1 Samuel 2
Ханнанинг ибодати
1Ханна шундай ибодат қилди:“Эгам туфайли кўнглим тоғдай кўтарилди,Қувватимни оширган Ўшадир.
Душманларим олдида мақтанарман,
Нажот берганинг учун севинарман.
2Эгам — танҳо ва Муқаддас Худо,
Ҳа, Сендан бошқаси йўқ, эй Эгам.
Худойимиздай қоя йўқдир.
3Ортиқ манманликка берилманг оғиз кўпиртириб,
Оғзингиздан кибрли сўзлар чиқмасин.
У ҳаммасини биладиган Худодир,
У одамларнинг хатти–ҳаракатини ҳукм қилади.
4Кучлиларнинг ёйлари синиб кетади,
Ожизлар қувват камарини боғлайди.
5Тўқ бўлганлар луқма нон учун мардикордирлар,
Оч бўлганлар эса энди тўқдирлар.
Бефарзанд аёл етти бола туғар,
Серфарзанд аёл эса кимсасиз қолар.
6Жонни оладиган ҳам Эгамиздир,
Жонни ато қиладиган ҳам Эгамиздир.
Ўликлар диёрига ▼
▼ Ўликлар диёри — ибронийча матнда Шеўл. Қадимда Исроил халқи Шеўлни ер остидаги тубсиз чуқурлик, марҳумлар борадиган қоронғи жой деб тушунарди.
У туширар ваЯна қайта олиб ҳам чиқар.
7У кимнидир йўқсил, кимнидир бой қилар,
Кимнидир ерга урар, кимнидир юксалтирар.
8Бечораҳолларни У тупроқдан кўтарар,
Фақирларни ахлатдан олиб чиқиб юксалтирар.
Уларга шаҳзодалар ёнидан жой берар,
Шуҳрат тахтини мерос қилиб берар.
Чунки Эгамникидир замин устунлари ▼
▼ замин устунлари — қадимда Исроил халқининг тасаввурига кўра, ер теп–текис бўлиб, ер остида буюк денгиз бор эди, денгиз тубидан чиққан улкан устунлар ерни ушлаб турарди. Улар, бу устунларнинг остидаги пойдевор сирли, фақат Яратганга аёндир, деб тушунганлар.
,Устунларнинг устига қўйгандир У оламни.
9Содиқ бандаларини У ҳимоя қилар,
Фосиқлар эса зулматда сўниб қолар.
Зеро, куч ила зафарга етишмас инсон.
10Эгамизга қарши турганлар парча–парча бўлажак,
Худойи Таоло уларга қарши осмонни гумбурлатажак.
Бутун оламни Эгамиз ҳукм қилажак,
Ўзи мой суртиб танлаган шоҳига куч ато этиб,
Унинг қувватини оширажак.”
11Шундан кейин Элқана оиласи билан Рамага — уйига жўнади. Кичкина Шомуил эса руҳоний Элахнинг ҳузурида қолди ва Эгамизга хизмат қила бошлади.
Элахнинг ярамас ўғиллари
12Элахнинг ўғиллари ярамас йигитлар эди. Улар Эгамизни ҳурмат қилмас, 13халқ олдидаги ўз руҳонийлик бурчларини менсимасдилар. Бирортаси келиб қурбонлик сўйиб, гўштини қайнатаётганда, Элах ўғилларининг хизматкори уч тишли санчқи билан келарди. 14Хизматкор санчқини қозонга ёки товага тиқарди. Санчқига илинганини Элахнинг ўғилларига олиб борарди. Улар Шилўга келган Исроил халқининг ҳаммасига шундай муносабатда бўлишарди. 15Ҳатто қурбонликнинг ёғини куйдирмасдан олдин ▼▼ …қурбонликнинг ёғини куйдирмасдан олдин… — қурбонликларнинг ёғи Эгамизга тегишли эди, шунинг учун қурбонликнинг гўштини пишириб тановул қилишдан олдин, унинг ёғи назр сифатида куйдирилиши лозим эди (Левилар 3:3-4, 9-10, 14-15 га қаранг).
, руҳонийнинг хизматкори келиб, қурбонлик қилаётган одамга шундай дерди: — Руҳонийга қовуриш учун гўшт бер! У сендан қайнатилганидан эмас, хомидан қабул қилади. 16Қурбонлик қилаётган одам: — Олдин Эгамизга атаб қурбонликнинг ёғини куйдириб олай, кейин хоҳлаганингча олавер, — дейдиган бўлса, хизматкор: — Йўқ, ҳозир берасан, йўқса зўрлик билан тортиб оламан, — деб жавоб берарди. 17Элах ўғилларининг бу гуноҳи Эгамиз олдида жуда оғир эди, чунки улар Эгамизга аталган назр–ниёзларга шундай ҳурматсизлик қилишарди. Ёш Шомуил Шилўда
18Ёш Шомуил эса шу пайтда руҳонийларнинг муқаддас либосини ▼▼ руҳонийларнинг муқаддас либоси — ибронийча матнда зиғир матосидан тикилган эфод, яъни руҳонийлар кийиб юрадиган либос.
кийиб, Эгамиз ҳузурида хизмат қилиб юрарди. 19Ҳар йилги қурбонликни адо этиш учун онаси билан отаси бу ерга келишар, онаси ўзи тиккан кийимни ▼▼ кийим — ибронийча матндаги бу сўз тўнни ёки руҳонийлар киядиган ридони билдиради. Шомуил ёш бола бўлганига қарамай, онаси унга руҳонийлар киядиган кийимларни тикиб берган эди.
ўғлига олиб келарди. 20Руҳоний Элах эса Элқана билан унинг хотинини дуо қилиб, Элқанага: “Худодан тилаб олиб, Унга бағишлаган фарзандингнинг ўрнига Эгамиз сенга шу хотиндан яна фарзандлар берсин”, деб айтарди. Шундан кейин улар уйларига кетишарди. 21Эгамиз Ханнага ғамхўрлик қилди. У ҳомиладор бўлиб, яна уч ўғил, икки қиз туғди. Ёш Шомуил эса Эгамизнинг ҳузурида ўсиб–улғайди. Элах ва унинг ўғиллари
22Элах жуда кексайиб қолган эди. У ўғилларининг жамики Исроил халқига ёмон муносабатда бўлишаётганини, Учрашув чодирига ▼▼ Учрашув чодири — Муқаддас чодирнинг яна бир номи (1:7 изоҳига қаранг).
кираверишда хизмат қиладиган аёллар ▼▼ Учрашув чодирига кираверишда хизмат қиладиган аёллар… — бу аёллар гуруҳи ҳақида ҳеч қандай маълумот сақланиб қолмаган. Улар Муқаддас Китобнинг яна бир жойида — Чиқиш 38:8 да тилга олинган. Эҳтимол, бу аёллар алоҳида бир ваъда бўйича ўзларини Худога назр сифатида бағишлаб, Унга хизмат қилганлар (Саҳрода 6:1-2 га қаранг).
билан зино қилишаётганини эшитиб турарди. 23Элах ўғилларига дерди: — Нимага бундай қиляпсизлар? Қилаётган қабиҳ ишларингиз ҳамманинг оғзида. 24Бундай қилманглар, ўғилларим! Эгамизнинг халқи орасида ёйилган гап–сўзлар яхши эмас. 25Одам одамга қарши гуноҳ қилса, Худо воситачилик қилади. Аммо одам Эгамизга қарши гуноҳ қилса, ўртада ким воситачилик қила олади?! Бироқ ўғиллари оталарининг гапини қулоқларига олмасдилар. Шунинг учун Эгамиз уларни ўлдиришга қарор қилиб қўйган эди. 26Ёш Шомуил эса улғайиб, Эгамизнинг ва халқнинг олқишига сазовор бўлаётган эди. Элах хонадони ҳақида башорат
27Бир куни Элахнинг олдига бир пайғамбар келиб, шундай деди: — Эгамиз сенга айтмоқда: “Исроил халқи Миср юртида фиръавнга қул бўлиб юрганда, Ўзимни ота–боболарингга зоҳир қилдим–ку! 28Бобонг Ҳорун Менинг қурбонгоҳимга чиқсин, қурбонлик куйдириб, олдимда эфодни кийиб юрсин деб, жамики Исроил қабилалари орасидан Мен уни Ўзимга руҳоний қилиб танлаб олган эдим. Бунинг устига, Ҳорун авлодининг улуши бўлсин деб, ҳамма куйдириладиган қурбонликлардан ҳам бердим. 29Шундай бўлгач, Мен буюрган қурбонлик ва назрларни нимага писанд қилмаяпсизлар?! Нимага халқим Исроил берган ҳамма назрлардан энг яхши улушларни олиб ўзингиз еб семиряпсизлар?! Нимага ўғилларингни Мендан ортиқ кўряпсан?! 30Шунинг учун Мен, Исроил халқининг Худоси — Эгангиз, айтаманки, авлодинг ва отангнинг авлоди Менга абадий хизмат қиладилар, деб айтган бўлсам ҳам, энди бундай бўлмайди! Мени иззат қилганни Мен ҳам иззат қиламан, Мени хор қилган эса шарманда бўлар. 31Шундай кунлар яқинлашмоқда: Мен сенинг ва отангнинг хонадонини йўқотаман. Натижада хонадонингдаги ҳамма кимса ажалидан беш кун бурун ўлади. 32Мен Исроил халқи устига ёғдирадиган роҳат–фароғатни сен кўриб, кулфат ичра уларга ҳасад қиласан. Сенинг хонадонингдан ҳеч ким узоқ умр кўрмайди. 33Хонадонингдан фақат биттасини йўқ қилмасдан асраб қоламан. Лекин унинг кўзлари ёшга, юраги ғам–ғуссага тўлади. Бутун хонадонинг аҳли жувонмарг кетади. 34Иккала ўғлинг — Хўфнах билан Финхазнинг бошига тушадиган кўргилик сенга бир аломат бўлсин: иккови ҳам бир кунда нобуд бўлади. 35Менинг хоҳиш–иродамни амалга оширадиган садоқатли бир руҳонийни Ўзим учун тайин этаман, у кўнглимдагидай хизмат қилади. Унинг авлодини боқий қиламан, Мен мой суртиб танлаган шоҳ олдида у умр бўйи хизмат қилади. 36Хонадонингда тирик қолган ҳар бир одам қора чақага ва бир бурда нонга зор бўлиб унинг олдига келади, ўтинаман, менга бирор руҳонийлик вазифасини бер, тирикчилигимни ўтказиб турай, деб ёлвориб таъзим қилади.”
Copyright information for
UznUzbC