1 Samuel 27
Довуд Филистлар орасида
1Довуд: “Бир кун Шоулнинг қўлида нобуд бўлсам керак”, деб ўйларди. “Яхшиси, Филистлар ерларига қочиб қолай. Ўшанда Шоул Исроилнинг ҳар бурчагидан мени қидириб юришдан воз кечади, мен ҳам унинг қўлидан қутулиб қоламан.” 2Шундай қилиб, Довуд ва унинг ёнидаги олти юз киши оилалари билан йўлга отланиб, Гат ▼▼ Гат — Ўрта ер денгизи бўйида жойлашган бу шаҳар Филистларнинг бешта асосий шаҳридан бири эди.
шоҳи Охиш томонига ўтиб кетишди. Шоҳ Охиш Моюх деганнинг ўғли эди. 3Ҳаммалари оилалари билан бирга Гатда — Охишнинг ёнида жойлашишди. Довуд ҳам иккала хотини — Йизриллик Охинавам ва Кармиллик Наволнинг беваси Обигайл билан жойлашди. 4Шоул Довуднинг Гатга қочиб кетганини эшитгач, энди уни ахтармай қўйди. 5Довуд Охишга: — Агар мен, қулингиз, сизнинг илтифотингизга сазовор бўлсам, ён–атрофдаги шаҳарларнинг биридан менга жой берсангиз, мен ўша ерда истиқомат қилайин, — деди. — Қулингизнинг сиз билан бирга шоҳ шаҳрида яшашига ҳожат йўқ. 6Охиш ўша куни Довудга Зихлах шаҳрини берди. Ўшандан буён Зихлах Яҳудо шоҳларига қарашли шаҳардир. 7Довуд Филистлар юртида бир йилу тўрт ой истиқомат қилди. 8Довуд одамлари билан Гешир, Гезер ва Омолек халқларининг ерига бостириб борарди. Бу элатлар узоқ замонлардан бери Шурга ва Миср чегарасигача чўзилган ерларда яшаб келишарди. 9Довуд бирор юртни босиб олса, эркак, аёл демас, тирик жонни соғ қўймасди. Фақат қўй, мол, эшак, туя ва кийим–кечакларни ўлжа олиб, шоҳ Охишнинг ҳузурига қайтиб келарди. 10Охиш: “Бугун бирон ерга бостириб бордингизларми?” деб сўраса, Довуд: “Яҳудонинг Нагав чўлидаги ҳудудларини босиб олдик”, ёки “Нагав чўлидаги Ярахмал уруғи ерларини босиб олдик”, ёки “Нагав чўлидаги Хайин халқи ерларини ▼▼ …Яҳудонинг Нагав чўлидаги ҳудудлари…Ярахмал уруғи ерлари…Хайин халқи ерлари… — Ярахмал уруғи Яҳудо қабиласига мансуб, Хайин халқи Яҳудонинг иттифоқдоши эди. Охиш “Довуд ўз қабиласи Яҳудога ва Яҳудо қабиласининг иттифоқдошига ҳужум қилган”, деб ўйлашини Довуд истаган эди.
қўлга олдик”, деб жавоб берарди. 11Довуд бирор кимсани Гатга олиб келмас, “Довуд ундай қилди, бундай қилди, деб айтмасин” дея, эркагу аёлни тирик қолдирмасди. Довуд Филистлар юртида яшаган пайтда шундай қиларди. 12Охиш Довудга ишонарди. “Довуд ўз халқи — Исроил халқига ўзини душман қилиб қўйди, бундан кейин то абад менинг хизматимда қолади”, деб ўйларди.
Copyright information for
UznUzbC