2 Chronicles 21
1Ёҳушафат оламдан ўтди. У ҳам Довуд қалъасида, ота–боболари ёнига дафн қилинди. Унинг ўрнига ўғли Ёҳурам шоҳ бўлди.Яҳудо шоҳи Ёҳурам
2Ёҳурамнинг Озариё, Ёхиёл, Закариё, Озариёҳу, Микойил ва Шафатиё деган укалари бор эди. Буларнинг ҳаммаси шоҳ Ёҳушафатнинг ўғиллари эди. 3Отаси уларга кўп миқдорда олтину кумуш ва қимматбаҳо ашёлар билан бирга Яҳудо юртидаги мустаҳкам шаҳарларни ҳадя этган эди. Ёҳурамни эса, тўнғич ўғил бўлгани учун тахт вориси қилган эди. 4Ёҳурам отаси ўрнига тахтга ўтириб, ўзини мустаҳкамлаб олгандан кейин, укаларининг ҳаммасини ва Исроил аъёнларидан баъзиларини қиличдан ўтказди. 5Ёҳурам Яҳудо шоҳи бўлганда, ўттиз икки ёшда эди. У Қуддусда саккиз йил ҳукмронлик қилди. 6Хотини Ахабнинг қизи бўлгани учун Ёҳурам ҳам, Ахаб хонадони сингари, Исроил шоҳлари йўлидан юриб, Эгамиз олдида қабиҳликлар қилди. 7Шундай бўлса–да, Довуднинг хонадонини Эгамиз ҳалокатга учратишни истамади, чунки У Довуд билан аҳд қилиб: “Сенинг наслингга то абад сўнмайдиган чироқ бераман”, деб ваъда қилган эди ▼▼ У…ваъда қилган эди — 3 Шоҳлар 11:36 га қаранг.
. Эдомликларнинг исёни
8Ёҳурам даврида Эдом Яҳудо шоҳлигига қарши исён қилди. Эдом халқи ўзларининг мустақил шоҳлигини қурдилар. 9Ёҳурам ҳамма лашкарбошилари ва жанг араваларини Эдомга бошлаб борди. Эдом лашкари Ёҳурамни ва унинг жанг аравалари сардорларини ўраб олди, лекин Ёҳурам тунда ҳужум қилиб, қамални ёриб чиқди. 10Ўша пайтдан бери ҳозиргача ▼▼ …ҳозиргача… — шу китоб ёзилган вақтга ишора.
Эдом халқи Яҳудо ҳукмронлигидан озоддир. Ёҳурам ота–боболарининг Худоси — Эгамизни тарк этгани учун Либна шаҳри ▼▼ Либна шаҳри — Қуддусдан қарийб 20 километр ғарбда жойлашган.
ҳам ўша даврда исён кўтарган эди. 11Ёҳурам Яҳудо қирларида саждагоҳлар ▼▼ саждагоҳлар — 11:15 нинг биринчи изоҳига қаранг.
барпо қилди, у Яҳудо ва Қуддус аҳолисини Худога бевафолик қилишга бошлади, уларни ҳақ йўлдан оздирди. 12Ўша пайтда Илёс пайғамбар унга қуйидагича мактуб юборди:“Бобонг Довуднинг Худоси — Эгамиз шундай демоқда: сен отанг Ёҳушафатнинг йўлидан юрмадинг, Яҳудо шоҳи Осонинг изидан ҳам бормадинг, 13балки Исроил шоҳларининг йўлидан юрдинг. Ахаб хонадони Исроилни Менга бевафолик қилишга бошлагандай, сен ҳам Яҳудо ва Қуддус аҳолисини Менга бевафолик қилишга бошладинг. Сен ҳатто ўз укаларингни ўлдирдинг, улар сендан яхшироқ эди. 14Шу сабабдан Мен, Эгангиз, сенинг халқинг, болаларинг, хотинларинг бошига ва бутун мол–мулкингга оғир кулфат келтираман. 15Сен ўзинг эса оғир ичак хасталигига йўлиқасан. Ичак–човоқларинг ташқарига чиққунга қадар, хасталигинг кундан–кунга кучайиб бораверади.”16Эгамиз Филистларни ва Ҳабашистон ▼
▼ Ҳабашистон — ибронийча матнда Куш. 12:3 изоҳига қаранг.
ёнида яшаётган Арабларни Ёҳурамга қарши қўзғатди. 17Улар Яҳудога бостириб келиб, шоҳ саройидаги ҳамма бойликларни, шоҳнинг ўғилларини ва хотинларини олиб кетдилар. Шоҳнинг Охозиёдан ▼▼ Охозиё — ибронийча матнда Ёҳухоз, Охозиёнинг яна бир исми (22:1 га қаранг).
бошқа ўғли қолмади. Охозиё шоҳнинг кенжа ўғли эди. Шоҳ Ёҳурам хасталаниб вафот этади
18Шундан кейин Эгамиз шоҳ Ёҳурамни тузалмас ичак хасталигига йўлиқтирди. 19Орадан икки йил ўтгач, Ёҳурамнинг хасталиги зўрайиб, ичак–човоқлари ташқарига чиқди. Ёҳурам қаттиқ азоб–уқубат тортиб, вафот этди. Одамлар Ёҳурамнинг ота–боболари шарафига гулхан ёқишган бўлса–да, Ёҳурамнинг шарафига гулхан ёқишмади. 20Ёҳурам тахтга ўтирган пайтда ўттиз икки ёшда бўлиб, Қуддусда саккиз йил ҳукмронлик қилди. Унинг ўлими учун ҳеч ким қайғурмади. Гарчи уни Довуд қалъасига дафн этган бўлсалар–да, шоҳлар қабрига дафн қилмадилар.
Copyright information for
UznUzbC