‏ 2 Chronicles 20

Эдомга қарши уруш

1Орадан бир оз вақт ўтгач, Мўабликлар билан Оммонликлар ҳамда Мавун халқининг
Мавун халқи — қадимий юнонча таржиманинг баъзи қўлёзмаларидан. Ибронийча матнда Оммонликлар.
бир қисми Ёҳушафатга қарши уришгани отландилар.
2Хабарчилар келиб, Ёҳушафатга: “Сон–саноқсиз лашкар Эдомдан
Эдом — битта иброний қўлёзмасидан. Ибронийча матнда Орам. “Орам” ва “Эдом” сўзлари ибронийчада деярли бир хил ёзилади. Эдом Ўлик денгизнинг жанубида жойлашган юрт эди.
— Ўлик денгизнинг нариги қирғоғидан сизга қарши келмоқда. Улар Хазазон–Тамарни қўлга киритиб бўлишган”, деб айтдилар. (Хазазон–Тамарнинг бошқа номи Эн–Геди
Эн–Геди — Ўлик денгизнинг ғарбий қирғоғида жойлашган шаҳар.
эди.)
3Ёҳушафат қўрқиб кетди. У Эгамизнинг хоҳиш–иродасини билмоқчи бўлиб, бутун Яҳудо бўйлаб рўза эълон қилди. 4Яҳудонинг ҳамма шаҳарларидан халқ Қуддусга йиғилиб, Эгамиздан мадад тилади.

Шоҳ Ёҳушафатнинг ибодати ва ғалабаси

5Ёҳушафат Яҳудо ва Қуддус жамоаси қаршисида — Эгамизнинг уйи олдидаги янги ҳовлида туриб, 6илтижо қилди:

“Эй ота–боболаримизнинг Худоси — Эгамиз! Самодаги ягона Худо Сенсан. Сен ер юзидаги барча халқларга ҳукмронлик қиласан. Куч–қудрат эгаси Ўзингсан. Ким Сенга бас кела олади?!
7Эй Худойимиз! Халқинг Исроил бу юртга келганда, Сен уларнинг олдидан маҳаллий халқни ҳайдаб юбординг, бу юртни дўстинг Иброҳимнинг наслига то абад бердинг. 8Ота–боболаримиз бу ерда яшаб, Сенга атаб бир Маъбад барпо қилдилар. Улар шундай деган эдилар: 9«Бошимизга уруш, ўлат ва очарчилик каби кулфатлар тушганда, биз шу уйинг олдига — Сенинг ҳузурингга келамиз. Зеро, Сен шу ердасан. Кулфат ичра Сенга ёлворамиз, шунда Сен илтижоларимизни эшитиб, бизга нажот берасан.»
10Мана қара, Оммон, Мўаб ва Эдом юртининг
Эдом юрти — ибронийча матнда Сеир тоғлари (шу бобнинг 22, 23–оятларида ҳам бор). Эдом юртининг яна бир номи Сеир эди.
халқлари бизга ҳужум қиляптилар. Бизнинг ота–боболаримиз Мисрдан чиққанларида, Сен уларга бу юртларга киришга ижозат бермаган эдинг. Улар ўша юртларни айланиб ўтиб кетган ва у халқларни қириб юбормаган эдилар.
11Энди эса бу халқларнинг бизга қайтарган мукофотини кўриб қўй! Сен бизга мулк қилиб берган юртдан улар бизни ҳайдаб юбормоқчилар. 12Эй Худойимиз! Сен Ўзинг уларни жазола, чунки бизга ҳужум қилган бу улкан лашкарга биз қаршилик қилишга ожизмиз. Нима қилишни биз билмаймиз, Сендан келадиган ёрдамга кўз тутиб турибмиз.”

13Шу пайтда жамики Яҳудо эркаклари хотин, бола–чақалари билан Эгамизнинг олдида — Маъбадда турган эдилар. 14Шу он Эгамизнинг Руҳи жамоа орасида турган леви Закариё ўғли Яхазиёлни қамраб олди. Яхазиёл Осиф уруғидан бўлиб, Бинаёнинг невараси, Явиёлнинг эвараси ва Маттаниёнинг чевараси эди. 15Яхазиёл деди:

— Эшитинглар, эй Ёҳушафат ҳазратлари, бутун Яҳудо ва Қуддус аҳли! Эгамиз сизларга шундай демоқда: бу сон–саноқсиз лашкардан қўрқманглар, ваҳимага тушманглар! Бу жанг сизники эмас, Худоникидир.
16Эртага уларга ҳужум қилинглар. Улар Зиз довонидан ошиб келадилар. Сизлар уларни Ярубол адирларининг
Ярубол адирлари — Эн–Геди ёнида (шу бобнинг 2–оятига ва ўша оятнинг иккинчи изоҳига қаранг).
этагидаги сойлик бошида топасизлар.
17Бу урушда сизлар жанг қилмайсизлар. Сизлар жойингизни эгаллаб, кутинглар. Эгамиз сизларни ғалабага эриштирганини кўрасизлар. Эй Яҳудо ва Қуддус аҳли! Қўрқманглар, ваҳимага тушманглар. Эртага уларга ҳужум қилинглар, Эгамиз сизлар билан бирга бўлади.

18Шундан кейин Ёҳушафат ер ўпиб таъзим қилди. Бутун Яҳудо ва Қуддус аҳли ҳам таъзим қилиб, Эгамизга сажда қилди. 19Қоҳот ва Кўрах наслларидан бўлган левилар тик туриб, Исроил халқининг Худоси — Эгамизга баланд овоз билан ҳамду сано ўқидилар.

20Яҳудо лашкари тонг саҳарда туриб, Тахува адирларига йўл олди. Улар йўлга чиққанларида, Ёҳушафат туриб деди:

— Эшитинг, эй Яҳудо ва Қуддус аҳли! Эгангиз Худога ишонинг, шунда бехатар бўласиз! Эгамизнинг пайғамбарлари айтган гапларига ишонинг, шунда муваффақиятга эришасиз!

21Ёҳушафат халқ билан маслаҳатлашиб бўлгандан кейин, Эгамизни тараннум этадиган, муқаддаслигининг гўзаллигига ҳамду сано ўқийдиган қўшиқчиларни тайинлади. Улар лашкар олдида: “Эгамизга шукроналар айтинг, Унинг содиқ севгиси абадийдир”, деб қўшиқ айтишлари керак эди.

22Улар қўшиқ ва ҳамду сано айтишни бошлашлари биланоқ, Яҳудога қарши келган Оммон, Мўаб ва Эдом халқларига Эгамиз ғойибдан ҳужум қилди, уларни тор–мор этди. 23Оммон ва Мўаб халқлари Эдом халқига ҳужум қилиб, уларни битта қолдирмай қириб ташлашди. Уларни йўқ қилганларидан кейин эса бир–бирларини қиришди.

24Яҳудо халқи адирларнинг бутун манзарасини кўрса бўладиган баландликка етиб келганларида, ғанимлар томонга қараб, фақат ерда чўзилиб ётган мурдаларни кўрдилар. Биронтаси ҳам қочиб қутулмаган эди. 25Ёҳушафат ўлжа олиш учун лашкарини бошлаб борганда, улар кўп миқдорда юк ҳайвонларини, мол–ҳолни
…улар кўп миқдорда юк ҳайвонларини, мол–ҳолни… — қадимий юнонча таржимадан. Ибронийча матнда …улар мурдалар орасидан кўп миқдорда мол–ҳолни….
, кийим–кечакларни
кийим–кечаклар — баъзи иброний қўлёзмаларидан ва қадимий лотинча таржимадан. Ибронийча матнда мурдалар.
ва қимматбаҳо буюмларни топдилар. Кўтара олгунларича нарса олиб кетдилар. Ўлжанинг кўплигидан, улар уч кун нарса ташидилар.
26Тўртинчи куни улар Барака водийсида йиғилишиб, Эгамизга ҳамду сано айтдилар. Шу сабабдан бу водийнинг номи бугунги кунда ҳам Барака
Барака — иброний тилида бу сўз, худди ўзбек тилидагидай, қут–барака маъносини ифодалайди, лекин ҳамду сано маъносида ҳам келиши мумкин.
водийси деб юритилади.
27Кейин бутун Яҳудо ва Қуддус халқи Ёҳушафат бошчилигида хурсандчилик билан Қуддусга қайтдилар, чунки Эгамиз уларга душманлари устидан тантана қилишга имкон берган эди. 28Улар арфа, лира ва карнай чалиб, Қуддусга — Эгамизнинг уйига келдилар. 29Эгамиз халқи Исроилнинг душманларини мағлуб қилганини эшитган барча халқлар Худодан қўрқиб қолишди. 30Ёҳушафатнинг шоҳлиги тинчликдан баҳра топди, Худо уларга ҳар тарафдан осойишталик ато қилди.

Ёҳушафат ҳукмронлигининг сўнгги даври

31Шундай қилиб, Ёҳушафат Яҳудода ҳукмронлик қилди. У тахтга ўтирган пайтда ўттиз беш ёшда бўлиб, Қуддусда йигирма беш йил шоҳлик қилди. Онаси Озиба Шилхининг қизи эди. 32Ёҳушафат отаси Осонинг йўлидан юрди, йўлдан озмай, Эгамиз олдида тўғри ишлар қилди. 33Аммо саждагоҳларни
саждагоҳлар — 11:15 нинг биринчи изоҳига қаранг.
йўқ қилиб ташламади. Халқ ҳануз ота–боболарининг Худосига чин юракдан боғланмаган эди.

34Ёҳушафатнинг бошқа ишлари бошдан охиригача Хонин ўғли Ёҳунинг қўлёзмаларида баён этилган бўлиб, “Исроил шоҳлари китоби” таркибига киритилган.

35Кейинчалик Яҳудо шоҳи Ёҳушафат Исроил шоҳи Охозиё билан иттифоқ тузди. Охозиё кўп қабиҳ ишлар қилган эди. 36Улар биргаликда Эзйўн–Геберда денгиз савдо кемаларини
савдо кемалари — ибронийча матнда Таршиш кемалари. 9:21 нинг биринчи изоҳига қаранг.
ясадилар.
37Шунда Моришолик Дўдаваҳу ўғли Элиазар Ёҳушафатга қарши башорат қилиб: “Сен Охозиё билан иттифоқ тузганинг учун, Эгамиз бу кемаларингни бузиб ташлайди”, деб огоҳлантирди. Кемалар парчаланиб, улар денгизга
денгиз — ибронийча матнда Таршиш. Мазкур ўринда бу сўз узоқ сафарга чиқиш ва ўзга юртларга бориб, савдо–сотиқ билан шуғулланишга ишора қилади. 9:21 нинг биринчи изоҳига қаранг.
чиқишга муваффақ бўла олмадилар.
Copyright information for UznUzbC