2 Chronicles 11
Шамаёнинг башорати
1Рахабом Қуддусга келиб, Яҳудо ва Бенямин қабилаларидан 180.000 одамни сипоҳликка танлаб олди. “Шоҳликни қайтариб оламан” деган мақсадда уларни Исроил халқига қарши жанг қилиш учун тайёрлади. 2Лекин ўшанда Шамаё пайғамбарга Эгамизнинг қуйидаги сўзлари аён бўлди: 3— Яҳудо шоҳи Сулаймон ўғли Рахабомга ҳамда Яҳудо ва Бенямин ҳудудларида истиқомат қилаётган бутун Исроил халқига шу гапларни етказ: 4“Эгамиз шундай деб айтмоқда: қариндошларингизга қарши уруш бошламанглар! Ҳар ким ўз уйига қайтсин! Чунки бу ишлар ҳаммаси Мендан бўлди.” Улар Эгамизнинг амрига итоат этиб, Ерибомга қарши уруш қилмадилар. 5Рахабом Қуддусда яшади, у мудофаа учун Яҳудодаги қуйидаги шаҳарларни мустаҳкамлади: 6Байтлаҳм, Этом, Тахува, 7Байт–Зур, Сўху, Адуллам, 8Гат, Моришо, Зиф, 9Одорайим, Лахиш, Озикаҳ, 10Зорох, Ойжавлон ва Хеврон. Бу шаҳарлар Яҳудо ва Бенямин ҳудудларидаги мустаҳкам шаҳарлар бўлди. 11Рахабом қалъаларни мустаҳкамлади. У ерга қўмондонлар тайин қилиб, озиқ–овқат, зайтун мойи ва шароб ғамлади. 12Ҳар бир шаҳарни қалқон ва найзалар билан таъминлаб, мудофаани ғоят кучайтирди. Шу тариқа у Яҳудо ва Бенямин қабилаларини қўли остида сақлади.Руҳонийлар ва левилар Яҳудо юртига келадилар
13Исроилнинг барча ҳудудларидаги руҳонийлар ва левилар Рахабомнинг тарафдорлари эдилар. 14Левилар ҳатто ўз яйловларини ва мулкларини ташлаб, Яҳудо ва Қуддусга келган эдилар. Чунки Исроил шоҳи Ерибом ва унинг ўғиллари левиларга Эгамизнинг руҳонийлари сифатида хизмат қилишга йўл қўймаган эдилар. 15Ерибом саждагоҳларда ▼▼ саждагоҳ — ибронийча матнда бамах, яъни “тепалик”. Канъон худоларига топинадиган жойлар бамах деб аталарди. Одатда бу саждагоҳлар тепаликларда жойлашган бўлиб, у ерда Канъон худоларининг тасвирлари ва қурбонликлар келтириш учун қурбонгоҳ бўларди.
хизмат қилиш учун ўз руҳонийларини тайинлади. Улар Ерибом ясаттирган олтин бузоқларга ва эчки жинларга ▼▼ эчки жинлар — одамларнинг тасаввурига кўра, бу жинлар саҳрода яшардилар.
топинар эдилар. 16Исроилнинг ҳамма қабилаларидан Эгамизга ▼▼ Эгамиз — ибронийча матнда Исроил халқининг Худоси — Эгамиз, равон ўқилиши учун мазкур таржимада соддалаштирилган.
чин юракдан интилганлар эса левилар ва руҳонийларга эргашиб, Қуддусга келдилар. Улар Қуддусда ота–боболарининг Худоси — Эгамизга қурбонлик қилишарди. 17Бунинг натижасида Яҳудо шоҳлиги мустаҳкам бўлди. Улар Довуд билан Сулаймонга қандай хизмат қилган бўлсалар, Рахабомга ҳам уч йил давомида садоқат билан хизмат қилдилар. Рахабомнинг хонадони
18Рахабом Довуд ўғли Яримўтнинг қизи Махалатга уйланди. Махалатнинг онаси Абуҳайил, Эссай ўғли Элиёбнинг қизи эди. 19Махалат Рахабомга Ёуш, Шамариё ва Заҳам деган ўғиллар туғиб берди. 20Кейинчалик Рахабом Абсаломнинг қизи Махони ▼▼ Абсаломнинг қизи Махо — Абсаломнинг невараси бўлган. 2 Шоҳлар 14:27 га кўра, Абсаломнинг ёлғиз қизи Тамара эди. 13:2 да Махо Уриёлнинг қизи деб танитилган.
ўзига хотин қилиб олди. Махо унга Абиё, Аттай, Зизо ва Шалумит деган ўғиллар туғиб берди. 21Рахабом бошқа хотинлари ва канизакларига ▼▼ канизаклар — ибронийча матнда бу сўзнинг маъноси қуйидагича: канизаклар қонуний хотин бўлмасалар–да, хўжайинлари улар билан жинсий алоқада бўлишган. Қадимги пайтларда бу аёлларнинг жиддий қонуний ҳуқуқлари бўлиб, хўжайинлари уларнинг эрлари сифатида бўлган.
қараганда, Абсаломнинг қизи Махони яхши кўрарди. Рахабомнинг ўн саккизта хотини ва олтмишта канизаги бўлиб, у йигирма саккиз ўғил ва олтмиш қиз кўрди. 22Рахабом хотини Махо туққан ўғли Абиёни тахт вориси қилиш ниятида, ҳамма ака–укалари орасида бош шаҳзода қилиб тайинлади. 23Рахабом доноларча иш тутиб, қолган ўғилларига масъулиятни тақсимлаб берди, уларни Яҳудо ва Бенямин ҳудудидаги мустаҳкам шаҳарларга ўрнаштирди. Уларга ҳамма нарсани мўл қилиб етказди, уларни кўп хотинларга уйлантирди.
Copyright information for
UznUzbC