говрон — йўғон новдадан қилинган, учи ўткирланган подачилар таёғи. Подачилар говрон билан молларни ниқтаб, юришга ундайди.
ўткирлаш баҳоси бир мисқол кумуш
бир мисқол кумуш — ибронийча матнда бир шақалнинг учдан бир қисми, тахминан 4 граммга тўғри келади.
эди.
22Шу сабабдан Шоул билан Йўнатаннинг жангчиларидан бирортасида қилич ёки найза йўқ эди, фақат Шоул ва унинг ўғлида бор эди, холос.

23Бу пайтга келиб, Филистлар қўнолғасини Михмаш довонида жойлаштирган эдилар.
Copyright information for UznUzbC