‏ 1 Samuel 31

Шоул билан ўғиллари ҳалок бўладилар

1Филистлар эса шу пайтда Исроил лашкари билан жанг қилишаётган эди. Исроил лашкари Филистларнинг олдига тушиб қочди, кўплари Гилбова тоғида
Гилбова тоғи — Жалила кўлидан қарийб 32 километр жануби–ғарбда жойлашган.
ҳалок бўлди.
2Энди Филистлар Шоул билан унинг ўғиллари ортидан тушдилар. Натижада Шоулнинг ўғиллари Йўнатан, Абунадав ва Малкишува ўлдирилди. 3Шоулнинг атрофида жанг тобора авжига чиқди. Шу пайт Филист камонкашлари Шоулга қарата ўқ отдилар. Шоул оғир яраланди. 4У қуролбардорига:

— Қиличингни суғургин–да, менга санч, токи анави суннатсизлар келиб, менга қилич солиб, хўрламасинлар, — деди. Лекин қуролбардори қўрқди, Шоулнинг айтганини қилмади. Шунда Шоул қиличини қинидан суғуриб, ўзини қилич устига ташлади.
5Қуролбардори ҳам Шоулнинг ҳалок бўлганини кўриб, ўзини қиличи устига ташлаб, Шоул билан бирга ўлди. 6Шундай қилиб, Шоул, унинг учала ўғли, қуролбардори ва ҳамма сипоҳлари бир кундаёқ ҳалок бўлишди.

7Йизрил водийсининг
Йизрил водийси — Гилбова тоғидан шимоли–шарқда жойлашган.
нарёғида ва Иордан дарёсининг шарқ томонида яшайдиган Исроил халқи ўз сипоҳларининг қочганини, Шоул билан ўғиллари ўлганини кўришди–ю, шаҳарларини ташлаб қочишди. Филистлар бу шаҳарларга келиб ўрнашиб олишди.

8Эртаси куни Филистлар ҳалок бўлганларни талон–тарож қилгани жанг майдонига келишди. Бирдан улар Гилбова тоғида Шоул билан учала ўғлининг жасади ётганини кўриб қолишди. 9Улар Шоулнинг бошини кесиб, қуролларини олишди. Филист юрти бўйлаб хабарчилар жўнатиб, бу хушхабарни ўз бутхоналарида эълон қилиб, халққа эшиттиришди. 10Шоулнинг қурол–аслаҳасини Аштарет
Аштарет — Канъондаги халқлар сажда қилган ҳосилдорлик ва уруш худоси бўлиб, аёл қиёфасида тасаввур қилинган.
уйига қўйишди, жасадини эса Байт–Шан шаҳрининг деворига қоқиб қўйишди.

11Филистлар Шоулни қандай аҳволга солганини Гиладдаги Ёбош
Ёбош — 11:1-11 га қаранг.
аҳолиси эшитиб қолди.
12Шунда ҳамма жасур йигитлар тун бўйи юриб, Байт–Шанга боришди. Шоул билан ўғилларининг жасадларини Байт–Шан деворидан олиб, Ёбош шаҳрига келтиришди ва у ерда куйдиришди. 13Суякларини йиғиштириб, Ёбошдаги юлғун дарахти
юлғун дарахти — 22:6 нинг иккинчи изоҳига қаранг.
тагига дафн қилгач, етти кун рўза тутишди
…етти кун рўза тутишди — ўша даврдаги урф–одатларга кўра, азадорлар рўза тутишарди.
.
Copyright information for UznUzbC