1 Samuel 3
Худо Шомуилга садо беради
1Ўспирин Шомуил Элахнинг қўли остида Эгамизга хизмат қилиб юрарди. Ўша пайтлари Эгамизнинг каломи кам келар, ваҳий ҳам аҳён–аҳёнда бўларди. 2Элахнинг кўзлари хиралашиб, кўрмайдиган бўлиб қолган эди. Бир куни кеч кирганда Элах ётоғида ётарди. 3Шомуил эса Эгамизнинг Маъбадида ▼▼ Эгамизнинг Маъбади — Исроил халқи Эгамизга сажда қиладиган асосий жой Шилўдаги Муқаддас чодир эди (1:3 га ва ўша оятнинг изоҳига қаранг). Бу пайтда Қуддусдаги Маъбад ҳали қурилмаган эди.
ётган эди, Худонинг Сандиғи ҳам ўша ерда эди. Худонинг чироғи ▼▼ Худонинг чироғи — Муқаддас чодирнинг Муқаддас хонасида турган бу олтин чироқпоядаги шамчироқлар, Тавротдаги қонунга кўра, тун бўйи ёниб туриши керак эди (Чиқиш 27:20-21 га қаранг).
ҳали ҳам ёниб турарди. 4Шу пайт Эгамиз Шомуилни чақириб қолди. Шомуил: — Лаббай, ҳазратим! — деб овоз берди ва 5Элахнинг олдига югуриб келиб: — Мени чақирган эдингиз, шу ердаман, — деди. — Йўқ, сени мен чақирмадим, қайт, бориб жойингга ёт, — деди Элах. Шомуил қайтиб бориб ётди. 6Эгамиз яна: — Шомуил! — деб чақирди. Шомуил яна туриб, Элахнинг олдига кирди ва: — Мени чақирган эдингиз, шу ердаман! — деди. — Чақирганим йўқ, ўғлим, қайт, бориб жойингга ёт, — деди у. 7Шомуил Эгамизни ҳали танимас, Эгамизнинг каломи ҳали унга аён бўлмаган эди. 8Эгамиз учинчи марта Шомуилга садо берди. Шомуил ўрнидан туриб Элахнинг олдига келди–да: — Мени яна чақирдингиз–ку, мен шу ердаман, — деди. Шунда Элах билдики, ўспиринни Эгамиз чақираётган экан. 9Элах Шомуилга деди: — Бориб жойингга ёт, ўша овоз сени яна чақириб қолса, “Гапиравер, эй Эгам, қулинг тинглаётир”, дегин. Шомуил бориб, жойига ётди. 10Эгамиз ўша ерда зоҳир бўлди ва олдингидай: — Шомуил, Шомуил! — деб чақирди. — Гапиравер, эй Эгам! Қулинг тинглаётир! — деб жавоб берди Шомуил. 11Эгамиз деди: — Шомуил! Мен Исроилда шундай бир иш қилмоқчиманки, эшитганнинг бошидан ҳуши учади. 12Ўша куни Мен Элахнинг хонадони тўғрисида нима айтган бўлсам, ҳаммасини бажо қиламан, бошлаган ишимни охирига етказаман. 13Элахга, сенинг хонадонингни то абад жазолайман, деб уни огоҳлантирган эдим. Унинг ўғиллари кўп гуноҳ қилиб, ўзларига лаънат орттирдилар. Элах эса буни била туриб, уларни тергамади. 14Шу сабабдан онт ичиб айтаманки, Элах хонадонининг бу гуноҳларини асло кечирмайман. Уларнинг қилган гуноҳларини то абад қурбонлигу назр қилиш билан ювиб бўлмайди. 15Шомуил эрталабгача ўрнида ётди. Кейин туриб, Эгамизнинг уйи ▼▼ Эгамизнинг уйи — Исроил халқи Эгамизга сажда қиладиган асосий жой Шилўдаги Муқаддас чодир эди (1:3 га ва ўша оятнинг изоҳига қаранг). Бу пайтда Қуддусдаги Маъбад ҳали қурилмаган эди.
эшикларини очди. Ўша ваҳийни Элахга айтишдан қўрқди. 16Шу пайт Элах: — Шомуил, ўғлим! — деб чақирди. — Лаббай, шу ердаман, — деб Шомуил Элахга яқин келди. 17— Эгамиз сенга нималар деди? — сўради Элах. — Зинҳор мендан яшира кўрма. Эгамизнинг сенга айтган гапларидан бирортасини мендан яширсанг, Худо сени ёмон кўйга солсин, ҳатто ундан баттарроғини қилсин! 18Шомуил Элахдан ҳеч нарсани яширмай айтиб берди. — У Эгамиздир, — деди Элах, — Унга нима маъқул бўлса, ўшани бажо қилади. 19Шомуил улғаяверди, Эгамиз доимо у билан бирга бўлди, Шомуил башорат қилган ҳамма нарсани Эгамиз рўёбга чиқарди. 20Дандан Бершебагача бўлган жамики Исроил халқи Шомуил ҳақиқатан ҳам Эгамизнинг пайғамбари эканлигини билди. 21Эгамиз Шилўда яна такрор–такрор зоҳир бўлиб, ўша ерда Ўз каломи орқали Шомуилга аён бўларди.
Copyright information for
UznUzbC