‏ 1 Samuel 21

Довуд Шоулдан қочиб юради

1Довуд Нав шаҳридаги
Нав шаҳри — Қуддусдан қарийб 4 километр шарқда жойлашган.
руҳоний Охималекнинг ҳузурига борди. Охималек Довудни кутиб оларкан:

— Нимага ёлғизсан? Нега ёнингда ҳеч ким йўқ? — деб қўрқув ичра сўради.

2— Шоҳ менга бир топшириқ берди, — деди Довуд. — Сенга берган топшириғимни ҳеч ким билмасин, деди. Шунинг учун одамларимга, фалон жойга бориб туринглар, деб тайинлаб келдим. 3Ҳозир ейишга бирор нарсангиз борми? Менга бешта нон, ёки қўлингизга нима илинса, беринг.

4— Оддий нонимиз йўқ, — деб жавоб берди руҳоний, — агар одамларинг аёллардан ўзларини тийган бўлишса
…аёллардан ўзларини тийган бўлишса… — аёл киши билан жинсий алоқада бўлган одам булғанган ҳисобланиб, маълум бир вақт мобайнида ҳеч қандай диний маросимда иштирок эта олмасди (Левилар 15:16-18 га қаранг).
, назр қилинган нонимиз
назр қилинган нон — Худога назр қилинган нонлар (шу бобнинг 6–оятига ва Левилар 24:5-9 га қаранг). Одатда бундай нонларни фақатгина руҳонийлар тановул қилишлари мумкин эди.
бор.

5— Йўлга чиққанимиздан буён аёлларга яқинлашганимиз йўқ, — деди Довуд. — Сафаримизнинг мақсади оддий бўлганда ҳам, одамларим ўзларини пок тутади. Айниқса, бу сафаримизда одамларим ўзларини жуда пок тутдилар.

6Шундан кейин руҳоний унга муқаддас нон берди. Бу ерда Худога бағишланган нондан бошқа нон йўқ эди. Бу нон, Эгамизнинг ҳузурида тургандан кейин, иссиқ нон келтирилган куни олиб қўйилганди. 7Ўша куни Шоулнинг Доег деган хизматкори ҳам шу ерда эди. У Эдомлик
Эдом — бу юрт Исроилдан жанубда жойлашган эди.
бўлиб, Шоулнинг бош чўпони эди. Доег расм–русумларни адо этгани Эгамиз ҳузурига келганди.

8— Ёнингизда найза ёки қилич йўқми? — деб сўради Довуд Охималекдан. — Шоҳнинг топшириғи шошилинч бўлгани учун ўзим билан на қиличимни олибман, на бошқа қуролимни.

9— Элох водийсида ўзинг ўлдирган Филист Гўлиётнинг қиличи бор, — деди руҳоний. — Эфод орқасида матога ўроғлиқ турибди. Бу ерда бошқа қурол йўқ. Хоҳласанг, ўшани олавер.

— Ўша қилични менга бера қолинг, унақаси топилмайди, — деди Довуд.

10Довуд Шоулдан қочиб, ўша куни Гат
Гат — Ўрта ер денгизи бўйида жойлашган бу шаҳар Филистларнинг бешта асосий шаҳридан бири эди.
шоҳи Охишнинг ҳузурига борди.
11Охишнинг хизматкорлари:

— Бу Исроил шоҳи Довуд–ку! — дейишди. — Одамлар: “Шоул мингларчасини ўлдирди, Довуд эса ўн мингларчасини”, деб ўйнаб қўшиқ айтган эди–ку.

12Бу гаплар Довудни чўчитиб қўйди. У Гат шоҳи Охишдан жуда қўрқарди. 13Довуд уларнинг кўз ўнгида қиёфасини ўзгартирди, уларнинг олдида ўзини телбаликка солар, сарой дарвозасини тимдалаб, сўлакларини соқолига оқизарди. 14Охиш хизматкорларига деди:

— Қаранглар бу одамга! Жиннининг ўзи–ку! Нимага уни менинг ҳузуримга олиб келдингизлар?
15Менинг олдимда жиннилик қилсин деб уни олиб келдингизларми? Менга жиннилар керакмиди?! Шу одамнинг саройимга кириши шартми?!
Copyright information for UznUzbC