2 Chronicles 27
Яҳудо шоҳи Йўтом
1Йўтом йигирма беш ёшида шоҳ бўлиб, Қуддусда ўн олти йил ҳукмронлик қилди. Онасининг исми Еруша бўлиб, у Зодўхнинг қизи эди. 2Йўтом, отаси Уззиё каби, Эгамиз олдида тўғри ишлар қилди. Аммо отасидан фарқли равишда Эгамизнинг Маъбадида тутатқи тутатмади ▼▼ …отасидан фарқли равишда Эгамизнинг Маъбадида тутатқи тутатмади — 26:16-18 га қаранг.
. Халқ эса ҳамон бузуқ одатларини давом эттирарди. 3Йўтом Эгамиз уйининг Юқори Дарвозасини қурди ва Офел тепалигидаги ▼▼ Офел тепалиги — кўҳна Қуддус шаҳри айнан шу тепалик устида жойлашган бўлиши мумкин. Шаҳарнинг бу қисми яна “Довуд қалъаси” деб аталар эди.
девор устида катта ишларни олиб борди. 4Бундан ташқари, у Яҳудонинг қирларида шаҳарлар, ўрмонзорларда қалъалар ва миноралар қурдирди. 5У Оммонликларга қарши жанг қилиб, уларни бўйсундирди. Оммонликлар уч йил давомида Йўтомга қуйидаги миқдордаги ўлпонни тўлашга мажбур бўлдилар: 200 пуд ▼▼ 200 пуд — ибронийча матнда 100 талант, тахминан 3,4 тоннага тўғри келади.
кумуш, 100.000 тоғора ▼▼ 100.000 тоғора — ибронийча матнда 10.000 кор, тахминан 2200 тоннага тўғри келади.
буғдой ва 100.000 тоғора арпа. 6Йўтом Эгаси Худога содиқлик билан итоат этгани учун қудратли бўлиб кетди. 7Йўтомнинг бошқа ишлари, қилган жанглари ва тутган йўллари “Исроил ва Яҳудо шоҳлари китоби”да ёзилган. 8У йигирма беш ёшида шоҳ бўлиб, Қуддусда ўн олти йил ҳукмронлик қилди. Онасининг исми Еруша бўлиб, у Зодўхнинг қизи эди. 9Йўтом оламдан ўтиб, Довуд қалъасида дафн қилинди. Ўрнига ўғли Охоз шоҳ бўлди.
Copyright information for
UznUzbC