1 Samuel 22
Шоул Нав шаҳридаги руҳонийларни ўлдиради
1Шундан сўнг Довуд у ердан чиқиб, Адуллам шаҳри ▼▼ Адуллам шаҳри — Қуддусдан қарийб 24 километр жануби–ғарбда жойлашган эди.
яқинидаги ғорга қараб қочди. Акалари ва жамики ота хонадони бу ҳақда эшитиб, ўша ёққа — Довуднинг ёнига боришди. 2Эзилган, қарзини тўлашга қурби етмаган, норози одамлар Довуднинг атрофига тўпланишди. Довуд уларга бош бўлди. Унга эргашганлар тўрт юзтача эди. 3Довуд у ердан Мўабдаги ▼▼ Мўаб — бу юрт Ўлик денгизнинг шарқий қирғоғида жойлашган эди.
Миспах шаҳрига бориб, Мўаб шоҳидан илтимос қилди: “Ижозат беринг, Худо мени нима қилмоқчилиги маълум бўлгунча, ота–онам ёнингизда қолсин.” 4Шундай қилиб, Довуд ота–онасини Мўаб шоҳи ҳузурига олиб келди. Довуд адирлардаги қароргоҳида яшириниб турганда, ота–онаси Мўаб шоҳининг паноҳида яшадилар. 5Лекин Довудга Гад пайғамбар: “У ерда қолма, Яҳудо ерига бор”, деди. Шундан кейин Довуд у ердан чиқиб, Хорет ўрмонига борди. 6Шу орада Шоул “Довуд ва унинг одамлари топилди”, деб эшитди. Шоул қўлида найзасини ушлаганича, Гиво ▼▼ Гиво — Қуддусдан қарийб 8 километр шимолда жойлашган.
тепалигидаги юлғун дарахти ▼▼ юлғун дарахти — тез ўсадиган майда баргли дарахт. Бу дарахтлар иссиқ ва қуруқ жойларда ўсади.
остида ўтирган эди. Барча аъёнлари ҳам унинг атрофида турган эдилар. 7Шоул уларга шундай деди: — Эй Бенямин одамлари, эшитиб олинглар! Эссайнинг ўғли ▼▼ Эссайнинг ўғли — Довуд.
ҳар бирингизга далаю узумзорларни бериб қўймайди–ку! Ҳар бирингизни мингбоши ёки юзбоши қилиб ўтирадими?! ▼▼ Эй Бенямин одамлари…қилиб ўтирадими?! — Шоул Бенямин қабиласидан, Довуд эса Яҳудо қабиласидан эди. Довуд юқори лавозимларни Бенямин авлодларига эмас, ўз қабиладошларига бермоқчи эканлигини Шоул олдиндан айтяпти.
8Ҳаммангиз менга қарши тил бириктирдингиз–ку! Ўғлим Йўнатан Эссайнинг ўша ўғли билан аҳд қилган экан, мени ҳеч ким хабардор этмади. Орангиздан менга ён босадиган бирор одам чиқмади. Довуд менга пистирма қўймоқчи экан, уни ўғлим қайрабди. Ҳозир шу иш бўлди–ку! Шундай эмасми?! 9Шу пайт Шоулнинг аъёнлари ёнида турган Эдомлик ▼▼ Эдом — 21:7 изоҳига қаранг.
Доег айтди: — Эссайнинг ўғли Довудни кўрдим, у Нав шаҳридаги Охитобнинг ўғли руҳоний Охималекнинг ёнига келган эди. 10Охималек “Довуд нима қилсин?” деб Эгамизнинг хоҳиш–иродасини сўради ▼▼ …Эгамизнинг хоҳиш–иродасини сўради — 14:36 изоҳига қаранг.
. Унга ҳам озиқ–овқат берди, ҳам Филист Гўлиётнинг қиличини тақдим қилди. 11Шоҳ Шоул аъёнларига: “Охитобнинг ўғли руҳоний Охималекни ва унинг Навда яшайдиган ота уруғларининг ҳаммасини — барча руҳонийларни олиб келинглар”, деб буюрди. Ҳаммаларини шоҳнинг олдига олиб келишди. 12— Эй Охитобнинг ўғли, гапларимни эшит! — деди Шоул Охималекка. — Лаббай, ҳазратим, — деди Охималек. 13— Нимага сен Эссайнинг ўғли билан бирга менга қарши тил бириктирдинг? — деди Шоул. — Довудга нон, қилич берибсан, унинг учун Худонинг хоҳиш–иродасини сўрабсан. Мана бугун Довуд менга қарши қўзғалиб, пистирмада пойлаб турибди. 14Охималек шундай жавоб берди: — Бутун аъёнларингиз орасида Довуд сингари, ишончли ким бор?! Довуд — сизнинг куёвингиз, соқчиларингизнинг сардори, хонадонингизда ҳурматли киши–ку. 15Тўғри, ўша куни Довуд учун Худонинг хоҳиш–иродасини сўрадим. Аммо бу биринчи марта эмас эди–ку! Шоҳ мени ва ота хонадонимни айбламасинлар, чунки мен Довуднинг ёмон ниятидан бехабар эдим. 16— Эй Охималек, ўзинг ҳам, бутун ота хонадонинг ҳам албатта ўласизлар! — деди Шоул. 17Сўнг у ёнида турган қўриқчиларига буюрди: — Қани, Довудни қўллаган Эгамизнинг руҳонийларини ўлдириб ташланглар! Улар Довуднинг қочиб кетганини билганлари ҳолда, менга хабар беришмади. Шоҳнинг қўриқчилари қўл кўтариб, Эгамизнинг руҳонийларини ўлдиришни исташмади. 18Шунда шоҳ Шоул Доегга: — Сен бор, руҳонийларни ўлдир! — деб буюрди. Ўша куни Эдомлик Доег муқаддас либос ▼▼ муқаддас либос — ибронийча матнда зиғир матосидан тикилган эфод, яъни руҳонийлар кийиб юрадиган либос.
кийган саксон беш руҳонийни бир ўзи чопиб ўлдирди. 19Сўнгра эркак–аёл, ёш бола, ҳатто чақалоқ демасдан, руҳонийлар яшайдиган Нав шаҳрининг халқини ҳам қиличдан ўтказди. Моллари, эшаклари, қўйларини ҳам чопиб ташлади. 20Руҳоний Охималекнинг ўғилларидан биргина Абуатар дегани тирик қолиб, Довуднинг ёнига қочиб кетди. 21Шоул Эгамизнинг руҳонийларини ўлдирганини Абуатар Довудга айтиб берди. 22Довуд Абуатарга деди: — Ўша куни у ерда Эдомлик Доег бор эди. У албатта Шоулга хабар беришини билардим. Отанг хонадонидаги ҳар бир жоннинг ўлимига мен сабабчи бўлдим. 23Энди сен ёнимда қол, қўрқма. Менинг жоним пайига тушган кимса — сенинг ҳам жонинг пайига тушган. Ёнимда қолсанг, бехатар бўласан.
Copyright information for
UznUzbC