‏ 2 Chronicles 1

Шоҳ Сулаймон донолик сўраб ибодат қилади

1Довуд ўғли Сулаймон ўз ҳокимиятини мустаҳкамлаб олди. Эгаси Худо у билан бирга бўлиб, уни ниҳоятда юксалтирди. 2Сулаймон жамики Исроил халқини — мингбошиларни, юзбошиларни, ҳакамларни, Исроилнинг ҳамма йўлбошчиларини ва уруғбошиларини чақиртирди. 3Сулаймон билан бутун жамоа Гивондаги саждагоҳга
Гивондаги саждагоҳ — Қуддусдан қарийб 6 километр шимоли–ғарбда жойлашган.
йўл олишди. Эгамизнинг қули Мусо саҳрода қурдирган Худонинг Учрашув чодири
Учрашув чодири — Муқаддас чодирнинг яна бир номи.
ўша даврда Гивонда жойлашган эди.
4Худонинг Аҳд сандиғи эса Довуднинг ташаббуси билан Хират–Йўримдан Қуддусга олиб келинган эди
Худонинг Аҳд сандиғи…Қуддусга олиб келинган эди… — 1 Солномалар 13:5-14, 15:25-16:1 га қаранг.
, чунки Довуд Сандиқ учун Қуддусда бир жой тайёрлаб, чодир ўрнатиб қўйган эди.
5Базалил қурган бронза қурбонгоҳ эса ҳануз Гивондаги Эгамиз Муқаддас чодирининг қаршисида жойлашган эди. Базалил Урининг ўғли ва Хурнинг невараси эди. Сулаймон ва жамоа қурбонгоҳ олдида Эгамизга сажда қилдилар. 6Сўнг Сулаймон Эгамизнинг олдида Учрашув чодирининг қаршисидаги ўша бронза қурбонгоҳ устига чиқиб, мингта қурбонлик куйдирди.

7Ўша куни кечаси Худо Сулаймонга зоҳир бўлиб, унга:

— Тила тилагингни! — деди.

8Сулаймон Худога айтди:

— Сен отам Довудга улуғ севгингни кўрсатдинг. Мени унинг ўрнига шоҳ қилдинг.
9Эй Парвардигор Эгам! Отам Довудга берган ваъданг устидан чиқ. Ахир, Сен мени ернинг қумидай кўп бўлган бир халқ устидан шоҳ қилдинг. 10Бу халқни бошқара олишим учун менга донолик ва илму маърифат бергин. Бўлмаса Сенинг шу қадар беҳисоб халқингга ким ҳукмронлик қила олади?!

11Худо Сулаймонга шундай жавоб берди:

— Мен сени халқим устидан шоҳ қилдим. Сен ўзинг учун мол–мулк, бойлик, шон–шуҳрат ёки душманларингнинг жонини сўрамадинг, ҳатто ўзингга узоқ умр ҳам тиламадинг. Аксинча, Менинг халқимни бошқарай деб, донолик ва илму маърифат сўраганинг учун
12донолик ва илму маърифат сенга ҳадя бўлсин. Буларга қўшимча қилиб сенга бойлик, мол–мулк ва шон–шуҳрат бераман, сенгача ўтган ва сендан кейин бўладиган ҳеч қайси шоҳ сенга тенг келмайди.

13Шундан кейин Сулаймон Гивондаги саждагоҳда жойлашган Учрашув чодиридан Қуддусга қайтиб кетди. У Исроил устидан ҳукмронлик қила бошлади.

Шоҳ Сулаймоннинг бойлиги

14Сулаймон жанг аравалари ва отларни тўплади. Унинг 1400 та жанг араваси ва 12.000 та оти
от — бу ўриндаги ибронийча сўз аравакаш маъносини ҳам ифодалаши мумкин.
бор эди. Сулаймон буларнинг бир қисмини жанг аравалари сақланадиган шаҳарларга ва бир қисмини Қуддусга — ўзининг ёнига жойлаштирди.
15Унинг ҳукмронлиги даврида Қуддусда олтину кумуш кўчадаги тошдай кўп эди. Садр ёғочлари ҳам худди Яҳудо қир этакларида ўсадиган оддий шикамора–анжир дарахтидай
шикамора–анжир дарахти — анжирнинг қадимги Яқин Шарқда кенг тарқалган бир тури. Катталиги ёнғоқ дарахтидай, барглари эса тут баргларига ўхшаш бўлиб, йил давомида бир неча бор ҳосил берадиган серсоя дарахт.
сероб эди.
16Шоҳнинг савдогарлари Мисрдан
Миср — ёки Қувега ёндош бўлган Музур номли ҳудуд бўлиши мумкин (шу бобнинг 17–оятида ҳам бор). Музур ва Қуве ҳудудлари ҳозирги Туркиянинг жануби–ғарбида жойлашган бўлиб, шоҳ Сулаймон даврида йилқичилик маркази эди.
ва Қуведан Сулаймон учун отлар олиб келишарди. Улар отларни Қуведан сотиб олишарди.
17Мисрдан келтирилган ҳар бир жанг араваси учун 600 кумуш танга
600 кумуш танга — ибронийча матнда 600 шақал кумуш, тахминан 7 килога тўғри келади.
, ҳар бир от учун 150 кумуш танга
150 кумуш танга — ибронийча матнда 150 шақал кумуш, тахминан 1,7 килога тўғри келади.
тўлашарди. Сўнг буларни барча Хет шоҳларига ва Орам шоҳларига сотишарди.
Copyright information for UznUzbC