‏ 1 Samuel 23

Довуд Кейлах шаҳрини озод қилади

1Довудга: “Филистлар Кейлах шаҳрига
Кейлах шаҳри — Қуддусдан қарийб 25 километр жануби–ғарбда жойлашган.
ҳужум қилиб, ҳосилни талон–тарож қиляпти”, деб хабар беришди.

2— Бориб ўша Филистлар билан уришайми? — деб Эгамиздан сўради
…Эгамиздан сўради — 14:36 изоҳига қаранг.
Довуд.

— Бор, Филистлар билан уришиб, Кейлах шаҳрини халос эт, — деди Эгамиз.
3Лекин Довуднинг одамлари:

— Биз шу ерда — Яҳудода қўрқиб ўтирибмиз–у, Кейлахга
Кейлах — бу шаҳар Филистлар ҳукмронлик қилган ҳудудга яқин жойлашган эди.
бориб, Филист лашкарига қарши уришмоққа бизда журъат бормиди?! — дейишди.
4Довуд яна Эгамиздан Унинг хоҳиш–иродасини сўради.

— Отлан, Кейлахга бор! Филистларни Ўзим сенинг қўлингга бераман, — деди унга Эгамиз.

5Довуд одамлари билан Кейлахга бориб, Филистларга қарши уруш қилди. Довуд Филистларнинг мол–ҳолини тортиб олди. Уларга оғир талафот етказди. Шундай қилиб, Кейлах халқини қутқарди. 6Охималекнинг ўғли Абуатар Кейлахда турган Довуднинг ёнига қочиб, ўзи билан эфодни ҳам олиб кетган эди. 7Шоул Довуднинг Кейлах шаҳрига кетганини эшитиб: “Худо Довудни қўлимга берди, ўша шаҳар дарвозаларининг тамбалари бор, у шаҳарга кириб ўзини ўзи тутиб берди”, деди.

8Шоул Довудни ва унинг одамларини қамалга олиш мақсадида бутун лашкарини урушга даъват этиб, Кейлахга юриш қилди. 9Довуд Шоулнинг қабиҳ ниятини эшитиб, руҳоний Абуатарга:

— Эфодни бу ерга олиб кел, Эгамизнинг хоҳиш–иродасини билайлик, — деди.
10Сўнг Худога шундай деб илтижо қилди:

— Эй Исроил халқининг Худоси — Эгамиз! Аниқ хабар эшитдим: Шоул Кейлахга келиб, шу қулинг сабабли шаҳарни вайрон қилмоқчи экан.
11Кейлахликлар мени Шоулнинг қўлига тутиб берадими? Бу қулингнинг эшитганлари ростми, Шоул бу ерга келадими? Эй Исроил халқининг Худоси — Эгамиз, ўтиниб сўрайман, бу қулингга аён эт!

— Шоул келади, — деди Эгамиз.

12— Кейлахликлар мени ва одамларимни Шоулнинг қўлига тутиб берадими? — деб сўради Довуд.

— Тутиб беради, — деди Эгамиз.

13Шу онда Довуд билан ёнидаги олти юзтача одам Кейлахдан чиқиб, бир жойдан бошқа жойга кўчиб юраверишди. Довуд Кейлахдан қочиб кетибди деган хабарни эшитган Шоул у ерга бормайдиган бўлди.

Довуд чўлда

14Довуд адирлардаги пана жойларда — Зиф чўлидаги
Зиф чўли — Хеврондан қарийб 16 километр жануби–шарқда, Зиф шаҳрининг ёнида жойлашган.
қирларда макон қиларди. Шоул Довудни муттасил таъқиб қилди, лекин Худо уни Шоулнинг қўлига бермади.
15Бир пайт Довуд Зиф чўлидаги Хорешда турганда, Шоул уни ўлдиргани йўлга чиққани ҳақида хабар эшитди.

16Шу пайтда Шоулнинг ўғли Йўнатан Хорешда турган Довуднинг олдига борди ва “Худо сени сақлайди”, деб уни руҳлантирди.

17— Қўрқма, — деди Йўнатан унга, — отам Шоул сени топа олмайди. Сен Исроил шоҳи бўласан, мен эса сендан кейинги одам бўламан. Отам Шоул ҳам шуни билади.

18Иккови Эгамиз олдида аҳд қилишди. Довуд Хорешда қолди, Йўнатан эса уйига кетди.

19Бир неча Зифликлар Гивога бориб, Шоулга хабар бердилар:

— Довуд ҳудудимиздаги Хореш деган жойда яшириниб юрибди. Бу жой Йишмоннинг
Йишмон — Яҳудонинг жанубий чегарасига яқин бўлган саҳродаги жой.
жанубидаги Хахило адирларида жойлашган.
20Эй шоҳ ҳазратлари, бораверинг. Биз албатта Довудни шоҳнинг қўлига тутиб берамиз.

21— Сизлар менга қайишар экансиз, Худо сизларни ёрлақасин! — деди Шоул. 22— Бориб, яна бир марта текшириб чиқинглар, Довуд қаерларда яшириниб юрганини, ўша ерда уни кимлар кўрганини яхшилаб суриштиринглар. Айтишларича, у жуда айёр экан. 23Ҳамма яширинган жойларини билиб олиб, кейин менга аниқ хабар келтиринглар. Ўшанда мен сизлар билан бораман. Агар Довуд ўша ерда бўлса, уни бутун Яҳудо уруғлари орасидан қидириб топаман.

24Шундай қилиб, Зифликлар йўлга тушиб, Шоулдан олдин Зифга келишди. У пайтда Довуд одамлари билан Йишмоннинг жанубидаги Моюн чўлининг
Моюн чўли — Зиф шаҳридан жанубдаги ёндош чўл (шу бобнинг 14–оятига қаранг).
кимсасиз бир водийсида эдилар.
25Шоул ҳам одамлари билан Довудни излашга чиқди. Довуд Шоулнинг келаётганини эшитгач, Моюн чўлининг қоялик жойига бориб яширинди. Шоул буни билиб қолиб, Довуднинг орқасидан кетди.

26Шоул қирнинг бир томонидан, Довуд билан унинг одамлари эса қирнинг бошқа томонидан боришарди. Довуд тезда Шоулдан қочиб қутулмоқчи эди. Шоул эса сипоҳлари билан Довуд одамларининг йўлини тўсмоқчи бўлиб, ўраб олаётган эди. 27Худди шу пайт бир хабарчи келиб Шоулга:

— Тезроқ юринг! Филистлар юртимизга ёпирилди, — деб қолди.

28Шоул Довудни таъқиб қилиш ўрнига, Филистлар билан жанг қилгани қайтиб кетди. Шунинг учун ўша ерга “Қутулиш қояси”
“Қутулиш қояси” — ибронийча матнда “Села–Хаммахлекўт”, маъноси силлиқ қоя.
деб ном берилди.
Copyright information for UznUzbC