‏ 1 Samuel 1

Элқана ва унинг Шилўдаги оиласи

1Эфрайим қирларида жойлашган Рама
Рама — ибронийча матнда Раматайим. Рама Раматайимнинг қисқа шакли (шу бобнинг 19–оятига қаранг).
шаҳрида бир одам яшарди. Унинг исми Элқана бўлиб, Эфрайим қабиласининг Зуф уруғидан бўлган Ерохам деганнинг ўғли эди. Ерохам — Элихунинг ўғли, Элиху — Тўхунинг ўғли, Тўху — Эфрайим қабиласига мансуб бўлган Зуфнинг ўғли эди.
2Элқананинг Ханна ва Панинна исмли икки хотини бўлиб, Паниннанинг болалари бор эди–ю, Ханна бефарзанд эди.

3Элқана ҳар йили Сарвари Оламга сажда қилиб, қурбонлик келтирмоқ учун ўз шаҳридан Шилўга
Шилў — Қуддусдан қарийб 32 километр шимолда жойлашган бу шаҳар Исроил халқи сажда қиладиган асосий жой бўлиб қолган эди.
борарди. Шилўда Элах деган одамнинг Хўфнах ва Финхаз деган икки ўғли бўлиб, улар Эгамизнинг руҳонийлари эдилар.

4Элқана қурбонлик қилган куни хотини Паниннага, ўғиллари билан қизларига бир улушдан
бир улуш — баъзи қурбонликлар оловда бутунлай куйдирилмасдан, маълум бир қисми куйдирилар, бир қисми эса руҳонийларга берилар эди. Қолганини қурбонлик келтирган одамнинг оила аъзолари ва меҳмонлари тановул қилишарди (Левилар 3:1-17, 7:11-18 га қаранг).
берса,
5Ханнага эса яхши жойидан бир улуш берарди
…яхши жойидан бир улуш берарди — ёки …икки улуш берарди.
. Чунки Эгамиз Ханнани бепушт қилиб қўйган бўлса ҳам, Элқана уни яхши кўрарди.
6Ханнани Эгамиз бефарзанд қилиб қўйгани учун, кундоши Панинна Ханнага қаттиқ озор бериб хафа қиларди. 7Ҳар йили Ханна Эгамизнинг уйига
Эгамизнинг уйи — Исроил халқи Эгамизга сажда қиладиган асосий жой Шилўдаги Муқаддас чодир эди. Бу пайтда Қуддусдаги Маъбад ҳали қурилмаган эди.
борганда ҳам шу воқеа юз берарди: Ханнани кундоши хафа қилар, у эса йиғлаб ҳеч нарса емасди.
8Эри Элқана эса:

— Ханна, нега йиғлаяпсан, нимага овқат емаяпсан? — дерди. — Нимага бу қадар ғамгинсан? Сен учун мен ўнта ўғилдан ҳам афзал эмасманми?!

Ханна ва руҳоний Элах

9Бир куни улар Шилўда еб–ичиб бўлганларидан кейин, Ханна ўрнидан турди. Руҳоний Элах Эгамизнинг уйи эшиги ёнидаги курсида ўтирган эди. 10Ханна дили хуфтон, аччиқ–аччиқ йиғлаб, Эгамизга ибодат қилиб, 11шундай ваъда берди:

— Эй Сарвари Олам! Шу чўрингнинг қайғусига назар солиб, уни ёдга олсанг, чўрингни унутмай, унга бир ўғил ато этсанг, ўша ўғлимни умрбод Сенга назр қилган бўлардим
…ўша ўғлимни умрбод Сенга назр қилган бўлардим — ибронийча матнда алоҳида бир сўз ишлатилган бўлиб, бу сўз Худога хизмат қилиш учун махсус ваъда берган одамни билдиради. Баъзи инсонлар махсус ваъда бериб, ўзларини бирмунча вақт Худонинг хизматига бағишлар эдилар. Баъзи бировлар эса туғилган пайтлариданоқ шу ваъда орқали Худога бағишланганлар. Таврот қонунига кўра, ўзини Худога бутунлай бағишлаб, назр қилган одам шароб ёки май ичмаслиги, сочини қирқмаслиги, мурдага тегмаслиги керак эди (Саҳрода 6:1-8, 21 га қаранг).
, унинг бошига устара тегмасди.

12Ханна Эгамиз ҳузурида узоқ вақт ибодат қилди. Элах эса унинг оғзига қараб турарди. 13Ханна ичида гапирар, овози эшитилмас, фақат лаблари қимирларди. Шунинг учун Элах Ханнани маст бўлса керак, деб ўйлади:

14— Қачонгача сархуш бўлиб юрасан?! Энди шаробдан воз кеч! — деди.

15— Йўқ, ундай эмас, ҳазратим, — деди Ханна. — Мен кўнгли ғамга тўла бир аёлман. На шароб ичганман, на бўза. Фақат юрагимдагини Эгамга тўкиб соляпман. 16Бу чўрингизни аллақандай ярамас хотин деб ўйламанг. Ғам–қайғуларим кўплигидан, шу пайтгача ибодат қиляпман.

17— Эсон–омон бор, — деди Элах. — Исроил халқининг Худоси тилагингни бажо келтирсин.

18— Мен, чўрингизни илтифотингизга сазовор билинг, — деди Ханна. Сўнг бориб овқат еди, энди чеҳраси ғамгин эмас эди.

Шомуил туғилади ва Худога бағишланади

19Эртасига Элқана оиласи билан тонг саҳарда туриб, Эгамизга сажда қилишди. Кейин Рамага — уйларига қайтиб келишди. Элқана хотини Ханна билан қовушди. Эгамиз Ханнага марҳамат қилди. 20Ханна ҳомиладор бўлди ва вақт–соати етиб ўғил туғди. “Уни Эгамиздан тилаб олдим”, деб отини Шомуил
Шомуил — ибронийчадаги маъноси Худодан тилаб олдим ёки Худо эшитди.
қўйди.

21Элқана Эгамизга атаб йиллик қурбонлик маросимини ўтказиш ва ваъдасини адо этиш учун оиласи билан бирга Шилўга борди. 22Ханна бу сафар бормади. У эрига:

— Гўдак кўкракдан чиққандан кейин
Гўдак кўкракдан чиққандан кейин… — у вақтда болалар одатда икки ёшларда кўкракдан чиқарилар эди.
олиб бораман, у Эгамизнинг ҳузурида бўлиб, Унга хизмат қилади, умр бўйи ўша ерда қолади, — деди.

23— Сенга нима маъқул бўлса, шундай қилавер, — деди Элқана. — Гўдак кўкракдан чиққунча шу ерда бўл. Эгамиз Ўз ваъдасини бажо қилсин
Эгамиз Ўз ваъдасини бажо қилсин — ибронийча матндан. Қумрон қўлёзмаларида, қадимий юнонча ва сурёнийча таржималарда Эгамиз сенинг оғзингдан чиққан сўзни барқарор қилсин.
.

Ханна уйда қолиб, ўғли кўкракдан чиққунча, уни эмизди.
24Кичкинтой кўкракдан чиқди. Сўнг Ханна уч ёшли буқа
уч ёшли буқа — Қумрон қўлёзмаларидан, қадимий юнонча ва сурёнийча таржималардан. Ибронийча матнда учта буқа.
, бир тоғора
бир тоғора — ибронийча матнда бир эфа, тахминан 22 литрга тўғри келади.
ун ва бир меш шароб олиб, ўғлини Эгамизнинг Шилўдаги уйига олиб келди. Бола ҳали ёш эди.
25Буқани сўйишгандан кейин, болани Элахнинг олдига олиб келишди.

26— Эй ҳазрат, мени эслайсизми? — деди Ханна. — Шу ерда, ҳузурингизда туриб Эгамга ибодат қилган ўша аёл менман. 27Мен мана шу бола учун Эгамга илтижо қилган эдим, Эгам тилагимни бажо қилди. 28Шунинг учун уни Эгамга бағишладим, умр бўйи Унга аталган бўлсин, дедим.

Улар
улар — қадимий сурёнийча таржимадан. Ибронийча матнда у.
шу ерда Эгамизга сажда қилдилар.
Copyright information for UznUzbC