‏ 2 Chronicles 2

Маъбад қурилиши учун тайёргарлик

1Сулаймон Эгамизга атаб Маъбад ва ўзи учун шоҳона сарой бунёд этишга қарор қилди. 2Сулаймон 70.000 нафар юк ташувчини, қирларда тош кесадиган 80.000 нафар сангтарошни ва булар устидан назоратчи қилиб 3600 кишини ёллади.

3Сулаймон Тир
Тир — Финикияда муҳим аҳамиятга эга бўлган шаҳар. Бу шаҳар Исроилдан шимолда, Ўрта ер денгизи бўйида жойлашган эди. Бугунги кунда бу ер Ливан мамлакатининг жанубий қисмини ташкил қилади.
шоҳи Хирамга шу хабарни етказди:

“Бир вақтлар сиз отам Довудга саройини қуриш учун садр ёғочларини жўнатганингиз каби, менга ҳам садр ёғочларини жўнатинг.
4Мен Эгам Худога атаб бир уй қурмоқчиман. У ерда хушбўй тутатқилар тутатилади, доимий равишда муқаддас нонлар назр қилиниб, хонтахта устига терилади. Эрталаб ва кечқурунлари қурбонликлар куйдирилади, шунингдек, Шаббат кунларида, янги ой шодиёналарида ва Эгамиз Худо белгилаган байрамларда куйдириладиган қурбонликлар келтирилади. Исроил халқи буларга доимо, авлодлар оша риоя қилади.
5Мен қурмоқчи бўлган уй ҳашаматли бўлади, чунки Худойимиз бошқа худолардан буюкдир. 6Лекин ким Унга бир уй қура олар?! У осмонга, ҳатто фалак тоқига ҳам сиғмайди–ку! Мен ким бўлибманки, Унга уй қура олсам?! Фақат Унга қурбонликлар келтириш учун бир жой тайёрлай оламан, холос.
7Шундай экан, менга моҳир бир устани юборинг. У ўймакорликдан ташқари, олтин, кумуш, бронза ва темирга ишлов бера оладиган, сафсар, қизил ва кўк матолар тўқий оладиган бўлсин. У Яҳудо ва Қуддусда, отам Довуд саралаган моҳир усталарим билан бирга ишлайди.
8Менга Лубнондан садр, сарв ва сандал ёғочларини жўнатинг. Сизнинг хизматкорларингиз Лубнон дарахтларини кесишга уста эканини биламан. Менинг одамларим сизнинг одамларингиз билан бирга ишлайдилар. 9Улар мен учун катта миқдорда ёғоч тайёрлаб беришсин. Мен қурмоқчи бўлган уй улкан ва ҳашаматли бўлиши керак. 10Мен ёғоч кесадиган хизматкорларингизга иш ҳақи қилиб 200.000 тоғора
200.000 тоғора — ибронийча матнда 20.000 кор, тахминан 4400 тоннага тўғри келади.
янчилган буғдой, 200.000 тоғора арпа, 40.000 кўза
40.000 кўза — ибронийча матнда 20.000 бат, тахминан 440.000 литрга тўғри келади.
шароб ва 40.000 кўза зайтун мойи юбораман.”

11Шундан кейин Тир шоҳи Хирам мактуб орқали Сулаймонга шундай жавоб берди:

“Эгамиз Ўз халқини севгани учун улар устидан сизни шоҳ қилди.”

12Хирам яна шу гапларни айтди:

“Еру кўкни яратган Исроил халқининг Худоси — Эгамизга ҳамду санолар бўлсин. У шоҳ Довудга доно, ақлли, фаҳм–фаросатли ўғил ато қилибди. Шу ўғил Эгамизга атаб Маъбадни ва ўзи учун саройни бунёд қилади.
13Сизга Хуром исмли ақлли, моҳир бир устани юборяпман. 14Унинг онаси — Дан қабиласидан, отаси эса — Тирлик. Унинг ўзи олтин, кумуш, бронза, темир, тош ва ёғочга ишлов берадиган моҳир устадир. У сафсар, кўк, қизил матоларни ва майин зиғир матосини ҳам тўқишни билади, шунингдек, турли ўймакорлик ишларини бажара олади, ҳар қандай нақшни сола олади. Хуром сизнинг усталарингиз ва отангиз бўлмиш хўжайиним Довуд етиштирган усталар билан бирга ишлайди.
15Жаноби олийлари! Ўзингиз айтган буғдой, арпа, зайтун мойи, шаробни қулларингизга юборинг. 16Сизга керак бўладиган ҳар қандай дарахтни биз Лубнондан кесиб берамиз, ёғочлардан сол қилиб, денгиз соҳили бўйлаб Яффага
Яффа — Ўрта ер денгизи бўйида жойлашган бўлиб, Қуддус учун бандаргоҳ вазифасини ўтаган. Тўлиқроқ маълумотга эга бўлиш учун луғатдаги БАНДАРГОҲ сўзига қаранг.
қадар келтириб берамиз. Сиз ўша ердан ёғочларни Қуддусга олиб кетаверасиз.”

Маъбад қурилиши бошланди

17Шундан кейин Сулаймон отаси Довуд сингари, Исроил юртида истиқомат қилаётган мусофирларнинг ҳаммасини рўйхатга олди. Мусофирларнинг сони 153.600 киши экан. 18Сулаймон уларнинг 70.000 нафарини оғир юк ташувчи, 80.000 нафарини қирларда тош кесадиган сангтарош, 3600 нафарини эса ишлаётганлар устидан назоратчи қилиб тайинлади.
Copyright information for UznUzbC